https://sputniknews.uz/20211208/putin-va-bayden-suhbatl-21705372.html
Украина, киберхавфсизлик, ҳамкорлик: Путин ва Байден нима ҳақида суҳбатлашди
Украина, киберхавфсизлик, ҳамкорлик: Путин ва Байден нима ҳақида суҳбатлашди
Sputnik Ўзбекистон
Росссия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги онлайн музокаралар икки соатча давом этди.
2021-12-08T13:55+0500
2021-12-08T13:55+0500
2023-04-05T18:35+0500
дунёда
ақш
владимир путин
жо байден
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703347_0:164:3347:2047_1920x0_80_0_0_d37f35b9b3f5bc00ac7808e056c9b796.jpg
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Росссия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги онлайн музокаралар “очиқ ва ишга алоқадор хусусиятга” эга бўлди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.Путин ва Байден суҳбати икки соатча давом этди. ОАВ фақат икки етакчининг мулоқот аввалида бир-бири билан саломлашганини кўришди, холос. Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ва ҳимояланган алоқа каналлари орқали бўлиб ўтди.Украина инқирозиКремль матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар музокаралар давомида 2015 йилдаги Минск битимларини бажаришдан бош тортиш билан боғлиқ ички Украина муаммосига алоҳида эътибор қаратишган. Владимир Путин Америка томонига Киевнинг деструктив хулқ-атвори мисолларини келтирган Донбассга қарши Украина Қуролли кучларининг иғволи хатти-ҳаракатларидан хавотир билдирган.Владимир Путин Байденнинг Россия қўшинларининг украин чегаралари яқинидаги “таҳдидли” юришлари ҳақидаги айбловларига жавобан жавобгарликни Россияга зиммасига юкламаслик зарурлигини таъкидлаган, зеро айнан НАТО украин ҳудудини ўзлаштиришга ва минтақада ҳарбий салоҳиятни кучайтиришга уринмоқда.“Шу боис Россия шарқий йўналишда НАТО кенгайтирилиши ва Россия билан чегарадош давлатларда ҳужум қилувчи тизимлар жойлаштирилишини истисно қилувчи ишончли, юридик қайд этилган кафолатларни олишдан манфаатдор”, - дейилади Кремль хабарида.Путин ва Байден ўз вакилларига бу масалалар юзасидан маслаҳатлашув ўтказишни топширишга келишиб олишган.Икки томонлама муносабатларПрезидентлар Россия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар таранглигини ҳам муҳокама қилишган. Хусусан, Владимир Путин америкалик ҳамкасбига дипломатик муассасалар ишига қўйилган чекловлардан воз кечишни таклиф қилган. Бу икки томонлама муносабатларнинг яхшилашга хизмат қилиши мумкин бўларди.Ёзда Женевада бўлиб ўтган Россия-Америка саммити келишувларини амалга ошириш ҳақида тўхтатилиб, етакчилар олий даражада эришилган келишувларни изчил бажариш ва икки мамлакат ўртасидаги юзага келаётган масалаларни кўриб чиқишда “Женева кайфиятини” сақлаш муҳимлигини қайд этишди.Бошқа масалаларМузокаралар чоғида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳам четда қолмади. Путин ва Байден кибер жиноятга қарши курашишда жиноий-процессуал ва тезкор-техник йўналишларда амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёрликларини билдиришди.Россия президенти Эрон ядровий дастурига тўхталиб, Қўшма кенг қамровли ҳаракат режаси ҳаракати аввал мувофиқлаштирилган доирада бажарилиши зарурлигини таъкидлади.“Етакчилар бу масала юзасидан ноябрь охирида Венеда қайта бошланган музокаралар в конструктив руҳда ўтишига ва барча иштирокчилар учун мақбул қарор қабул қилишга имкон беришига умид билдиришди”, - дейилган хабарда.Россия ва АҚШ етакчилари халқаро хавфсизлик ва барқарорлик таъминлашдаги алоҳида жавобгарликни инобатга олиб, мамлакатлар мулоқот ва зарурий алоқаларни давом эттиришларини таъкидлашди.
https://sputniknews.uz/20211207/oldinda-uzoq-suhbat-turibdi-putin-va-bayden-aslida-nimani-hal-qilishadi-21689793.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703347_618:0:3347:2047_1920x0_80_0_0_797de9ab74b0e959d5b9ac800f172d97.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин байден музокаралари путин ва байден мулоқоти
путин байден музокаралари путин ва байден мулоқоти
Украина, киберхавфсизлик, ҳамкорлик: Путин ва Байден нима ҳақида суҳбатлашди
13:55 08.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия ва АҚШ етакчилари ёпиқ эшиклар ортида ва ҳимояланган алоқа каналлари орқали бўлиб ўтган музокараларда нималарни муҳокама қилишди?
