“Ғалаба қозонсак, бу мўъжиза бўлади”: тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев Олимпиада-2022 ҳақида

© Фото из личного архива Комилжона ТухтаеваКомилжон Тухтаев.
Комилжон Тухтаев.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ягона спортчи – тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади. У мусобақалардан кутаётган натижаларини Sputnik нашрига берган эксклюзив интервьюсида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Пекинда қишки Олимпиада ўйинлари 4 февраль куни бошланади. Унда Ўзбекистон шарафини 24 ёшли тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади. Ҳозир спортчи ўзининг иккинчи Олимпиадасига Италияда тайёргарлик кўрмоқда. У “слалом” ва “гигант слалом” йўналишларида ўз кучини синаб кўради.
Тўхтаев мусобақаларга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб берди.
Комилжон Олимпия ўйинларида бир ўзи қатнашиши жуда маъюслиги эканини тан олади, чунки ҳар томонлама қўллаб, куч бағишлаб турадиган жамоа кайфияти бўлмайди.
Ўзбекистонлик тоғ чанғичиси қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди
“Албатта бизда, терма жамоа спортчилари орасида, яхши рақиблик ҳисси бор, лекин у, ҳойнаҳой, бошқа мамлакатлардан бўлган ҳамкасбларимизга қаратилган. Ахир биз кўпроқ бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, ва бу ғалаба ёрдам кўрсатмай қолмайди”, - дейди спортчи Олимпиадаги ёлғиз иштироки ҳақида гапираётиб.
Спортчининг сўзларига кўра, бу ҳолатда ғалабага бўлган имкониятлар жуда кам. Бироқ Комилжон муносиб равишда чиқиш қилиш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солади. Чунки спортнинг қишки турлари бўйича етакчи мамлакатларнинг энг яхши спортчилари билан беллашиш – жуда қийин вазифа.
Тўхтаев мана тўрт ойдирки Европада шуғулланмоқда.

“Бу, албатта, ғалаба қозониш учун етарли эмас, - дейди спортчи. – Олимпиада ўйинларидаги вазифа барча Осиё мамлакатларини ортда қолдиришдан иборат. Агар ғалаба қозонсак, бу мўъжиза бўлади, чунки имкониятлар кам”.

Тўхтаев учун бу иккинчи Олимпиада. Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида олдинги қишки Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик тоғ чанғичи маррага етиб бора олмаган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги спортчилар орасидаги рақобат учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш зарур. Қишки спорт турларини ривожлантириш учун инфратузилмалар керак.
Пекин қишки Олимпиадасида Ўзбекистон ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда
“Мамлакатимизда рақобат бўлган вақтда, бизнинг бошқа мамлакатлар билан рақобатлашишимиз осонроқ бўлади”, - дея хулоса қилди Комилжон Тўхтаев.
Комилжон Тўхтаев 1997 йил 30 октябрда Тошкент вилояти Янгиобод шаҳрида туғилган. Қатор халқаро мусобақаларда қатнашган: 2015 йилда Бивер-Крик (АҚШ), 2017 йилда в Санкт-Морицдаги (Швейцария) жаҳон чемпионатида қатнашган.
Янгиликлар лентаси
0