Олдинда узоқ суҳбат турибди: Путин ва Байден аслида нимани ҳал қилишади

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Америка етакчилари ҳимояланган видеоалоқа канали орқали суҳбатлашишади.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Татьяна Мишина, Дмитрий Ермаков. Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар таранглашди, ва Жозеф Байден Владимир Путин билан узоқ суҳбатга умид қилмоқда. Америка етакчиси “муайян таклифларни” ҳозирлаб қўйган, бироқ ҳозирча уларни айтмади. Асосий мавзу – Украина. Куни кеча томонлар позицияларини қатъий белгилаб олишди: Кремль қизил чизиқлар ҳақида, Оқ уй эса Россия хатти-ҳаракатлари учун “кенг қамраб олинган чоралар тўплами” тайёрланаётгани ҳақида эслатди.

Тўғридан-тўғри эфир бўлмайди

Учрашув Москва вақти билан тахминан соат 18:00 да бошланади. Ҳимояланган видеоалоқа канали орқали суҳбатлашишади. “Биринчи лавҳаларни кўрсатишади. Бироқ, албатта, фақат биринчиларини. Барча мулоқот – ёпиқ тарзда”, - дея тушунтирди журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Суҳбат “етарлича муфассал ва узоқ” давом этиши керак. Аммо якунига кўра баёнотлар бўлмайди.
Москванинг устуворлари орасида – “Женевада эришилган тушунишлар қандай қилиб амалга оширилаётганини” таҳлил қилиш. Путин Байден билан “ачинарли ҳолатда қолаётган” икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади, Украинадаги вазият, НАТО силжиши ва бунга доир яқиндаги Россия етакчиси ташаббуси ҳақида гаплашишади.
Биринчи декабрь куни Путин альянснинг кенгайтирилмаслик юридик кафолатлари хусусида музокаралар ташкил этишни таклиф қилди. У ғарбий чегаралардаги кескинлик ўсгани ва “ишончли ва узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари” – айнан ёзма – зарурлигини билдирди. Зеро Ғарб мамлакатлари оғзакиларга риоя қилишмайди.
“Умид қиламанки, Россияга нисбатан қизил чизиқни кесиб ўтиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. У қаерда белгиланишини эса – буни ўзимиз ҳар бир аниқ ҳолатда белгилаймиз”, - деди Путин ўз чиқиши давомида.
Здание Конгресса США (Капитолий) в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Америкаликлар Путиндан нимани хоҳлашмоқда ва нима билан таҳдид қилишади
Учинчи декабрь куни Байден дам олиш кунлари Кэмп-Дэвидга учиб кетиш олдидан журналистларга “ҳеч кимнинг қизил чизиғини тан олмаслигини” айтди: “Биз Россиянинг хатти-ҳаракатлари ҳақида анчадан буён биламиз, олдимизда узоқ суҳбат қуриш турибди деб ҳисоблайман”. Кейинроқ Оқ уй вакили Жен Псаки президентлар киберхавфсизлик ва стратегик барқарорлик ҳам минтақавий муаммоларни муҳокама қилишларига аниқлик киритди. Байден “АҚШ Украина билан чегарада Россия ҳарбий фаоллигидан хавотирда” эканини таъкидлашни режалаштирмоқда.

