“Телбалар” занжирдан чиқиб кетди: Америка уруш бошламоқчими?

© Commons.wikimedia / Tech. Sgt. Robert J. HorstmanBoeing B-52H АҚШ ўта узоқ масофага учувчи стратегик бомбардимончи самолёти
Boeing B-52H АҚШ ўта узоқ масофага учувчи стратегик бомбардимончи самолёти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Oбуна бўлиш
Одамлар қанчалик ёмон яшаса, шунчалик курашишга иштиёқи кўпаяди. Уруш - ягона ижтимоий лифт, тўйиб овқатланиш учун ягона имконият бўлиб қолмоқда.
Ҳозир Украина билан содир бўлаётган воқеаларга анчагина ёлғон аралашган. Биз хоҳ Донбасс муаммолари, хоҳ Минск келишувларининг бажарилмаётгани, хоҳ қўшнимизнинг қандай бўлмасин НАТОга аъзо бўлиш истагини муҳокама қиларканмиз, бу ерда гап аслида Украина ҳақида кетмаётганини ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Сўнгги ўттиз йил давомида Украина, эски совет газ қувурлари атрофида жойлашган, бори ҳам йўғи ҳам билинмайдиган, ўз тили ва каштали кўйлаклари ҳамда тунда машъал кўтариб тантанали юришлари билан танилганкулгули сароб ва бир дардисар мамлакат эди. Олдин у бир қувурга боғлиқ мамлакат эди, ҳозир эса қувур бўшаб қолди ва сароб бир зумда тарқалиб кетди.
Охирида эса - хорижий давлат томонидан босиб олинган “Юкрейн” қолди. Мисли дастаксиз жомадон каби, америкалик эгалари уни ўзлари билан олиб кета олмайди. Шу сабаб ташлаб кетишдан олдин, унинг ичи имкон қадар кўпроқ портловчи моддалар билан тўлдирилмоқда. У ҳатто шахмат ўйинидаги “пиёда” ҳам эмас, шунчаки шашка донаси, уни Россия ва АҚШ ўз ўйинларида керакли жойга суриб қўйишмоқда.

Телбалар сиёсати

Бу худди 2008 йилдаги Грузия каби, бу АҚШ ва Россия муносабатли ҳақидаги гапдир. тарихи. Бу бизнинг биринчи шахсларимиз музокаралари, бизнинг сўнгги огоҳлантиришларимиз, бизнинг ҳарбий ва дипломатик фаоллигимиздир. Ва бунда асосий савол: америкаликлар бу ҳақида нима деб ўйлайди? Улар фф“Юкрейн” учун жанг қилмоқчими ёки йўқ? Агар жавоб - ҳа бўлса, унда у қанчалик жиддий?
Барча тўполонларни Сенатор Роджер Уикернинг баённомаси бошлаб берган эди. У Украинага лашкар жўнатиш ва Россияга қарши ядровий қурол ишлатиш тўғрисида ўйлаб кўриш кераклиги ҳақида ваъдалар берган эди. “Бир дюйм ҳам орқага йўл йўқ”- деб ёзди у ўтган ҳафта ўз Твиттерида.
Аммо бу сенатор у ерда мана шундай ажойиб чақириқлар қилиб турадиган ягона одам эмас. Сенатор Джони Эрнст “Мудофаа янгиликлари”да аслида мавжуд бўлмаган рус тажовузига қарши курашиш тўғрисида бутун бошли режани эълон қилди. Унга кўра Украинада ротация асосида НАТОнинг мунтазам бўлинмалари бўлиши ва ерда ўқиш ва инструктаж машғулотларини ўтказиб боришни талаб қилмоқда.
Эрнст ҳам, Уикер ҳам- республикачи. Балки ушбу носоғлом тажовузкорлик - айнан ушбу партиянинг ўзига хос хусусиятидир. Совет даврида “Эйзенхауэр бредит войной” (“Эйзенхауэр жанг деб алаҳсираб юрибди”) деган қўшиқ бўлармиди?
Бироқ, йўқ, демократлар тарафда аҳвол янада ачинарли. Президент Байден аллақачон НАТОнинг Шарқий Европадаги армиясини кучайтириш учун америкалик аскарларни жўнатишга ваъда берганди. Унинг атрофидаги Виктория Нуланд бошчилигидаги неокон-демократлар эса республикачи “қирғийлардан”да шиддатлироқ курашишга тайёр.
Икки партияни ҳам милитаристик ғазаб қуршаб олган. “Тўрт йил давомида Трамп бу телбаларни ушлаб турган эди. Бунинг учун у бир умрлик мақтовга сазовор. Трамп даврида маънисиз урушлар бўлмаганди” дея ўзгача ностальгия билан таъқидлади FoxNews “булбули” Такер Карлсон.
Дарҳақиқат, Трамп Украина ҳақида бутунлай унутиб юборган ва Хитой каби муҳим ўйинчилар билан эса савдо урушларини олиб боришнигина афзал кўрганди. Эсингиздами, у КХДР билан ҳақиқий можаро ҳақидаги биринчи ишорадаёқ қанчалар назокат билан орқага чекинган эди. “Тинчлик, дўстлик ва сақич”. Қандай қилиб аслида профессионал қурувчи халқаро муносабатларни профессионал сиёсатчиларга қараганда яхшироқ тушунган?

