https://sputniknews.uz/20211102/prezident-yangi-ozbekiston-massivlari-barpo-etiladi-21203400.html
Президент: “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади
Президент: “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилишда аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуриш зарурлиги таъкидланди. 02.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-02T20:33+0500
2021-11-02T20:33+0500
2021-11-02T20:33+0500
жамият
шавкат мирзиёев
янги уйлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/31/14183197_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_f5738d27904f6dd42a8543b16a4e26a0.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. “Янги Ўзбекистон”массивлари барпо этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳ қайд этилмоқда, аҳоли сони келгуси беш йилда 38 млнга етиши кутилмоқда.Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуриш зарурлигини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, ушбу массивлар комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилади. Бунда:Аввалроқ президент янги уй-жой массивлари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарурлигини таъкидлагани хабар қилинган эди. Бу учун бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.
https://sputniknews.uz/20211027/etim-bolalarni-uy-joy-bilan-taminlash-tartibi-belgilandi---hukumat-qarori-21110615.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/31/14183197_74:0:1207:850_1920x0_80_0_0_907704c5966a0f776ce08c90c97a6b3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, янги уйлар
жамият, шавкат мирзиёев, янги уйлар
Президент: “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади
Йиғилишда аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуриш зарурлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. “Янги Ўзбекистон”массивлари барпо этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, мамлакатда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳ қайд этилмоқда, аҳоли сони келгуси беш йилда 38 млнга етиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуриш зарурлигини таъкидлади.
“Жойлардаги сайловолди учрашувларида ҳар бир ҳудудда барча иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган "Янги Ўзбекистон массивлари"ни барпо этиш, бу орқали келгуси беш йилда 250 мингдан зиёд хонадон қуриш режа қилинган”, — деди президент.
Унинг сўзларига кўра, ушбу массивлар комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилади.
ҳар бир массивга ажратиладиган ер участкаларида саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилади;
кўп қаватли уй-жой қурилишини инвесторлар ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади;
ипотека кредитини бериш учун банкларга бюджетдан аукцион асосида ресурс ажратилади. Бунга Молия вазирлиги томонидан 20 йил муддатга 11 трлн сўм йўналтирилади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Молия вазирликлари эҳтиёжманд аҳолига субсидия бериладиган уй нархини белгилайди;
2022 йилда эҳтиёжманд 10 мингта оилага бошланғич бадал ва фоизларни субсидиялаш учун бюджетдан 1,5 трлн сўм ажратилади.
Аввалроқ президент янги уй-жой массивлари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарурлигини таъкидлагани
хабар қилинган эди. Бу учун бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.