Бостириш кириш реаллилига ишонтиришди

Сўнгги ойларда Украина икки томонлама муносабатларнинг энг долзарб муаммосига айланди. Москванинг ишончи комилки, Киев Минск келишувларига амал қилиш ниятида эмас. “Мажбурлаш даркор, - деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. – Айнан шунинг учун “нортманд шакли” тузилган ҳам эди”, бироқ Берлин ва Париж ўз мажбуриятларига бепарволик қиляпти”.
Киев расмийлари ўзларини Минск келишувлари билан боғлиқ деб ҳисоблашларини маълум қилишган, улар “бу қармоқдан чиқиб кетишга” муваффақ бўлишган. Шу билан бирга Донбассдаги гуманитар вазият фақат ёмонлашмоқда.
Пентагон бир неча марта чегара яқинидаги Россия қўшинлари сонини диққат билан кузатаётганини билдирган. АҚШ европалик иттифоқдошлари билан биргаликда Россиянинг Украинага бостириш киришига йўл қўймайдиган “кенг қамровли чоралар тўплами” устида иш олиб бормоқда. Аввалроқ Давлат департаменти тажовуз рўй берган тақдирда “мисли кўрилмаган” санкцияларни қўллаши билан огоҳлантирганди.
Ғарб ОАВлари октябрдан буён чегарадаги кескинлик кучайганини бот-бот такрорлашмоқда. Москва эслатиб қўйди: мамлакат ҳудудида ҳарбий техника ва армия бўлинмаларининг бир жойдан бошқа жойга бориши – Россиянинг ички иши.
Украинские военнослужащие ведут огонь из 152-мм пушки-гаубицы Д-20 на артиллерийском полигоне в селе Девички Киевской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
АҚШ Донбассда қайтадан можарони қўзғатишга уринмоқда - РФ ташқи разведка раҳбари
Етакчилар учрашуви арафасида “Financial Times” АҚШ сўнгги бир неча ҳафта ичида Евроиттифоқини Россия Украинага бостириб кирмоқчи эканига қандай ишонтирганини батафсил таърифлади. Оқ уй НАТО бўйича 29 та иттифоқчилари орасида икки томонлама ва коллектив учрашувларда ва ЕИнинг дипломатик каналлари орқали “Кремлнинг тахмин қилинаётган ниятлари” ҳақидаги маълумотнип тарқатди.
Боз устига айрим европалик иттифоқдошлар – масалан, Германия, - бунга ишонқирамай қараган. Исми ошкор қилинмаган европалик амалдор журналистларга ҳайрон бўлагини тан олди: америкаликлар ЕИда кўрилмаган нарсани кўришди. “Агар иғво қилинмаса, Россия ҳеч қандай тажовуз қадам ташламаслиги хусусида фикр билдиришганди. Аммо Америка разведкаси маълумотлари бу позицияни қайта кўриб чиқишга мажбурлади, дея ёзади “Financial Times”.
Шунингдек, ошкор қилинмаган манбаларига таянган ҳолда Германиянинг “Bild” нашри 2022 йил бошида Россия гўёки Украинага бостириб кириши режасини чоп қилди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова келтирилган харитада Львов эмас, балки Лемберг кўрсатилганига эътибор қаратди. Замонавий немис тилида бу шаҳарни Lwiw деб атаўади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида астрия-венгер топоними Lemberg ишлатилган. “Хўш, қайси харитадан немис журналистлари буни кўчириб олишди?”, - дея қизиқди Захарова.

Пекинни мўлжалга олиб

Байден маъмурияти НАТО мустаҳкамламоқда, ички интизомни кўтармоқда. Айниқса, бу Дональд Трамп жамоаси иши натижалари ортидан яққол намоён бўлади, дейди Сергей Кислицин, Россия Фанлар академиясининг жаҳон иқтисодиёти ва халқаро мунособатлар институти Шимолий Америка тадқиқотлари маркази илмий ходими. Альянс ҳарбий бўлмаган соҳаларга чуқарлашади, хусусан, киберхавфсизликка. Бу кўп жиҳатдан Москвага эмас, балки Пекинга бўлган қарама-қаршиликка боғлиқ.
“Лекин Россия-Америка муносабатларида ҳарбий-сиёсий борада бирор бир мулоқот бўлиши даргумон. Европалик иттифоқдошлар америкаликлар қайтганидан, шубҳасиз, шод, Брюссель Россия иштирокдан манфаатдор эмас, - дейди у. – Европа интеграцион ҳарбий тузилмалар (ПЕСКО) 2020 йилда илмий-тадқиқот ишларида учинчи томони иштироки, мудофаа билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишди, 2021 йилда эса Штатлар Европадаги ҳарбий мобиллик лойиҳалардан бирига қўшилди. Шундай экан Байден маъмурияти НАТО кенгайтирилмаслига кафолат бера олиши даргумон”.
Украинага бўлган жиддий эътибор – америкаликларнинг собиқ иттифоқ ҳудудида ўз таъсирини кучайтириш истаги, дея давом этади эксперт. Бу ерда ҳам Вашингтон яна Пекин билан рақобат қилмоқда. Гарчи ҳозирча Хитой иқтисодиёти етиб бормаган минтақаларда Россия билан манфаатлар тўқнашуви борлигига қарамасдан.
Сухопутная фаза российско-китайских учений Морское взаимодействие - 2017, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Россия ва Хитойнинг ҳарбий ҳамкорлиги Марказий Осиё учун нима келтиради
“Путин ва Байденнинг олдинги сафардаги музокараларининг асосий муваффақияти – СНВ-3 бўйича позицияларни мувофиқлаштирилгани. Бироқ, ҳойнаҳой, янги шартнома ҳозиргисидан жиддий фарқ қилади. Америкаликлар шартларн ўз фойдаларига кенгайтиришга ҳаракат қилишади – Хитойнинг ҳарбий стратегияси ва кучайишини яна инобатга оладиган бўлсак. Мулоқот икки томонлама бўлишдан тўхтайди”, - дея аниқлик киритади Кислицин.

