https://sputniknews.uz/20211104/ozbek-qirgiz-taraqqiyot-jamgarmasi-tashkil-etildi-21222326.html
Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ташкил этилди - президент қарори
Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ташкил этилди - президент қарори
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев устав капитали 50 миллион доллар бўлган Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 04.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-04T11:16+0500
2021-11-04T11:16+0500
2021-11-04T11:18+0500
иқтисод
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қирғизистон
садир жапаров
сардор умурзаков
ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17957791_0:143:2736:1682_1920x0_80_0_0_857f0c0b5089f81dcd43a50eca4ac482.jpg
ТОШКЕНТ. 4 ноя - Sputnik. Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Бу ҳақида 3 ноябрь куни имзоланган 5277-сонли президент қарорида айтиб ўтилган. Жамғарма томонидан агросаноат комплекси; тикувчилик ва тўқимачилик саноати; ишлаб чиқариш саноати; кон-металлургия саноати; транспорт; уй-жой қурилиши; савдо; тадбиркорликни ривожлантириш; энергетика комплекси; инфратузилмани ривожлантириш; туризмни ривожлантириш соҳаларида инвестиция киритиш кўзда тутилган. "Ушбу фонд икки давлат орасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш катализатори, ўсиш нуқтаси бўлади", - деган эди Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков фонд ташкил қилиниш вақтида. Президент қарори билан ушбу жамғарма учун маъсул этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тайинланган. Маълумот учун, ушбу жамғармани ташкил этиш ҳақида дастлабки келишувларга 2021 йилнинг 11 мартида, Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи вақтида эришилган эди. Қирғизистон президенти Ўзбек-қирғиз жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни 2021 йил 18 август куни ратификация қилган.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17957791_381:171:2082:1447_1920x0_80_0_0_4f656a53d6b6299ec579b19d4ff04d81.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қирғизистон, садир жапаров, сардор умурзаков, ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қирғизистон, садир жапаров, сардор умурзаков, ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси
Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ташкил этилди - президент қарори
11:16 04.11.2021 (янгиланди: 11:18 04.11.2021) Шавкат Мирзиёев устав капитали 50 миллион доллар бўлган Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
ТОШКЕНТ. 4 ноя - Sputnik. Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Бу ҳақида 3 ноябрь куни имзоланган 5277-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.
Штаб квартираси Бишкекда жойлашган Ўзбек-қирғиз жамғармасининг низом капитали 50 миллион долларни ташкил қилади. Маблағни Ўзбекистон киритади, келгусида жамғарма ҳажмини 200 миллион долларгача ошириш кутилмоқда.
Жамғарма томонидан агросаноат комплекси; тикувчилик ва тўқимачилик саноати; ишлаб чиқариш саноати; кон-металлургия саноати; транспорт; уй-жой қурилиши; савдо; тадбиркорликни ривожлантириш; энергетика комплекси; инфратузилмани ривожлантириш; туризмни ривожлантириш соҳаларида инвестиция киритиш кўзда тутилган.
"Ушбу фонд икки давлат орасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш катализатори, ўсиш нуқтаси бўлади", - деган эди Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков фонд ташкил қилиниш вақтида.
Президент қарори билан ушбу жамғарма учун маъсул этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тайинланган.
Маълумот учун, ушбу жамғармани ташкил этиш ҳақида дастлабки келишувларга 2021 йилнинг 11 мартида, Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи вақтида эришилган эди.
Қирғизистон президенти Ўзбек-қирғиз жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни 2021 йил 18 август куни ратификация қилган.