Янги "Кариб можаро"сини ким бошламоқда

Бир неча маротаба таъкидланган, “Юкрейн”даги мавжуд вазият Кариб инқирози бошланишини эслатади. Бундай инқирозли даврларда Американинг ахборот сиёсат эса - классик “биполяр асаб бузилишидир”. Улар тўсатдан ва асоссиз ўзинин у томондан бу томонга ташламоқда. психопатик ташланишлар. Бир қарасанг “руслар бостириб киряпти”, “қочиб қол”, “ҳаммамиз ўламиз” деб бақиришса, бир қарасанг аксинча - “бомбалар билан кщмиб ташламиз” деб ваҳима қилишади.
1960 йилда сенатор Джон Кеннеди ҳамкасбларини “бу ҳаёт ёки ўлим масаласи” дея қўрқитб Парламентдан Пентагон учун пул ундирган эди. Кеннеди cоветларнинг ракеталар бўйича анча устунликка эга эканлигини таъкидлаб, агар бу устунлик кўпайиб кетса руслар бипр зумда АҚШдаги барча муҳим нишонларга зарба беришини айтиб қўрқитган ва шу сабабли кўпроқ маблағ керак, дея таъкиллаган.
1961 йилнинг июнь ойида Кеннеди президент бўлди ва Венада Хрущев билан учрашади. Худди ҳозирги Украина билан бўлгани каби, ўша вақтда ҳам раҳбарлар бошқа лимитрофнинг тақдирини муҳокама қилишади. Музокаралар Ғарбий Берлин тақдири ҳақида эди. Америкалик журналистнинг хотирлашича, Венада “Президент жамоаси советлик ҳамкасбларига Американинг ядро қуроли бўйича устунлиги билан очиқчасига мақтана бошлади ва Советларга жавоб зарбаси беришга йўл қўймаслик учун, биринчи зарбани беришга қарор қилишганига шама қилишади...”
Венадаги йиғилиш Американинг Фидель Кастрони ағдариш бўйича муваффақиятсизликка учраган операциясидан кўп ўтмай бўлиб ўтган эди. Путин ва Байденнинг декабрдаги музокаралари ҳам Америка армиясининг Афғонистондан шармандали қочишидан уч ойдан сўнг бўлиб ўтди.
Вена музокаралари Берлиннинг статус-квосини тасдиқлади - Берлин девори қуриладиган бўлди. Ғарбий Берлин масаласи ўттиз йилга музлатиб қўйилди. Путин ва Байден ўртасидаги музокаралардан сўнг ҳам ҳозирча ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар юз бермади.
Бироқ, 1961 йилда Американинг тажовузкор гаплари ва Туркияда ракеталарини жойлаштириши, Хрущевни Кубага ракета юборишга мажбур қилди. “Ва Учинси жаҳон урушига бир қолдирган Кариб можароси бошланиб кетди...”
Оддий америкаликлар бугун Юкрейн ҳақида қандай фикрда? 2014 йилда Washington Post газетаси “Америкаликлар Украина учун курашмоқчими” мавзусидаги сўров натижаларини эълон қилди. Респондентларнинг атиги 13% урушни оқлаган. Бунга параллель равишда респондентларга жаҳон харитасида Украинани кўрсатиш таклиф қилинган. Атиги 16% респондентгина кўрсатиб бера олган. Сўровнома қизиқарли ўзаро боғлиқликни кўрсатди: Украина қаерда эканлигини мутлақ билмайдиганлар у ерга қўшин юбориш тарафдорлари бўлиб чиқди.
Сўровнома харитаси чиндан ҳам кишини ҳайратга солади. Америкаликлар бир қарасанг, Украинани Африкада ёки Ҳиндистонда, бир қарасанг Аляска ёки Исландияда жойлашган деб кўрсатишган. Бу, албатта, шунчаки билимсизлик эмас- бу америкаликлар авлодлар давомида яшаб келган ахборот пуфагининг таъсиридир. Унинг ичидаги ҳақиқат дунёда бўлаётган ҳодисаларга аллачон тўғри келмайди. У ерда бошқа география, бошқа сиёсат, бошқа иқтисодиёт - умуман ҳаммаси бошқача.
Аммо бундан ҳам ёмони, ушбу “матрица”ни яратаётган элита қатламнинг ўзи унга аллақачон ишониб бўлган, унга тўлиқ сингиб кетган ва ва ҳамон шундай яшамоқда. Бу борада Гарвард битирувчиларининг аксарияти Миссисипи штатининг Тупело шаҳридан келган ўқимаган қора танли онадан умуман фарқ қилмайди.

