Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по развитию туризма на Айдаркуле
Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию туризма на Айдаркуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Oбуна бўлиш
Келгуси йилдан қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилади.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш, ипотека кредитлашни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека тизимида ҳали ўз ечимини топмаган кўплаб масалалар кўрсатиб ўтди. Масалан, ипотека бозорида қурилаётган уй-жойлар сони талабга нисбатан анча кам. Бугунги кунда жойлашган жойи ёки нархи аҳолига номақбул бўлгани учун қиймати 255 миллиард сўмлик 950 та қурилган хонадон сотилмасдан турибди.
Ипотека учун бюджетдан ажратилган 1,1 триллион сўм субсидиядан 220 миллиард сўми ишлатилган, холос. Республика бўйича 36 мингдан зиёд ижобий хулосаси бор оилаларга 900 миллиард сўмдан зиёд субсидиялар тўланмай турибди.
Бундан ташқари, аҳоли томонидан талаб юқори бўлган ўрта меъёрдаги уйлар бўйича қурувчилар бозорга етарли таклиф чиқармаяпти. Вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланмоқда.
“Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур” – деди Шавкат Мирзиёев.
Келгуси йилдан қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилади.
Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади.
Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.
Шавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Президент: “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади
Янгиликлар лентаси
0