https://sputniknews.uz/20211229/rossiya-armiyasi-aqlli-bmplar-davriga-qadam-qoydi-22000355.html
Россия армияси "ақлли" БМПлар даврига қадам қўйди
Россия армияси "ақлли" БМПлар даврига қадам қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Россия армиясида мавжуд БМП-3 зирҳли машиналари яқин келажакда замонавий автоматик, нишонга олиш, бир неча нишонни кузатиш ва ёппасига ёки кетма-кет ўт очиш тизими "Эпоха" билан жиҳозланади.
2021-12-29T15:30+0500
2021-12-29T15:30+0500
2023-04-05T18:35+0500
колумнистлар
ҳарбий техника
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1d/22004104_0:136:3159:1913_1920x0_80_0_0_79e69d82618ac33d7900af3aee38bd59.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Россияда ишлаб чиқилган қуруқлик қўшинларининг зирҳли техникаси ўзининг юқори жанговар хусусиятлари ва ҳар қандай иқлим шароитида ишончли ишлаши билан дунёга танилган. Яқинда ишлаб чиқариш бошланган БМП Б-19 ва унинг "Эпоха" модули ҳам ана шу шонли анъанани давом эттирмоқда.Пиёдалар жанговар машинаси (БМП) Б-19 синовларни якунлаб, Россия қуролли кучлари сафига яқин вақт ичида қабул қилиниши керак. 12та зирҳли автомобилдан иборат синов партияси ҳарбий бўлинмалар сафида 2019 йилдан буён Мудофаа вазирлигида синовдан ўтмоқда. БМП Б-19 "Ғарб-2021" стратегик ўқув машқлари давомида ҳам ўзини жуда яхши кўрсатди. Ўшанда жанговар машина взвод таркибида шартли рақибнинг асосий кучларини тўхтатиб туриш учун Беларусь, Ҳиндистон, Мўғулистон, ва Россия кучларининг олдинги сафда жангга киришди. Энг янги машиналар ҳарбий қўшинларнинг жанговор мустаҳкамлигини сақлаш ва мудофаанинг муҳим позицияларини ҳимоя қилишда ёрдам берди. Россия Қуруқлик қўшинларининг бош қўмондони Олег Салюков 27 декабрь куни энг янги жанговар машина Б-19нинг ўт очиш имкониятлари Россияда олдин ишлаб чиқарилган БМП-2 ва БМП-3 автомобилларидан анча устун эканини қайд этди. 57-миллиметрли автоматик пушка, "Корнет" ва "Булат" номли кичик бошқарилувчи ракеталар билан жиҳозланган "Эпоха" жанговар модули ҳар қандай жанг шароитида бўлинмага юқори ўт очиш имконият яратади. Ушбу қуроллар душманнинг танк, учувчисиз аппарат, паст учувчи самолётлари, вертолёт ва тирик жонларини йўқ қилиши мумкин. БМП қуроллар тизимининг асосий хусусияти - автоматик равишда нишон излаш, рақиб нишонни таниб олиш ва кузатиб бориш ва БМП экипажига бир вақтда ёки навбат билан бир неча нишонга зарба беришни таклиф қилишдир. "Ақлли" ўт очиш тизими рақибни кундузи ва тунда нишонга олиш ҳамда рақиб томоннинг хавфли объектлари ҳақида маълумот бериш имконига эга. Одамсиз бошқариладиган "Эпоха" универсал модули - жанговар машина экипажнинг қулайлик ва хавфсизлигига таъсир кўрсатмайди. Уни масофадан туриб - машина командири ёки штурман терминали орқали бошқариш мумкин. Модуль панорамали нишонга олиш тизими билан жиҳозланган бўлиб рақибга ҳар қандай об-ҳаво шароитида, туну-кун зарба бериш имкониятига эга. Оламшумул хусусиятлар Паст баллистикали автоматик тўп ва 7,62 ммли жуфт пулемёт (ПКТМ), "Корнет" ва "Булат" ракета учириш мосламалари мутахассисларга яхши таниш. "Корнет" - 8км масофагача зарба бериши мумкин, "Булат" - эса енгил зирҳли техника ва бошқа турли хил нишонларга, мудофаа ва ҳужум вақтида зарба бериши мумкин. "Эпоха" универсал жанговар модули ёрдамида ҳозир фойдаланилаётган БМП-3 ҳарбий машиналарини ҳам янгилаш мумкин. Икковининг биргаликда кўриниши ҳам монанд, ва ушбу