Ядровий бешлик давлатлари дунё хавфсизлиги бўйича баёнот эълон қилди

© Пресс-служба МО РФ / Медиабанкка ўтишСтратегический ракетный комплекс с межконтинентальной баллистической ракетой мобильного базирования ПГРК "Ярс
Стратегический ракетный комплекс с межконтинентальной баллистической ракетой мобильного базирования ПГРК Ярс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2022
Oбуна бўлиш
Россия, Хитой, Буюк Британия, АҚШ ва Франция ядро урушининг олдини олишга қаратилган қўшма баёнот эълон қилишди.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва АҚШ етакчилари ядро қуролига эга давлатлар орасида урушнинг олдини олиш мақсадида қўшма баёнот эълон қилишди. РИА Новости хабарига асосан.
Унда қайд этилишича, ядровий бешлик мамлакатлари стратегик хавфларни камайтиришни ўз масъулияти деб билади.
"Биз ядровий урушда ҳеч ким ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини ва бунга ҳеч қачон йўл қўйиб бўлмаслигини эълон қиламиз. Чунки Ядро қуролидан фойдаланиш - узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Биз шунингдек, ядро қуроли мавжуд экан, у фақат мудофаа мақсадида, тажовузларни тўхтатиш ва урушнинг олдини учун хизмат қилиши кераклигини яна бир бор тасдиқлаймиз. Ва биз бундай қуролларнинг тарқалишини олдини олиш керак, деб ҳисоблаймиз", - дейилади ядровий бешлик баётнотида.
Бундан ташқари, ядровий давлатлар ядровий қуролларни тарқатмаслик, қуролсизлантириш ва назорат қилиш бўйича икки ва кўп томонлама келишувларга риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор тасдиқладилар.
"Биз ҳар биримиз ядро қуролидан рухсатсиз ёки қасддан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича миллий чора-тадбирларимизни сақлаб қолиш ва янада кучайтириш ниятидамиз. Биз олдинги айтилган ядро қуролларимиз бир-бирига ёки бошқа ҳеч қандай нишонга қаратилмаганлиги ҳақидаги баёнотларимизнинг долзарблигини яна бир бор тасдиқлаймиз" , - дейилган баёнотда.
Бешта ядровий давлат раҳбарлари келажакда ядро қуролидан холи бўлган дунё қуриш учун барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиш интилишларин таъкидладилар.
“Биз ҳарбий қарама-қаршиликнинг олдини олиш, келажакка ишончни кучайтириш, ўзаро тушуниш ва ишончни ошириш, ҳеч кимга фойда келтирмайдиган қуролланиш пойгасини олдини олиш мақсадида, келажакда икки ва кўп томонлама дипломатик ёндашувлар излашда давом этамиз. Биз ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатларни ҳамда хавфсизлик борасидаги ўзаро безовталикни тан олиш мақсадида конструктив суҳбат қуришга тайёрмиз", - деб қайд этилган ядровий давлатлар баёнотида.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили Мария Захарова айтишига кўра, ушбу ҳужжат 4 январь куни Нью-Йоркда очилиши керак бўлган Ядровий Қуролни Тарқатмаслик шартномаси ташкилоти давлатларининг Х Анжумани очилишида эълон қилиниши керак эди. Лекин эпидемиологик вазият туфайли анжуман қолдирилди. Лекин ядровий давлатлар ушбу баёнотни эълон қилишни маъқул кўришди.
Баёнотнинг эълон қилиниши Россия президенти Владимир Путин томонидан ўтказиш таклиф қилинаётган ядровий бешлик давлатлари, БМТнинг доимий аъзолари саммити ўтказишни инкор қилмайди, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Янгиликлар лентаси
0