Коллектив таҳдид: Россияга қўшни давлатлар Ғарб зарбаси остида

© REUTERS / Pavel MikheyevЖенщина фотографирует здание, сожженное во время беспорядков в Алматы
Женщина фотографирует здание, сожженное во время беспорядков в Алматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
Oбуна бўлиш
Ким собиқ Иттифоқ ҳудудини "жанг майдони"га айлантиришни истайди? Буни олдини олиш учун нима қилиш керак?
Қозоғистон ҳукумати КХШТ ёрдамида террорчилардан қутулиб қолишга муваффақ бўлди. Аксилтеррор операция ва ҳибсга олишлар ҳали давом этмоқда, лекин умумий вазият ҳукумат қўл остига ўтмоқда. Ушбу ижобий хабарлар Ғарбдаги ҳамкорларнинг қаттиқ ранжишига сабаб бўлди.
Оқ уй Қозоғистон президенти Тоқаевнинг террорчилар қуролни топширмаган тақдирда йўқ қилиш тўғрисидаги буйруғи борасида ўз “хавотирини” билдирди. Яъни Қозоғистон кўчаларида фуқаролар бир-бирини ўлдириб, талон-тарож қилаётганда – Америка учун “ҳаммаси зўр” бўларди.
Террорчилар қўлидан ҳеч нима келмаслиги маълум бўлганидан сўнг, АҚШ дипломатик ваколатхонаси “эътироз сифатида” ўзининг Қозоғистондаги миссияси ходимлари сонини камайтирди. “Хафа бўлди”.
Хуллас, ҳаммаси тушунарли. Бўшаб қолган кўчалар, ёқиб юборилган бинолар, талон-тарож қилинган магазинлар ва кўчаларда ётган мурдалар – америкалик ҳамкорлар собиқ Иттифоқ республикаларини айнан шундай кўринишга келтирмоқчи. Ушбу давлатни Япония ёки ФРГ каби давлатларга айлантиришга уриниш бўлмади, демак энди улар Гаитига айлантирилади. Вашингтон уларга ёввойи миллатчилик ва замонавий қуроллардан иборат ўзининг машҳур коктейлини таклиф қилади. Ўшанда кўрасиз.
Чиройли Олма-ота шаҳри исломий радикаллар билан яқин алоқаларда бўлган бандитлар томонидан вайрон қилинди. Лекин бу ҳали дастурнинг биринчи нуқтаси. Ҳеч ким Қозоғистон билан чекланишни режалаштираётгани йўқ.
2019 йилда Rand Corporation, АҚШ Мудофаа муассасалари нуқтаи назаорини эълон қилган эди - “Россияда низоларни кучайтириш ва музозанатдан чиқариш”. У ерда ҳаммани аниқ кўрсатилган: дастлаб Украинага ўлим қуроллари етказиб бериш, кейин Беларусда нотинчлик уйғотиш, ундан сўнг эса Марказий Осиёга “ўт қўйиш”. Бир вақтнинг ўзида – Жанубий Кавказна нотинчлик уйғотиш ва Приднестровьени Молдавияга “қайтариш”.
Хуллас америкалик “ҳамкор”ларнинг яқин вақтдаги режалари – собиқ СССР ҳудудида сақланиб қолган цивилизациянинг барча анклавларини барбод қилиш. Rand Corporationнинг яна бир ҳисоботида собиқ Иттифоқнинг “оралиқ давлатлари” (in-between states) “жанг майдони”га айланиши керак. Ҳарбийлар бекорчи гапларни айтмайди. Демак бу шунчаки ўхшатиш эмас.
Русларга эса чегаралар тинч бўлиши, у ердаги Мустақил давлатлар тинч яшаши ва гуллаб-яшнаши керак. Ер шарининг бир четида жойлашган ушбу миллий ҳудудларга Россия асрлар давомида маданият олиб келган ва бугунги кунда фақат Россия уларнинг тинч ривожланишидан манфаатдор.
Ғарбий “ҳамкорлар” эса ушбу давлатларни тўла қонли давлат сифатида тан олмайди. Уларни харитада кўрсатишда қийналишади ва номини ҳам айта олишмайди. Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон яна биттасини нима эди – Туркманистон. Бутун дунёдан ёпилиб олган. Америкаликлар учун ушбу республикалар шунчаки фронтир, маҳаллий аҳоли бир бирини ўлдириб Америка ҳарбий базалари учун жой очадиган жанг майдони.
Афғонистонни тарк этиш арафасида америкаликлар учун Марказий Осиё ҳудудида ҳарбий базалар ташкил қилиш мавзуси ўта долзарб эди. Россия қўшнилари яқинда АҚШ ҳарбий базаларини ўз ҳудудида жойлаштиради деган фейк хабарлар ОАВга бир неча бор ташланди.
