Ўтган йили жиноий жавобгарликка тортилган амалдорлар сони очиқланди

© PixabayЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Мансабдор шахсларнинг 2021 йилдаги жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд. сўм моддий зарар етказилган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. 2021 йил давомида республика бўйича жами 2345 та жиноят иши бўйича 2804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда ишлаган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш жиноятларини содир этишган.
Яна 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш ва 378 нафари бошқа жиноятларга қўл урган.
Мирзиёев бош прокурорга ер ажратишдаги порахўрлик борасида юзланди
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд. сўм моддий зарар етказилган.
Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд. сўми ундирилган.
Янгиликлар лентаси
0