Самарқанд тумани тугатилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишМавзолей Гур-Эмир
Мавзолей Гур-Эмир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Оқдарё, Паст Дарғом, Тойлоқ туманларининг маъмурий-ҳудудий чегаралари ҳам ўзгаради.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжат билан Самарқанд туманини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатиш кўзда тутилмоқда.
Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри маъмурий-ҳудудий чегаралари ҳам ўзгаради.
Қуйидаги туманларнинг маълум бир ҳудуди Самарқанд шаҳри таркибига киритилади:
Оқдарё туманидан 1 654 гектар;
Самарқанд туманидан 12 975 гектар;
Паст Дарғом туманидан 1 245 гектар;
Тойлоқ туманидан 1 269 гектар ер.
Самарқанд шаҳридан 528 гектар, Самарқанд туманидан 1370 гектар ер майдонлари Паст Дарғом тумани таркибига киритилади.Тойлоқ тумани таркибига эса Самарқанд тумани ҳудудидан 29 283 гектар ер майдони ўтказилади.
Самарқанд шаҳрида қандай янги туманлар пайдо бўлади
Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув тумани (умумий ер майдони 8 250 гектар), Суғдиёна тумани (майдони 3 741 гектар), Сиёб тумани (майдони 4 846 гектар), Боғишамол тумани (3 246), Мароқанд тумани (майдони 8 333 гектар) ташкил этилади.
Янги ташкил этилган Мароқанд тумани таркибидаги Гулобод массиви Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланади.
Самарқанд миллионли шаҳарга айланмоқда
Чегараси ўзгараётган Тойлоқ, Паст Дарғом, Оқдарё туманлари ва тугатилаётган Самарқанд тумани сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутатлари ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0