Келгуси ҳафтада совуқ ҳаво, ёмғир ва қор кутилмоқда

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишЗима
Зима - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Oбуна бўлиш
Келаётган ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида ҳаво совуқ бўлади, ҳафта бошида баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Келаётган ҳафтанинг 13-16 декабрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво совуқ бўлади. Аксарият ҳудудларда ҳарорат нольдан паст даражада бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 1-6° совуқ; 14 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 1-6° совуқ; 15 декабрда кечаси 7-12° совуқ , кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 16 декабрда кечаси 4-9° совуқ , кундузи 0-5° илиқ бўлади. Устюртда 13 декабрда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 1-6° совуқ; 14-16 декабрда кечаси 10-15° совуқ , кундузи 1-6° совуқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ҳарорат 13 декабрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, 14 декабрда кечаси 2-7° совуқ , кундузи 3° совуқ-2° илиқгача, 15 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 16 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида 13 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 1-6° совуқ, 14 декабрда кечаси 7-12° совуқ , кундузи 1-6° совуқ, 15 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 16 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 14 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 14 декабрда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 14 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 13 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 14 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир қорга айланади. 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 14 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 15 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 16 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда
Ҳаво ўзгариб туради, 13-15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. 13 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади, 14-16 декабрда кечаси 7-12° совуқгача, кундузи 0-5° совуқгача пасаяди.
Янгиликлар лентаси
0