Ярим йил ўтди

Путин ва Байденнинг биринчи учрашуви 16 июнь куни Женевада юзма-юз бўлиб ўтди. стратегик қуролланиш устидаги назоратга бағишланган баёнот қабул қилишди. Қўшма матбуот анжуманини ўтказишмади, ҳар бир ўз журналистлари олдида чиқиш қилди.
Путин ўшанда Москва ва Вашингтонга элчиларни қайтариш келишуви ҳақида маълум қилди. Икки томонлама муносабатларда “кўп уюмлар” тўпланиб қолган, лекин томонлар уларни ҳал қилиш йўлларини излашга диққатини қаратган.
Байден Путин “ҳаммадан кўра камроқ совуқ урушни хоҳлаши” ҳақида фикр билдирди. Аммо бу учрашувнинг ҳақиқий натижалари борасида ярим йилдан кейин хулоса қилиш мумкин, деб таъкидлади Америка етакчиси.
“Бу олти ой ортда қолди. Биз кўряпмизки, мулоқот, минимал бўлса ҳам, ҳарбий идоралар орасида бормоқда, бош штаблар даражасида алоқалар сақланиб қолмоқда. Глобал муаммолар бўйича ҳам – масалан, киберхавфсизлик. Шунингдек, Суриядаги гуманитар ёрдам бўйича айрим силжишлар бор: АҚШ уларни курдлар ва Туркия назорат қилаётган ҳудуддан ташқарига етказиб беришни бошлади”, - дейди Алексей Давидов, Яқин Шарқ тадқиқотлари маркази илмий ходими.
Эҳтимол, суръатлар бошқа бўлиши ҳам мумкин эди, лекин Байден мухолифатни ушлаб турибди – республикачилар, деб қўшимча қилади суҳбатдош. Президентнинг рейтинги эса лавозимига киришгандан буён минимумгача қулади: ноябрда – 41 фоиз (56 эди).
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ
“Агар ҳатто ҳар икки томон учун манзур келадиган бирор бир келишувга эришилса, мухолифат барини салбий кўринишда талқин қилишга уриниши мумкин. Масалан, Оқ уйнинг демократлар пайтида заифлашганини айтишади, Байден маъмуриятини конгрессдаги оралиқ сайловларда очко олишга уринишда айблашади”, - дейди эксперт.
Муваффақиятга консул масалалари бўйича эришса бўларди. Апрель ойида Вашингтондан 10 нафар россиялик дипломатларни жўнатиб юборишди. Москва бунга мос жавоб қайтариб, АҚШни нодўст мамлакатлар рўйхатига киритди ва элчихонасига маҳаллий ходимларни ишга ёллашни тақиқлади. Октябрда америкаликлар 55 нафар россиялик дипломатнинг ватанига қайтишини талаб қилишди. Кремль янги чиқариб юборишлар билан таҳдид қилди, лекин ТИВ Оқ уйга ҳаммаси оқ варақдан бошлашни таклиф қилди.
Кислицин бундай яхши ният ҳаракати бўлиши мумкин деб ўйлайди. Сиёсат ва иқтисоддаги ижобий ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бунинг учун ҳозирча шароитлар йўқ. Шу билан бирга, Давлат департаментининг таъкидлашича, биринчи шахслар ўртасидаги тўғридан-тўғри суҳбатни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди – етакчилар фикрларини билдиришлари ва бир-бирларини тинглашлари ғоят муҳим. Ҳеч бўлмаганда, томонларнинг нуқтаи назарлари бунда аниқ мос келади.
Янгиликлар лентаси
0