“Камчиқ” ва “Тахта-Корача” довонларида туни билан қор ёғди – видео

© МВД УзбекистанаПеревал Тахта-корача
Перевал Тахта-корача - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ва Туркия осмонида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши оқибатида 28-29 январь куни ёмғир ва қор ёғмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Кеча 28 январь куннинг иккинчи ярм ива тунда Тошкентни Фарғона водийси билан боғлаб турувчи “Қамчиқ” довони ҳамда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғлаб турувчи “Тахта-Қорача” довонида қор ёғиб ўтди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Автомобилл йўлларига хизмат кўрсатиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари ходимларининг саъй ҳаракати билан Қамчиқ довонида ҳаракат тўхташига йўл қўйилмади.
Йўл қопламаси мунтазам равишда қорда тозаланиб, туз ва қум аралашмаси сепиб турилди. Ҳаракати тўхтаб қолган транспорт воситаларига ёрдам берилди.
“Тахта-Қорача” довонида 28 январь кеч соат 21:30 лар атрофида кчли қор ёғиши туфайли автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди. Бугун тонг соат 07:00дан бошлаб Қашқадарё ИИВ йўллар қордан тозаланганини ва ҳаракат қайта тикланганини маълум қилди.
Айтиш жоизки кеча Қорақалпоғистонда ҳам қор ёғиб йўллар қопланган. Ушбу муносабат билан ИИВ ЙҲХБ ҳайдовичиларига кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида зарурат бўлмаса, тунги вақтда транспорт воситасида ҳаракатланмаслик тавсия этилган.
‼️Кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга яна бир бор зарурат бўлмаса, тунги вақтда транспорт воситасида ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзгидромет" Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ва Туркия осмонида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши оқибатида 28-29 январь куни ёмғир ва қор ёғиши мумкинлигини хабар қилган эди.
Ёмғир ва қор ёғиш эҳтимоли бугун 29 январь куни ҳам сақланиб қолади. Хусусан Тошкент вилояти вилоятининг баъзи ҳудудларида бироз ёмғир ёғади, Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида қор ёғади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзо ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0