https://sputniknews.uz/20220110/hafta-oxirida-yomgir-yogishi-kutilmoqda-22122469.html
Ҳафта охирида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ҳафта охирида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
2022-01-10T12:31+0500
2022-01-10T12:31+0500
2022-01-10T12:31+0500
жамият
об-ҳаво
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1d/19453474_0:183:2995:1867_1920x0_80_0_0_ebdeca0a27785513a3376556b1b4ba33.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +3...+8 даража илиқни ташкил этади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.11-13 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб ҳаво ҳарорати кечалари +3...+6 даража илиққача, кундуз кунлари +9...+12 даража илиққача кўтарилади.14 январда Ўзбекстон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин.Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна +2...+4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан +3...+5 даражага юқори бўлади.Республиканинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда туман кузатилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1d/19453474_131:0:2862:2048_1920x0_80_0_0_53aeae77a1c0057c0f866214d094e5d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
об-ҳаво ўзбекистон ўзгидромет об-ҳаво бугун
об-ҳаво ўзбекистон ўзгидромет об-ҳаво бугун
Ҳафта охирида ёмғир ёғиши кутилмоқда
14 январдан бошлаб республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиши мумкин. Шимолий ҳудудларда у қорга айланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +3...+8 даража илиқни ташкил этади, деб
хабар бермоқда Ўзгидромет.
11-13 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.
Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб ҳаво ҳарорати кечалари +3...+6 даража илиққача, кундуз кунлари +9...+12 даража илиққача кўтарилади.
14 январда Ўзбекстон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин.
Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна +2...+4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан +3...+5 даражага юқори бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда туман кузатилади.