Россиянинг НУЖга қиёсланган авиаташувчилар кушандаси

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСу-35С во время летной программы
Су-35С во время летной программы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Oбуна бўлиш
Х-35У юқори аниқлик билан зарба берувчи ракетасининг Су-35С оғир қирувчи самолёти билан интеграцияси - учириш нуқтасидан 500 км дан ортиқ масофада жойлашган исталган денгиз нишонларини йўқ қилиш имконини беради.
Бу Қора денгиз, Болтиқбўйи, Арктика ва Узоқ Шарқда Россия чегаралари мудофаасини самарали “мустаҳкамлайди”.
Бир қатор синовлардан сўнг Х-35У - юқори масофага аниқ зарба берувчи қанотли ракета Россиянинг ҳозирги кунда энг кучли қирувчи самолётлари арсенали сафига қўшилди. Ракета конструкцияси ва дастурий таъминотининг айрим элементларини ўзгартириш орқали Х-35Уни Су-35С қурол-яроғ мажмуасига бирлаштириш мумкин бўлди. Бундай, албатта осон бўлмади, ахир ракета кичик эмас: унинг узунлиги 4 метрга яқин, оғирлиги 550 кг.
Эҳтимолий душманнинг радарларига “кам кўринадиган” Х-35У, Россиянинг бир неча сув усти ракета кемалари, зарба берувчи самолётлари арсеналида бор. Ундан ташқари “Бал” қирғоқ мудофаа тизими таркибида ҳам қўлланилади. Шундай бўлса-да, уни Су-35С нинг фантастик имкониятлари билан интеграция қилиш – ракетани жанговар қўллаш ва ривожланишида янги босқичдир.
Қудратли Х-35У қанотли ракеталари ва Су-35С “космик” қирувчиларининг интеграци қилиниши Россия ва унинг иттифоқчилари хавфсизлик даражасини “сифатли” ошишини таъминлайди.
Қанотли кўринмас
Эътиборли ўқувчиларимизга Х-35У яхши таниш, чунки у ҳақида “Бал” қирғоқ ҳимоя мажмуаси ҳақидаги ҳикояда Sputnik батафсил айтиб берган эди. Х-35Унинг такомиллаштирилган, узоқ масофали модификацияси синовлари давомида ракета 500 км дан ортиқ масофадаги сув усти нишонларига бемалол зарба бера олишини исботлади. Ундан ташқари, янги нишонга олиш тизими душманнинг қуруқликдаги яхши ҳимояланган нишонларини ҳам йўқ қила олишини кўрсатди. Шундай қилиб ракетанинг янги модификацияси техник хусусиятлари “Бастион” қирғоқ мудофаа мажмуасининг 800 км масофага зарба берувчи П-800 “Оникс” товушдан тез ракета имкониятларига яқинлашди.
Юқори тезлик, кучли зарба бериш қуввати, яширинлик ва нишонга аниқ тегиш сифатлари билан Х-35У “жаҳон чемпиони” унвонига лойиқ.
Испытания гиперзвуковой ракеты “Циркон” показали на видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
“Битта ракета етади”. Россия флоти "самолёт ташувчи кемаларнинг қотили" билан қуролланади
Бошланғич оғирлиги ярим тоннадан ортиқ, аралаш нишонга олиш тизимига эга бўлган кемага қарши ракета сув сатҳидан 4 метр баландликда 300км/соат тезликда учади. Нишонга яқин масофа қолганда у сув сатҳига 2 метргача яқинлашади ва душман ҳаво ҳимоя тизимига мутлақ кўринмас бўлиб қолади. Оғирлиги 145 кг бўлган жанговор қисми душманнинг ҳар қандай эсминеци ёки фрегатини денгиз тубига жўнатиш имконига эга. Ана шундай зарбалардан бир нечтаси авиа ташувчини ҳам йўқ қилади.
Қанотли Х-35лар оиласи Баренц, Қора, Охота ва Япон денгизларидаги отишмаларда ўз жанговар самарадорлигини намойиш этиб келмоқда. Россия ҳарбий-денгиз флоти бугунги кунда ҳар бири саккизта Х-35 ракетаси билан жиҳозланган 40 та ўзиюрар “Бал” тўплари билан жиҳозланган. Бу умумий узунлиги 38 минг километрдан ортиқ бўлган Россия денгиз чегаралари хавфсизлигининг кафолатидир.
