https://sputniknews.uz/20211207/migrantlar-va-biometrik-malumotlar-tergov-qomitasi-iiv-taklifini-qollab-quvvatladi-21683230.html
Мигрантлар ва биометрик маълумотлар: Тергов қўмитаси ИИВ таклифини қўллаб-қувватлади
Мигрантлар ва биометрик маълумотлар: Тергов қўмитаси ИИВ таклифини қўллаб-қувватлади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Тергов қўмитаси мигрантлардан такрорий биометрик маълумотларини олишни қўллаб-қувватлади.
2021-12-07T12:39+0500
2021-12-07T12:39+0500
2023-04-05T18:35+0500
миграция
мигрантлар
иив
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/180/39/1803901_1:0:1500:843_1920x0_80_0_0_9ce97d6f686b9ed89271132be9bd328c.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси ИИВнинг мигрантлар қайта дактилоскопиядан ўтишни жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда идоранинг расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди.Таклифга кўра, Россияга узоқ муддатга келиб, кейинчалик ташқи кўринишини ўзгартирган, татуировка қилган ёки қўл-оёқларини йўқотган мигрантлар яна бармоқ излари ва суратга олишдан ўтиши керак бўлади.Петренконинг сўзларига кўра, бундай чора Россиядаги хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликни камайтириш, шунингдек, тергов жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.Таъкидланишича, 2021 йилда Россия Федерациясида мигрантлар томонидан содир этилган ўғирлик, қотиллик ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар сони 2020 йилга нисбатан ошди.“Тергов қўмитаси раиси яқинда айтиб ўтган мигрантлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг кўпайишининг салбий тенденцияси таъсирчан чора-тадбирлар ва қарорлар қабул қилишни талаб қилмоқда”, - деди Петренко.Эслатиб ўтамиз, 29 декабрдан бошлаб Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган мигрантлар мажбурий дактиласкопиядан (бармоқ излари ва суратга тушиш) ўтказилади.Беларус фуқаролари, олти ёш тўлмаган болалар, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари бу процедуралардан озод қилинади.
https://sputniknews.uz/20211206/rossiya-iiv-migrantlarni-barmoq-izlarini-qayta-topshirishga-yuborishni-taklif-qildi-21670556.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/180/39/1803901_188:0:1312:843_1920x0_80_0_0_1a60767221e7a08fc0c1a12449bbd76a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар ва биометрик маълумотлар
мигрантлар ва биометрик маълумотлар
Мигрантлар ва биометрик маълумотлар: Тергов қўмитаси ИИВ таклифини қўллаб-қувватлади
12:39 07.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия Тергов қўмитаси мигрантлардан такрорий биометрик маълумотларини олишни қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси ИИВнинг мигрантлар қайта дактилоскопиядан ўтишни жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда идоранинг расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди.
Таклифга кўра, Россияга узоқ муддатга келиб, кейинчалик ташқи кўринишини ўзгартирган, татуировка қилган ёки қўл-оёқларини йўқотган мигрантлар яна бармоқ излари ва суратга олишдан ўтиши керак бўлади.
Петренконинг сўзларига кўра, бундай чора Россиядаги хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликни камайтириш, шунингдек, тергов жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.
Таъкидланишича, 2021 йилда Россия Федерациясида мигрантлар томонидан содир этилган ўғирлик, қотиллик ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар сони 2020 йилга нисбатан ошди.
“Тергов қўмитаси раиси яқинда айтиб ўтган мигрантлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг кўпайишининг салбий тенденцияси таъсирчан чора-тадбирлар ва қарорлар қабул қилишни талаб қилмоқда”, - деди Петренко.
Эслатиб ўтамиз, 29 декабрдан бошлаб Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган мигрантлар мажбурий дактиласкопиядан (бармоқ излари ва суратга тушиш) ўтказилади.
Беларус фуқаролари, олти ёш тўлмаган болалар, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари бу процедуралардан озод қилинади.