Ўзбек олимлари силга қарши дори яратишди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишТаблетки
Таблетки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Унинг бошқа препаратларга нисбатан организмга ножўя таъсири бир неча марта камайган. Дорининг организмдаги самарали таъсир вақти бир неча бор ортган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистонда силга қарши “Биомайрин 600 мг” препарати яратилди.
Уни Ўзбекистон Фанлар академияси (ЎФА) Биоорганик кимё институтида етакчи илмий ходими Ш. Шомуротов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар яратишган.
“Ушбу препарат полигалактурон кислотаси (пектин) ва силга қарши препаратлар – изониазид, этамбутол ва рифампицин асосида олинган”, - дейилади Фанлар академияси хабарида.
Мазкур препаратнинг афзаллиги шундаки, у макромолекуляр табиатга эга бўлиб, табиий полимер полигалактурон кислота макромолекуласига силга қарши изониазид, этамбутол ва рифампицин кимёвий боғлар воситасида боғланган.
Бунинг натижасида ушбу касалликка қарши бошқа препаратларга нисбатан организмга ножўя таъсири бир неча марта камайган ҳамда организмдаги самарали таъсир вақти бир неча бор ортган.
Препарат патоген ҳужайраларга йўналтирилган таъсир кўрсатадган. У силнинг турли штаммларига нисбатан юқори фаолликка эгалиги айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0