Норбоева: етакчи хотин-қизлар миллий платформасини яратиш устида ишлаяпмиз

© Фото: Сенат УзбекистанаПредседатель Сената Узбекистана Танзила Нарбаева
Председатель Сената Узбекистана Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Сенат раиси Ўзбекистонда етакчи хотин-қизлар миллий платформаси пайдо бўлишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Ўзбекистонда етакчи хотин-қизлар миллий платформаси пайдо бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева “Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги БМТнинг 1325-сонли резолюциясини амалга ошириш” мавзусидаги минтақавий форумида маълум қилди.
Сенат раиси бу галги форум мулоқот аъзолари, давлат тузилмалари, минтақадаги аёллар фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари, БМТ тузилмалари раҳбарлари ва халқаро экспертлар биринчи маротаба “Хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал кун тартибини миллий ва минтақавий даражада амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонда тўплангани аҳамиятли эканини таъкидлади.
“Ҳозирги вақтда биз фаолияти давомида гендер тенгликни тарғиб қилиш, барча даражаларда (маҳалла, туман, вилоят, республика) хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини қамраб оладиган етакчи хотин-қизлар миллий платформасини яратиш устида ишлаяпмиз”, - деди Танзила Норбоева.
Қайд этилишича, бугун Ўзбекистонда 10 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 300 дан ортиғи гендер масалалари билан шуғулланади.
“Биз долзарб масалалар, шу жумладан, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда фуқаролик жамияти институтлари муҳим ўрин тутишини биламиз”, - дея қўшимча қилди Сенат раиси.
Танзила Норбоева аёл раҳбар қандай бўлиши кераклигини айтиб берди
Форумда “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал кун тартиби, уни амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси учун минтақавий механизмлар ва платформалар муҳокамалар қилинди.
“Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0