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Росссия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги онлайн музокаралар “очиқ ва ишга алоқадор хусусиятга” эга бўлди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Путин ва Байден суҳбати икки соатча давом этди. ОАВ фақат икки етакчининг мулоқот аввалида бир-бири билан саломлашганини кўришди, холос. Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ва ҳимояланган алоқа каналлари орқали бўлиб ўтди.
“Президентлар халқаро хавфсизлик ва барқарорлик таъминлашдаги алоҳида жавобгарликни инобатга олиб, Россия ва АҚШ мулоқот ва зарурий алоқаларни давом эттиришади деган фикрни билдиришди”, - дейилган хабарда.
Кремль матбуот хизмати
хабарига кўра, президентлар музокаралар давомида 2015 йилдаги Минск битимларини бажаришдан бош тортиш билан боғлиқ ички Украина муаммосига алоҳида эътибор қаратишган. Владимир Путин Америка томонига Киевнинг деструктив хулқ-атвори мисолларини келтирган Донбассга қарши Украина Қуролли кучларининг иғволи хатти-ҳаракатларидан хавотир билдирган.
Владимир Путин Байденнинг Россия қўшинларининг украин чегаралари яқинидаги “таҳдидли” юришлари ҳақидаги айбловларига жавобан жавобгарликни Россияга зиммасига юкламаслик зарурлигини таъкидлаган, зеро айнан НАТО украин ҳудудини ўзлаштиришга ва минтақада ҳарбий салоҳиятни кучайтиришга уринмоқда.
“Шу боис Россия шарқий йўналишда НАТО кенгайтирилиши ва Россия билан чегарадош давлатларда ҳужум қилувчи тизимлар жойлаштирилишини истисно қилувчи ишончли, юридик қайд этилган кафолатларни олишдан манфаатдор”, - дейилади Кремль хабарида.
Путин ва Байден ўз вакилларига бу масалалар юзасидан маслаҳатлашув ўтказишни топширишга келишиб олишган.
Икки томонлама муносабатлар
Президентлар Россия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар таранглигини ҳам муҳокама қилишган. Хусусан, Владимир Путин америкалик ҳамкасбига дипломатик муассасалар ишига қўйилган чекловлардан воз кечишни таклиф қилган. Бу икки томонлама муносабатларнинг яхшилашга хизмат қилиши мумкин бўларди.
Ёзда Женевада бўлиб ўтган Россия-Америка саммити келишувларини амалга ошириш ҳақида тўхтатилиб, етакчилар олий даражада эришилган келишувларни изчил бажариш ва икки мамлакат ўртасидаги юзага келаётган масалаларни кўриб чиқишда “Женева кайфиятини” сақлаш муҳимлигини қайд этишди.
Музокаралар чоғида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳам четда қолмади. Путин ва Байден кибер жиноятга қарши курашишда жиноий-процессуал ва тезкор-техник йўналишларда амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёрликларини билдиришди.
Россия президенти Эрон ядровий дастурига тўхталиб, Қўшма кенг қамровли ҳаракат режаси ҳаракати аввал мувофиқлаштирилган доирада бажарилиши зарурлигини таъкидлади.
“Етакчилар бу масала юзасидан ноябрь охирида Венеда қайта бошланган музокаралар в конструктив руҳда ўтишига ва барча иштирокчилар учун мақбул қарор қабул қилишга имкон беришига умид билдиришди”, - дейилган хабарда.
Россия ва АҚШ етакчилари халқаро хавфсизлик ва барқарорлик таъминлашдаги алоҳида жавобгарликни инобатга олиб, мамлакатлар мулоқот ва зарурий алоқаларни давом эттиришларини таъкидлашди.