Бу борада Ўзбекистон ҳозирча, АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштиришдан кескин воз кечиб, мудофаани мустаҳкам ушлаб турмоқда. Ҳарбийлар хафа бўлсачи, у ерда ҳам кутилмаганда одамлар бир-бирининг бошини кесишни бошласа-чи? Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо эмас, Москва ёрдамга келишга улгурмай қолиши мумкин.
Россияга қўшни давлатлар элиталари аллақачон бир нарсани тушунишлари керак – дунёда атиги учта йирик суверен куч бор. Улардан иккитаси – Россия ва Хитой – ҳақиқатдан ҳам тинчлик ва барқарорлик бўлишидан манфаатдор. Учинчисининг – Американинг мақсади эса – ҳаммани бир-бирига қарши уриштириш. Давлатлар Россияга қанчалик яқин жойлашган бўлса – айнан ўша ерда уруш бўлиши эҳтимоли кучли. Жанг – сўнгги тирик қолган фуқарогача олиб борилади. Ва албатта ушбу ҳарбий аралашув -“маҳаллий аҳолининг тинг намойиши” деб аталади. Намойишчиларнинг тиш тирноғигача қуроллангани ва ҳарбийлар билан охиригача жанг қилишга тайёр экани ҳеч кимни қизиқтирмайди. CNN ҳаммасини ажойиб кўринишда намойиш қилади.
Молдавия каби давлатлар ўзларини ҳеч қандай блокларга қўшилмаслик мақоми билан қутқариб қолишмоқчи бўлмоқда. Улар НАТОга ҳам КХШТга ҳам аъзо эмас. Улар ҳаммасини тўғри бажаришмоқда: ерда мутлақ русофобия ва “ғарбий” президент. Лекин бир кун америкаликлар Преднестровье масаласини уларнинг ҳудудида ҳал қилмоқчи бўлишса, президент Майя Санду нима қила олади? Ахир агар бир оғиз қарши гапиришга уринса унга ҳам дарҳол шунақа “Майдан” ташкил қилишадики, президентга “сичқон ини минг танга” бўлиб қолади.
Бу эски ва ахмоқона иллюзия — биз Оқ уйнинг биринчи ва аълочи ўқувчиси бўламиз, улар айтган ҳамма ишни тўғри бажарамиз ва шунда бахтимиз чопади, деб ўйлаш. – Бундай бўлмайди. Мисол керак бўлса Жанубий Кореяга қаранг. У ерда президент – жуда қалтис лавозим. Унга қотиллик, ўзини-ўзи ўлдииш, чекси судлар ва “улкан” қамоқ жазолари хавф солади.
Дунёнинг энг технологик ривожланган шаҳарларидан бири – Сеулда, ҳар дам олиш кунида равишда намойишлар бўлиб туради. Улар ҳар қандай сабабга кўра кўчага чиқишга тайёр. Агар президентни ҳибсга олиш керак бўлса – керакли одамлар керакли жойларга чиқишади ва бу амалга ошади.
Жанубий Корея - Вашингтоннинг энг яхши кўрган “ўқувчиларидан” бири. Дунёнинг жнг гуллаб-яшнаётган давлатларидан бири, “америка орзуси” пешойнаси. Лекин бу ерда ҳам президентларни қаттиққўллиқ билан алмаштириб туришади. Ва ҳар сафар “кичик-Майдан” орқали.
Албатта Россиянинг Ростов шаҳри аэропорти ҳар доим очиқ. Америкаликлар йўқ қилган давлатлар раҳбарларини у ерда ҳар доим хушмуомалалик билан кутиб олишга тайёр. Маҳаллий санаторийларда улар учун жой ҳам, даволаш дастурлари ҳам топилади, лекин ўз мамлакатини қувғинлиқда эмас жойидан туриб бошқарган афзал эмасми? Коллектив хавфсизлик шартномаси ҳимоясида туриб?
Собиқ Иттифоқ давлатларида шундай фикр ҳам борки, уларнинг раҳбарлари ўз халқи ҳақида яхшироқ ғамхўрлик қилса, иқтисодни кўтарса – ҳеч қандай майдан бўлмайди. Ҳа албатта камбағалликка қарши курашиш керак, ҳеч ким бунга қарши эмас. Ижтимоий кам таъминланган аҳолини яхши парвришлаш, уларни “ижтимоий лифт”лар билан таъминлаш керак. Лекин булар ҳам давлатнинг тинчлик ва хавфсизлик кафолати бўла олмайди.
