https://sputniknews.uz/20211208/prezident-konstitutsiya-kuni-arafasida-182-nafar-mahkumni-afv-etdi-21698850.html
Президент Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни афв этди
Президент Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни афв этди
Sputnik Ўзбекистон
Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди.
2021-12-08T09:15+0500
2021-12-08T09:15+0500
2021-12-08T09:15+0500
жамият
шавкат мирзиёев
конституция
афв
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20791106_0:125:1280:845_1920x0_80_0_0_efc26cc67c7ac5733a5d0cd94a3a0d71.jpg
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни муддатидан олдин озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлар афв этилган.Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 108 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 63 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.Афв этилганларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 9 нафарини аёл ҳамда 25 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.Президентнинг Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида келтирилишича, бу йил 4 мингдан ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган, 859 нафар шахс оқланган. Буларнинг бари суд-тергов соҳасидаги ислоҳотларнинг энг муҳим натижасидир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20791106_212:65:1175:787_1920x0_80_0_0_b1eca522b258c6e641b65c7415ac53ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афв маҳкум афв этилди президент афв этди конституция куни
афв маҳкум афв этилди президент афв этди конституция куни
Президент Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни афв этди
Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни муддатидан олдин озод қилиш тўғрисидаги фармонни
имзолади. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлар афв этилган.
Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 108 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 63 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 9 нафарини аёл ҳамда 25 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Президентнинг Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида
келтирилишича, бу йил 4 мингдан ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган, 859 нафар шахс оқланган. Буларнинг бари суд-тергов соҳасидаги ислоҳотларнинг энг муҳим натижасидир.