жараён юқори технологияли бўлади: янгиланган шасси, "сунъий онг" даражасига етган автоматик тизим, ўт очиш тизимини бошқариш БМП-3дан анча юқори бўлади. Буларнинг барчаси жанговар самарадорликни кескин оширади ва келажакда замонавий ишланмаларни қўллаш имконини беради. Жумладан разведка, маълумот узатиш, нишонни кўрсатиш, ердаги ва кўкдаги бошқа машиналар билан алоқа қилиш ва жанг майдонида керак бўлиши мумкин бўлган бошқа тизимлар. Б-19нинг "Эпоха" жанговар модули Тула Конструкторлик бюросида ишлаб чиқилган. Унинг асосий вазифаси - мавжуд БМП-3 машиналарини замонавийлаштириш ва келажак зирҳли машиналарини жиҳозлашдир. Жанговар бўлинма ва одамлар ўтирадиган бўлинмаларнинг бир-биридан ажратилиши, машинада қўшимча беш ҳажмлар пайдо бўлишига олиб келди. Бу эса келажакда Б-19ни қўшимча қурол ва ускуналар билан жиҳозлаш имконини беради. Пиёдалар жанговар машинаси Б-19нинг оғирлиги 18,7 тонна. двигатель қуввати 500 от кучи, шосседа босиб ўтиши мумкин бўлган масофа – 600 км. Экипаж – 3 киши ва 7 нафар десантчилар. Албатта машинанинг айрим хусусиятлари жамоатчиликдан сир сақланмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги "Эпоха" жанговар модули билан жиҳозланган БМП-3 автомобиллари етказиб бериш бўйича шартномани "Армия-2017" форуми доирасида имзолаган эди. Менинг фикримча, ўрта муддатли келажакда БМП Б-19 ва "Эпоха" жанговар модули жаҳон қурол-аслаҳа бозорида ўз ўрнини топади. Россия Федерацияси зтирҳли атомобиллари жаҳон бозорида ўзининг муносиб ўрнига эга. 2010-2017 йилдлар давомида Россия 1200дан ортиқ жанговар машина сотган. Уларнинг аксарияти БМП-3 ва БТР-80А, умумий қиймати 1,48 млрд доллар.Айтиш жоизки Россия Қуруқлик қўшинлари 2021 йилда 2500 яқин янги қурол намуналари, ҳарбий ва махсус техника, жумладан БМП-3, БТР-82А, Т-90М ва янгиланган Т-72БЗМ ва Т-80БВМ танклари олишди.Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1d/22004104_214:0:2945:2048_1920x0_80_0_0_62338e4a1c6aa8ae61d5375469076a91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
россия бмп-3 зирҳли машиналар "эпоха"
россия бмп-3 зирҳли машиналар "эпоха"
Россия армияси "ақлли" БМПлар даврига қадам қўйди
15:30 29.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия армиясида мавжуд БМП-3 зирҳли машиналари яқин келажакда замонавий автоматик, нишонга олиш, бир неча нишонни кузатиш ва ёппасига ёки кетма-кет ўт очиш тизими "Эпоха" билан жиҳозланади.
ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Россияда ишлаб чиқилган қуруқлик қўшинларининг зирҳли техникаси ўзининг юқори жанговар хусусиятлари ва ҳар қандай иқлим шароитида ишончли ишлаши билан дунёга танилган. Яқинда ишлаб чиқариш бошланган БМП Б-19 ва унинг "Эпоха" модули ҳам ана шу шонли анъанани давом эттирмоқда.
Пиёдалар жанговар машинаси (БМП) Б-19 синовларни якунлаб, Россия қуролли кучлари сафига яқин вақт ичида қабул қилиниши керак. 12та зирҳли автомобилдан иборат синов партияси ҳарбий бўлинмалар сафида 2019 йилдан буён Мудофаа вазирлигида синовдан ўтмоқда.
БМП Б-19 "Ғарб-2021" стратегик ўқув машқлари давомида ҳам ўзини жуда яхши кўрсатди. Ўшанда жанговар машина взвод таркибида шартли рақибнинг асосий кучларини тўхтатиб туриш учун Беларусь, Ҳиндистон, Мўғулистон, ва Россия кучларининг олдинги сафда жангга киришди. Энг янги машиналар ҳарбий қўшинларнинг жанговор мустаҳкамлигини сақлаш ва мудофаанинг муҳим позицияларини ҳимоя қилишда ёрдам берди.