Апокалипсисдан кейинги ҳаёт

2014 йилдан бошлаб америкаликлар ва улар билан биргаликда олти миллиард аҳолининг барчасини уруш қийинчиликларга астройдил тайёрлашади. Бу ҳақида Голливуд ўзининг умуминсоний офатларга бағишланган блокбастерларида батафсил ҳикоя қилиб берди. Барча ҳалок бўлган Ер шарида тирик қолган битта-яримта кишиларни Американинг суперқаҳрамонлари қутқариб қолишди. Хуллас “апокалипсисдан кейинги давр” жанри гуллаб-яшнади.
Голливуд тасаввурида “пост-ап” жуда шинам тасвирланган. У ерда албатта электр билан таъминлайдиган генератор топилади, бензин эса ҳар доим бор, чироқлар ёниб, вентиляторлар айланиб туради. Музлаткичда эса коктейл муз кубиклари ҳам тайёр. Ёлғиз қаҳрамон эса кимсасиз шаҳарлар бўйлаб кезади, яхши овқатланади, мусиқа тинглайди ва беихтиёр унинг хаёлига - одамларсиз олдингидан ҳам яхшироқ-ку деган фикрлар келади.
Фақат руслар ва ўз ерида урушни бошидан кечирган халқлар – уруш ҳақида гентик хотирага эга. Улар албатта аслида кимсасиз шаҳарлар чириган жасадлар билан тўлиб ётишини, бош қаҳрамон эса бир зумда қандайдир каллакесарлар томонидан отиб ўлдирилишини яхши тушунадилар. Лекин ҳеч қачон уруш даҳшатини бошидан ўтказмаган америкалар, ядро урушидан кейин ҳаммаси айнан шундай орқа фонда скрипка овозлари эшитилиб турган романтик муҳит бўлишига ишонишади.
Кун ора “иқлим муаммолари” ҳақида жар солиш ҳам одамларни урушдан кейинги қийинчиликларга ва етишмовчиликларга тайёрлашга ўхшайди. Ҳар куни илғор ОАВ ёруғ юзли фуқароларини соя гўшти ва қовурилган чигирткага истеъмол қилишга, мол, қўй гўшти, сут, пишлоқ, қаҳва ва винодан воз кечишга чақирмоқда.
Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади: агар “олтин миллиард” ёппасига чигиртка ейишга ўтса, Ер шарининг қолган аҳолиси қандай яшайди? Илгари гўшт, вино ва қаҳва ишлаб чиққан мамлакатлар аҳолиси нима ейди? Инсоният шу даражадаги ҳаётга кетиш учун, ишлаб чиқариш, агросаноат, таъминот занжирларига нима бўлиши керак? Бизга “экологик ҳалокат” деб айтилаётган тушунча аслида глобал ядро урушининг чиройли метафораси эмасмикан?

