Ўзгидромет яқин кунларда шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишВетер
Ветер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
21-22 декабрь кундари республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. 21-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
21 декабрь куни республика ҳудудлари бўйича шамол кучайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхандарё вилоятларида 17-22 м/с гача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамоллар кутилмайди.
21-22 декабрь кунлари республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0