Кўз олдимизда гуллаб-яшнаётган, дунёнинг энг бой мегаполисларидан бири - Ҳонконг ҳаётинин намойишлар тўхтатиб ташлаган эди. Транспорт тўхтаб қолган, кичик бизнес инқирозга учраган, меҳмонхоналар бўшаб қолган эди. Ҳаммасига сабаб – пропаганда таъсирига тушиб қолган талабаларнинг ойлар давомида намойиш уюштириши бўлди.
Портленд – АҚШнинг гуллаб-яшнаётган шаҳарларидан бири, 2020 йилда бир неча кун ичида жиноятчилар маконига айланди. У ерда ҳақиқий анархия ҳукм сурди. Шу ўринда камбағал шаҳарчаларда бундай бўлмаганини айтиш жоиз.
Бугун бандит ва террорчилардан тозаланаётган Олма-ота Марказий Осиёнинг энг чиройли ва гуллаб-яшнаётган шаҳарларидан бири эди. Лекин, кўриб турганимиздек, ушбу факт уни талон-тарож ва тартибсизликлардан сақлаб қола олмади.
Жамиятда тенгсизлик, афсуски бугунги кун иқтисодининг олға суриш кучидир. Шу сабабли уни Мумбайдан Чикагога қадар ва Рио-де-Жанейродан Нур-Султонгача кузатиш мумкин. Тенгсизлик намойишлар учун баҳона бўлиши мумкин, лекин асл сабаб эмас. Ўз фуқароларингни бошидан оёғигача олтинга кўмсанг ҳам, лекин давлатингда 22 мингта ғарбий ННТлар фаолият юритса, (Қозоғистонда айнан шунча бўлган), чет давлат томонидан давлат тўнтарилиши уюштириш – бир кун албатта амалга ошади.
Айрим собиқ Иттифоқ давлатлари, уруш билан юзма-юз келганда учинчи давлатлардан умид қилади. Масалан, Озарбайжон, “Буюк Турон” лойиҳасидан умидвор. Лекин ғоянинг бош илоҳомлантириувчиси бўлган Эрдўғон – доимий эмас. Турк лирасининг қулаши – ўз фақароларининг катта гуруҳини унга қарши қилиб қўйди. Америкалик элиталар эса – унга узоқ вақтдан буён “таҳдид қилмоқда”. Яқинда Foreign Affairs нашри “Эрдўғон ўйинлари тугади” деган мақола чоп этди. Турк етакчиси лавозимдан кетганидан сўнг Озарбайжон америкаликлар собиқ Иттифоқ республикалари учун ташкил қилган хаос ичида бир ўзи қолиши мумкин.
Америка орзуси ва 90-йилларга сиғинишни бас қилиш керак, мастлик ўтиб кетди. Бугун собиқ гегемон ўз қулашини бироз кечиктириш мақсадида бутун дунёни тит-пит қилишга тайёр. Россияга қўшни давлатлар эса - айниқса хавф остида.
Биз уларга ёрдамга келишга, уларни истилочилардан ҳимоя қилишга тайёрмиз. Лекин қўшнилардан ҳам қарши қадамлар талаб этилади. У ерда ҳам русийзабон аҳоли ўзини хотиржам ҳис қилиши керак, рус тили ўзининг юқори мавқеини сақлаб қолиши керак. Рус мактабларини таъқиқлаш, “тил патруллари” уюштиришни бас қилиш, ўзидан кетган маҳаллий миллатчиларни жойига солиб қўйиш керак.
Фақат шундай ҳолда тажовузкор ва маъносиз қолоқ шовинизмга шўнғимасдан, собиқ авлодларимиз биргаликда яратган такрорланмас цивилизацияни асраб қолиш мумкин. Акс ҳолда ушбу улкан меъросни сақлаб қолиш имкони йўқ.
КХШТ – олти давлат биргаликда ишлаб чиққан лойиҳа. Унинг ҳимоясидан фойдаланиш учун коллективлик ва жавобгарлик талаб этилади.
“Кўп векторлик” фокуслардан эса воз кечиш керак. Улар иш бермаяпти. Бир умр икки стулда ўтириб бўлмайди. Устига устак улардан били ўт ичида бўлса. Россия – ишончли ҳамкор, лекин қарс икки қўлдан чиқади. Қўшни давлатлар ҳам биз билан муносабатларда ана шундай ишонч ва жавобгарлик намойиш қилишлари керак.
Бирор кор ҳол бўлса, Россия албатта ёрдамга келади, ҳар доим шундай бўлган. Биз – ҳимоячилармиз.
Янгиликлар лентаси
0