Тўйиб овқат ейиш учун уруш керак

Бугунги кунда Европада содир бўлаётган даҳшат эса кичик “Веймар”га ўхшайди. Камбағаллик, совуқ ва очлик европаликларни чиниқтириб, уларга ҳатто уруш ҳам бундай ҳаётдан яхшироқ эканлигига дуган тушунчани уқтириши керак. Ахир “Даҳшатли якун, чексиз даҳшатдан яхшироқ”. Бироқ Америка ҳам бундай ҳаётдан унчалик узоқда эмас.
Одамлар қанчалик ёмон яшаса, шунчалик курашишга иштиёқи кўпаяди. Уруш - ягона ижтимоий лифт, тўйиб овқатланиш учун ягона имконият бўлиб қолмоқда. Йигирма йил олдинги фаровон Украинада ҳеч ким НАТОга қўшилишни хоҳламасди. Бугунги қашшоқ Украинада аҳолининг қарийб ярми аллақачон буни қўллаб-қувватламоқда.
Америкада ҳам шу ҳолат. 2021 йилда аллақачон америкаликларнинг ярми Россия билан жанг қилиш учун америкалик аскарларни юборишга тайёр эди. Тўғри, сўровнома шу йилнинг июль ойида ўтказилган. Эҳтимол, Афғонистондан сўнг натижалар бошқача бўларди. Бундан ташқари, америкаликлар сайловларда ҳам, статистикада ҳам хуллас ҳамма жойда кўпроқ рақамлар ёзиб қўйишни ёқтиришлари аниқ.
Бироқ, оммавий онгни урушга мослаштириш жадал суръатларда давом этмоқда ва бу тушунарли. Америка халқининг ҳаёти жадал тарзда ёмонлашмоқда. Кўринмас инфляция долларни обрўсизлантириш ва мамлакатни бутунлай қашшоқликка олиб келиши билан таҳдид қилмоқда. Нажот топишнинг ягона имконияти эса Россия ва Хитой каби бой мамлакатларни талон-тарож қилиш бўлиб кўринмоқда.
Америка элитасининг ўзи дунё ҳукмронлиги тузоғига тушиб қолди. Афғонистонда заифликни кўрсатиб, кейинги муваффақиятсизликда уларни ҳеч ким кечирмаслигини яхши тушунишади. Совет даврида америкаликлар домино тамойилига ишонган - агар бирор бир мамлакат коммунизм инфекциясига дучор бўлса, унинг қўшнилари ҳам Совет Иттифоқи таъсирига тушиб қолишидан қўрқишган.
Бугун эса улар худди ўша тамойил ўз таъсирини йўқотишга дуч келяпти. Меҳрибон тайванликлар Хитой байроқларини, бағрикенг украинлар эса рус байроқларини ўз яширган жойларидан чиқариб қўяётганини - Вашингтон кўрмасдан иложи йўқ. "Ҳақиқий зўравонлар кам", Вашингтон учун курашадиган аҳмоқ йўқ. Лимитрофик ҳудудлар аҳолиси асрлар давомида қўшинларни пулемётлар билан эмас, балки гуллар билан кутиб олишга ўрганган. Менимча, кўпчилик аллақачон гулдаста сотиб оляпти.
Бу йўналишдаги муваффақиятсизликлардан сўнг Вашингтон ва унинг иттифоқчиларини катта зарба кутмоқда. Бунда уларнинг ўзларининг собиқ вассалларидан кўра ёмонроқ душмани бўлмайди.
Янгиликлар лентаси
0