Ҳафта охирида ёмғир ёғади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишДождь в Москве
Дождь в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Бугун ва кейинги икки кун давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Синоптиклар хабар беришишича, Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон мамлакат ҳудудини тарк этишга шошилмаяпти.
Кечалари ва эрталабки соатларда 0...-3 даража совуқ, баъзи жойларда -5... даража совуққача атрофида бўлган бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони иситади, аммо ҳарорат +5...+8 даража илиқдан ошмайди. Шимолда кечалари -6...-9... даража совуқ, кундуз кунлари -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз исийди, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +8...+10 даража илиқ, баъзи жойларда +12 даража илиққача атрофида бўлади.
28 январь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0