Россия Қуруқлик қўшинларининг бош қўмондони Олег Салюков 27 декабрь куни энг янги жанговар машина Б-19нинг ўт очиш имкониятлари Россияда олдин ишлаб чиқарилган БМП-2 ва БМП-3 автомобилларидан анча устун эканини қайд этди. 57-миллиметрли автоматик пушка, "Корнет" ва "Булат" номли кичик бошқарилувчи ракеталар билан жиҳозланган "Эпоха" жанговар модули ҳар қандай жанг шароитида бўлинмага юқори ўт очиш имконият яратади. Ушбу қуроллар душманнинг танк, учувчисиз аппарат, паст учувчи самолётлари, вертолёт ва тирик жонларини йўқ қилиши мумкин.
БМП қуроллар тизимининг асосий хусусияти - автоматик равишда нишон излаш, рақиб нишонни таниб олиш ва кузатиб бориш ва БМП экипажига бир вақтда ёки навбат билан бир неча нишонга зарба беришни таклиф қилишдир. "Ақлли" ўт очиш тизими рақибни кундузи ва тунда нишонга олиш ҳамда рақиб томоннинг хавфли объектлари ҳақида маълумот бериш имконига эга.
Одамсиз бошқариладиган "Эпоха" универсал модули - жанговар машина экипажнинг қулайлик ва хавфсизлигига таъсир кўрсатмайди. Уни масофадан туриб - машина командири ёки штурман терминали орқали бошқариш мумкин. Модуль панорамали нишонга олиш тизими билан жиҳозланган бўлиб рақибга ҳар қандай об-ҳаво шароитида, туну-кун зарба бериш имкониятига эга.
Паст баллистикали автоматик тўп ва 7,62 ммли жуфт пулемёт (ПКТМ), "Корнет" ва "Булат" ракета учириш мосламалари мутахассисларга яхши таниш. "Корнет" - 8км масофагача зарба бериши мумкин, "Булат" - эса енгил зирҳли техника ва бошқа турли хил нишонларга, мудофаа ва ҳужум вақтида зарба бериши мумкин.
"Эпоха" универсал жанговар модули ёрдамида ҳозир фойдаланилаётган БМП-3 ҳарбий машиналарини ҳам янгилаш мумкин. Икковининг биргаликда кўриниши ҳам монанд, ва ушбу жараён юқори технологияли бўлади: янгиланган шасси, "сунъий онг" даражасига етган автоматик тизим, ўт очиш тизимини бошқариш БМП-3дан анча юқори бўлади. Буларнинг барчаси жанговар самарадорликни кескин оширади ва келажакда замонавий ишланмаларни қўллаш имконини беради. Жумладан разведка, маълумот узатиш, нишонни кўрсатиш, ердаги ва кўкдаги бошқа машиналар билан алоқа қилиш ва жанг майдонида керак бўлиши мумкин бўлган бошқа тизимлар.
Б-19нинг "Эпоха" жанговар модули Тула Конструкторлик бюросида ишлаб чиқилган. Унинг асосий вазифаси - мавжуд БМП-3 машиналарини замонавийлаштириш ва келажак зирҳли машиналарини жиҳозлашдир. Жанговар бўлинма ва одамлар ўтирадиган бўлинмаларнинг бир-биридан ажратилиши, машинада қўшимча беш ҳажмлар пайдо бўлишига олиб келди. Бу эса келажакда Б-19ни қўшимча қурол ва ускуналар билан жиҳозлаш имконини беради.
Пиёдалар жанговар машинаси Б-19нинг оғирлиги 18,7 тонна. двигатель қуввати 500 от кучи, шосседа босиб ўтиши мумкин бўлган масофа – 600 км. Экипаж – 3 киши ва 7 нафар десантчилар. Албатта машинанинг айрим хусусиятлари жамоатчиликдан сир сақланмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги "Эпоха" жанговар модули билан жиҳозланган БМП-3 автомобиллари етказиб бериш бўйича шартномани "Армия-2017" форуми доирасида имзолаган эди. Менинг фикримча, ўрта муддатли келажакда БМП Б-19 ва "Эпоха" жанговар модули жаҳон қурол-аслаҳа бозорида ўз ўрнини топади. Россия Федерацияси зтирҳли атомобиллари жаҳон бозорида ўзининг муносиб ўрнига эга. 2010-2017 йилдлар давомида Россия 1200дан ортиқ жанговар машина сотган. Уларнинг аксарияти БМП-3 ва БТР-80А, умумий қиймати 1,48 млрд доллар.
Айтиш жоизки Россия Қуруқлик қўшинлари 2021 йилда 2500 яқин янги қурол намуналари, ҳарбий ва махсус техника, жумладан БМП-3, БТР-82А, Т-90М ва янгиланган Т-72БЗМ ва Т-80БВМ танклари олишди.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг.