https://sputniknews.uz/20211206/mirziyoev-japarovni-tavallud-kuni-bilan-tabrikladi-21659992.html
Мирзиёев Жапаровни таваллуд куни билан табриклади
Мирзиёев Жапаровни таваллуд куни билан табриклади
Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
2021-12-06T09:35+0500
2021-12-06T09:35+0500
2021-12-06T09:35+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
табрик
садир жапаров
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17690433_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_cc1e804b53bffde16bf7b0fa341a3ba3.jpg
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.Етакчилар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар.Турли даражалардаги конструктив мулоқот ва фаол алмашинувларни давом эттириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика ва электротехника тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муҳим кооперация лойиҳаларини биргаликда илгари суриш муҳимлиги қайд этилди. Қолаверса, бизнес ва ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.Шунингдек, икки давлат раҳбарлари халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашишди.
https://sputniknews.uz/20211104/ozbek-qirgiz-taraqqiyot-jamgarmasi-tashkil-etildi-21222326.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17690433_44:0:1203:869_1920x0_80_0_0_2b3b3c8a0ecc2c9b14f3738e6841d2de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
мирзиёев жапаров телефон суҳбати табрик
мирзиёев жапаров телефон суҳбати табрик
Мирзиёев Жапаровни таваллуд куни билан табриклади
Етакчилар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.
Етакчилар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар.
Турли даражалардаги конструктив мулоқот ва фаол алмашинувларни давом эттириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика ва электротехника тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муҳим кооперация лойиҳаларини биргаликда илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Қолаверса, бизнес ва ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашишди.