Россияга илм излаб энг кўп қайси давлатдан келишмоқда

Oбуна бўлиш
Россия ўз ОТМларида бошқа давлат фуқароларини ўқитишга тайёр. Бугунги кунда Россияда таълим олаётган талабалар орасида энг кўп Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркманистон ва Тожикистон фуқаролари бор. Батафсил инфографикамизда танишинг.
Бугунги кунда Россия ОТМларида Ўзбекистондан 48,7 минг нафар талабалар таҳсил олмоқда. Ўзбекистон ёшлари орасида Россияда таълим олишга қизиқиш кучли.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бироз олдин келгуси ўқув йилида Россияда бепул таълим олиш учун ажратилган ўринлар сони 750тани ташкил қилишини маълум қилган эди. Бу 2018 йилга нисбатан 3 баравар кўп.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари филиаллари сони ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Уч йил олдин уларнинг сони 4та бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 14тага етган, яна 9таси очилиш арафасида турибди.
Янгиликлар лентаси
0