https://sputniknews.uz/20211206/rossiya-iiv-migrantlarni-barmoq-izlarini-qayta-topshirishga-yuborishni-taklif-qildi-21670556.html
Россия ИИВ мигрантларни бармоқ изларини қайта топширишга юборишни таклиф қилди
Россия ИИВ мигрантларни бармоқ изларини қайта топширишга юборишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россияга 90 кундан ортиқ вақтга келган мигрантлар янги татуировка ёки ташқи кўриниши ўзгариши сабабли яна дактилоскопиядан ўтишлари мумкин.
2021-12-06T16:58+0500
2021-12-06T16:58+0500
2023-04-05T18:35+0500
миграция
ўзбекистон
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21204191_0:1262:1275:1979_1920x0_80_0_0_7c16a522755d331016127c263cf5ed01.jpg
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россияга 90 кундан ортиқ вақтга келган мигрантлар янги татуировка ёки ташқи кўриниши ўзгартиш ҳолатларида қайта дактилоскопиядан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг буйруғи лойиҳасида баён этилган.Унга кўра, меҳнат мигрантларидан бармоқ излари олиниб, суратга тушилади.“Хорижий фуқаролар бир марта дактилоскопик рўйхатдан ўтиш ўтказилади, ташқи кўриниши сезиларли даражада доимий (доимий) ўзгартирилганлиги аниқланган шахслар бундан мустасно”, — дейилган ҳужжатда.Ташқи кўринишдаги доимий ўзгариш - чандиқлар, тери нуқсонлари, татуировкалар, ташқи кўринишдаги ўзгаришлар назарда тутилган.Оёқ-қўл, қўл ёки бармоқ йўқотиш ҳолатларида қайта дактилоскопиядан ўтиш керак бўлади.Бундан ташқари, янги биометрик процедурани “суратга тушган кундан бошлаб ўн йил ўтган”лар ҳам ўтиши тахмин қилинмоқда.ИИВ буйруғи лойиҳасига кўра, фамилия, исм, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, жинси ёки фуқаролиги ўзгартирилса, яна бармоқ изларини топшириш ва суратга тушиш зарурати туғилиши мумкин.Қайд этилишича, бармоқ изи ҳужжатининг йўқолиши ҳолатида маълумотларни қайта топширишга сабаб бўлиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, 29 декабрдан бошлаб Россияда мигрантлар бармоқ излари чиплари ўрнатилган янги карталарни олишлари керак.
https://sputniknews.uz/20211203/eoiida-migrantlar-qanday-muammolarga-duch-kelmoqda-21639395.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21204191_0:1092:1275:2048_1920x0_80_0_0_7729c7e2c6803fd11af265b8fc45c8f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлардан қайта бармоқ изларини олиш таклиф қилинди
мигрантлардан қайта бармоқ изларини олиш таклиф қилинди
Россия ИИВ мигрантларни бармоқ изларини қайта топширишга юборишни таклиф қилди
16:58 06.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия ИИВ мигрантларнинг қайта дактилоскопиядан ўтишини таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россияга 90 кундан ортиқ вақтга келган мигрантлар янги татуировка ёки ташқи кўриниши ўзгартиш ҳолатларида қайта дактилоскопиядан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг буйруғи лойиҳасида баён этилган.
Унга кўра, меҳнат мигрантларидан бармоқ излари олиниб, суратга тушилади.
“Хорижий фуқаролар бир марта дактилоскопик рўйхатдан ўтиш ўтказилади, ташқи кўриниши сезиларли даражада доимий (доимий) ўзгартирилганлиги аниқланган шахслар бундан мустасно”, — дейилган ҳужжатда.
Ташқи кўринишдаги доимий ўзгариш - чандиқлар, тери нуқсонлари, татуировкалар, ташқи кўринишдаги ўзгаришлар назарда тутилган.
Оёқ-қўл, қўл ёки бармоқ йўқотиш ҳолатларида қайта дактилоскопиядан ўтиш керак бўлади.
Бундан ташқари, янги биометрик процедурани “суратга тушган кундан бошлаб ўн йил ўтган”лар ҳам ўтиши тахмин қилинмоқда.
ИИВ буйруғи лойиҳасига кўра, фамилия, исм, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, жинси ёки фуқаролиги ўзгартирилса, яна бармоқ изларини топшириш ва суратга тушиш зарурати туғилиши мумкин.
Қайд этилишича, бармоқ изи ҳужжатининг йўқолиши ҳолатида маълумотларни қайта топширишга сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 29 декабрдан бошлаб Россияда мигрантлар бармоқ излари чиплари ўрнатилган янги карталарни олишлари керак.