Х-35Унинг қўшимча равишда яна камида 50та Су-35С оғир қирувчи самолётларида жойлаштирилиши Россия ҳаво-космик кучларининг ўт очиш қувватини сифатли оширади ва Жаҳон океанида зарба бериш ҳудудни сезиларли оширади. Жанговар вазиятда эҳтимолий душманнинг авиаташувчи гуруҳлари Россия қирғоқларига палуба самолётлардан фойдаланиш масофасига ҳатто яқинлаша олмайди.
“Ўзга сайёрали” қирувчи
Кўпмақсадли ва чаққон оғир қирувчи самолёт Су-35С – технологик жиҳатдан Россиянинг ҲҲКнинг энг мукаммал машинаси (деярли бешинчи авлод остонасидаги) ҳисобланади. Ҳарбий куч нуқтаи-назаридан Су-57га ўхшаш. Ҳар иккала самолет ҳам 14,5 тонна тортиш кучига эга бўлган плазма ёндирувчили АЛ-41Ф1С двигателлар билан жиҳозланган. Ундан ташқари у рақамли бошқарув тизими, ҳар томонлама тортиш вектори ва узайтирилган хизмат муддатига эга. Ушбу двигател форсаж режимидан фойдаланмасдан товуш тезлигига етиш имконини беради.
Су-35С қирувчи самолети тезлиги ва чаққонлиги яқин рақобатчилари имкониятларидан сезиларли даражада устун туради ва ва бортда 8 тоннгача жонговар юкни кўтара олади. Жумладан узоқ масофага зарба берувчи "Калибр-А" ҳамда “ҳаво-ер” туркумидаги бошқа ракеталар. Қирувчи самолётнинг максимал тезлиги - 2500 км, қўшимча ёқилғи бакларсиз жанговар радиуси- 1800 км.
Хорижий экспертлар қирувчи самолетнинг 400 кмгача бўлган масофада душман самолетларини “кўра оладиган” радар тизимини алоҳида таъкидлаб ўтади. L-диапозонли радар Су-35 га Американинг яширин F-22 ва F-35 “кўринмас” самолётлари бўйича ноёб имкониятлар тақдим этди. “Ирбис” радарлари эса бир вақтнинг ўзида 30 та ҳаво нишонларини кузатиб ва саккизтасига ҳужум қилиш имконини беради.
Международный авиационно-космический  салон МАКС-2019. День четвертый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2020
Хитой ОАВлари F-22 ва Су-57 “жанги” етакчисини айтди
Йирик денгиз объектлари Су-35 радарларига яхшироқ “кўринади” ва унинг қуроллари олдидан заиф. Таққослаш учун, АҚШнинг бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолети ҳаво нишонларини 225 км масофада тутиб олиши мумкин. Бироз олдин, Сурия осмонида Су-35 Raptorни нишонга олишга муваффақ бўлди. Америка самолети эса “Россия платформа”сини ҳатто топа олмаган.
Қирувчи самолёт учувчисининг айниди дамдаги вазиятдан хабардорлигини оптик-электрон ва радиолокацион разведка тизимлари таъминлайди. Парвоз ҳақидаги маълумотлар иккита LCD дисплейида “тасвир ичида тавсир” режимида кўрсатилади. Ахборот-назорат тизимининг “Интеллектуал ёрдами” билан жанговор вазифаларни ҳал қилиш анча соддалаштирилган. Ҳавода 16та Су-35 самолётлари ҳаракатларини автоматлашган тартибда ўзаро мувофиқлаштириш ва нишонларни ўзаро тақсимлаш имкони мавжуд.
Юқорида таъкидланганидек, Су-35С илк жанговар синовдан Сурияда ўтди. У ерда, оғир шароитларда, қирувчи ўзининг юқори самадорлигини ва ишончлилигини намойиш қилди. Бугунги кунда, Россия Аэрокосмик кучлари сафида 60та ана шундай машиналар бор. Хорижий мижозлар томонидан ҳам унга қизиқиш катта: Хитой 24 та Су-35 самолетини сотиб олди, Индонезия (Жазоир ва Миср шартномаларини ҳисобга олмаганда) 11 та самолетга буюртма берган. Аввалроқ, Ле-Бурже авиасалонида самолет баландликни йўқотмаган ҳолда ўз ўрнида текис айланиш маҳоратини намойиш қилгандан сўнг Су-35С НУЖга қиёсланган эди.
Военно-технический форум Армия-2018 во Владивостоке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2019
Эрдўғон Россиядан “Су-35” самолётларини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда
Янгиликлар лентаси
0