https://sputniknews.uz/20220120/nato-terrorchilarni-kavkazdan-markaziy-osiyoga-jonatishni-rejalashtirmoqda-eron-etakchisi-22305219.html
НАТО террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга жўнатишни режалаштирмоқда – Эрон президенти
НАТО террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга жўнатишни режалаштирмоқда – Эрон президенти
Sputnik Ўзбекистон
НАТО террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раиси Россия Давлат думаси йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
2022-01-20T19:04+0500
2022-01-20T19:04+0500
2023-04-05T18:35+0500
дунёда
эрон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/14/22304531_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_9a6ec600b9410f19012c69ee10df303c.jpg
НАТО террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раиси Россия Давлат думаси йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.Эрон раҳбарининг сўзларига кўра, НАТОнинг асосий мақсади - мустақил давлатларни ичкаридан заифлаштириш. Шунинг учун Алянс иқтисодий санкциялар жорий қилмоқда ва улардаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда.НАТО ниқоб остида бошқа давлатларга кириб бормоқда.Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар НАТОнинг парчаланишига олиб келади ва давлатлар унинг ҳийла-найрангини аллақачон тушуниб бўлган.Бундан ташқари, Эрон президенти Москва ва Теҳроннинг ҳар икки давлат ички ишларига ташқи аралашувга қарши саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва икки томонлама манфаатларни самарали амалга ошириш зарурлигини маълум қилди.Раиси Россиянинг Хитой, Покистон ва Туркия раҳбарлари билан хавфсизлик конференциялари ўтказиш истагини қўллаб-қувватлади.Шунингдек, у Эрон ядровий қурол яратиш билан шуғулланмаётганини, чунки бу республиканинг мудофаа стратегиясида кўзда тутилмаганини таъкидлади.Агар Ғарб Эронга қарши санкцияларни “самарали ва жиддий” олиб ташласа, мамлакат ядровий келишув бўйича келишувларга эришмоқчи, деб қўшимча қилди у.Куни кеча Эрон президенти Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашувини ўтказганди. Давлат раҳбарлари турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/14/22304531_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2d42d5ddbb441f6aa5c7ae95ab7c1d9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нато террорчиларни кавказдан мога жўнатишни режалаштирмоқда
нато террорчиларни кавказдан мога жўнатишни режалаштирмоқда
НАТО террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга жўнатишни режалаштирмоқда – Эрон президенти
19:04 20.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) НАТО террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга жўнатишни режалаштирмоқда - Эрон президенти.
НАТО террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раиси Россия Давлат думаси йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Эрон раҳбарининг сўзларига кўра, НАТОнинг асосий мақсади - мустақил давлатларни ичкаридан заифлаштириш. Шунинг учун Алянс иқтисодий санкциялар жорий қилмоқда ва улардаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
НАТО ниқоб остида бошқа давлатларга кириб бормоқда.
“Ғарб моделини тарқатиш, мустақил демократик давлатларга қарши чиқиш, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашига қарши чиқиш – айнан шулар Альянснинг кун тартибида”, — деди Раиси.
Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар НАТОнинг парчаланишига олиб келади ва давлатлар унинг ҳийла-найрангини аллақачон тушуниб бўлган.
Бундан ташқари, Эрон президенти Москва ва Теҳроннинг ҳар икки давлат ички ишларига ташқи аралашувга қарши саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва икки томонлама манфаатларни самарали амалга ошириш зарурлигини маълум қилди.
Раиси Россиянинг Хитой, Покистон ва Туркия раҳбарлари билан хавфсизлик конференциялари ўтказиш истагини қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, у Эрон ядровий қурол яратиш билан шуғулланмаётганини, чунки бу республиканинг мудофаа стратегиясида кўзда тутилмаганини таъкидлади.
Агар Ғарб Эронга қарши санкцияларни “самарали ва жиддий” олиб ташласа, мамлакат ядровий келишув бўйича келишувларга эришмоқчи, деб қўшимча қилди у.
Куни кеча Эрон президенти Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашувини ўтказганди. Давлат раҳбарлари турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.