https://sputniknews.uz/20211201/covid-19ga-qarshi-innovatsiyalar-reytingi-moskva-evropada-birinchi-orinni-egalladi-21600184.html
COVID-19га қарши инновациялар: Москва Европада биринчи ўринни эгаллади
COVID-19га қарши инновациялар: Москва Европада биринчи ўринни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Москва COVID-19га қарши курашда ёрдам берувчи инновациялар рейтингида Европа шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
2021-12-01T14:21+0500
2021-12-01T14:21+0500
2021-12-01T14:21+0500
дунёда
москва
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1381/59/13815926_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_9394601f8b65d2a387e0155fd63744cf.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Москва коронавирусга қарши курашишда ёрдам берувчи инновациялар рейтингида Европа шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади. У Лондон ва Барселонани ортда қолдирди.Дунё мегаполислари орасида Россия пойтахти - Сан-Франциско ва Нью-Йоркдан кейин учинчи ўринда. Кучли бешликни Бостон ва Лондон якунлайди. StartupBlink халқаро тадқиқот агентлиги рейтингни тузди.Коронавирус тарқалишига қарши курашда қўлланиладиган 160га яқин илғор ечимлар Москвага юқори кўрсаткичларга эришишга ёрдам берди.Улар орасида сунъий интеллект асосида компьютер кўриш алгоритмлари. Бу усул аллақачон рентгенологларга 3 миллиондан ортиқ тадқиқотларни таҳлил қилишга ёрдам берди.Яна бир инновацион ечим – беморлар, шифокорлар, тиббиёт ташкилотлари, суғурта компаниялари, фармацевтика саноати ва веб-сайтларни боғлайдиган платформа. Пандемия даврида фуқароларнинг ҳаётини мослаштиришга ёрдам берадиган технологиялар ҳисса қўшди. Булар ақлли туризм, электрон тижорат ва логистика, шунингдек, масофадан ишлаш ва онлайн таълим соҳасидаги лойиҳалар.StartupBlinkагентлиги экспертлари Москвада кўрилган чора-тадбирларни эпидемиологик кўрсаткичлар ва иқтисодиётга таъсири нуқтаи назаридан баҳолади.Москва тажрибасиКоронавирусга қарши курашда Москва ҳаддан ортиқ чоралардан воз кечди. Профилактикага эътибор қаратилди: бепул экспресс-тест ва эмлаш пунктлари сони кўпайтирилди, ўқитиш учун онлайн дастурлар ва платформалар патентланди, телетиббиёт имкониятлари ривожлантирилди.Пандемия даврида Москва соғлиқни сақлаш тизими етарлича ресурслар захирасини тўплади, бу ҳатто COVID-19 билан касалланишнинг энг юқори чўққиси даврида ҳам режали ва шошилинч ёрдамни тўхтатмаслик имконини беради.Пойтахт субсидия ва имтиёзлар бериш орқали бизнесни қўллаб-қувватламоқда. Бу йилда 25 мингга яқин кичик ва ўрта бизнес субъектлари қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан фойдаланди.Рейтинг қандай тузиладиРейтинг коронавирусга қарши курашиш бўйича инновацион ечимлар глобал харитаси асосида тузилди ва дунёнинг 100 га яқин етакчи шаҳарлари ва 40 та давлатини баҳолади. Глобал харита 2020 йил март ойида тузилди ва йил давомида унга мингдан ортиқ ечимлар қўшилди.
https://sputniknews.uz/20211130/omikron-ptsr-testining-amal-qilish-muddati-48-soatgacha-qisqartiriladi-21591285.html
https://sputniknews.uz/20211103/the-lancet-sputnik-laytning-yuqori-samaradorligi-haqida-maqola-chop-qildi-21213565.html
https://sputniknews.uz/20211130/putin-yangi-shtammning-dunyo-iqtisodiyotiga-ehtimoliy-tasirini-baholadi-21586481.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1381/59/13815926_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_8c4ee9b5e9371d186d8fd4a7257cb67d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва инновациялар рейтингида биринчи ўринни эгаллади
москва инновациялар рейтингида биринчи ўринни эгаллади
COVID-19га қарши инновациялар: Москва Европада биринчи ўринни эгаллади
Москва COVID-19га қарши курашда ёрдам берувчи инновациялар рейтингида Европа шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Москва коронавирусга қарши курашишда ёрдам берувчи инновациялар рейтингида Европа шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади. У Лондон ва Барселонани ортда қолдирди.
Дунё мегаполислари орасида Россия пойтахти - Сан-Франциско ва Нью-Йоркдан кейин учинчи ўринда. Кучли бешликни Бостон ва Лондон якунлайди. StartupBlink халқаро тадқиқот агентлиги рейтингни тузди.
Коронавирус тарқалишига қарши курашда қўлланиладиган 160га яқин илғор ечимлар Москвага юқори кўрсаткичларга эришишга ёрдам берди.
Улар орасида сунъий интеллект асосида компьютер кўриш алгоритмлари. Бу усул аллақачон рентгенологларга 3 миллиондан ортиқ тадқиқотларни таҳлил қилишга ёрдам берди.
Яна бир инновацион ечим – беморлар, шифокорлар, тиббиёт ташкилотлари, суғурта компаниялари, фармацевтика саноати ва веб-сайтларни боғлайдиган платформа. Пандемия даврида фуқароларнинг ҳаётини мослаштиришга ёрдам берадиган технологиялар ҳисса қўшди. Булар ақлли туризм, электрон тижорат ва логистика, шунингдек, масофадан ишлаш ва онлайн таълим соҳасидаги лойиҳалар.
StartupBlinkагентлиги экспертлари Москвада кўрилган чора-тадбирларни эпидемиологик кўрсаткичлар ва иқтисодиётга таъсири нуқтаи назаридан баҳолади.
Коронавирусга қарши курашда Москва ҳаддан ортиқ чоралардан воз кечди. Профилактикага эътибор қаратилди: бепул экспресс-тест ва эмлаш пунктлари сони кўпайтирилди, ўқитиш учун онлайн дастурлар ва платформалар патентланди, телетиббиёт имкониятлари ривожлантирилди.
Пандемия даврида Москва соғлиқни сақлаш тизими етарлича ресурслар захирасини тўплади, бу ҳатто COVID-19 билан касалланишнинг энг юқори чўққиси даврида ҳам режали ва шошилинч ёрдамни тўхтатмаслик имконини беради.
Пойтахт субсидия ва имтиёзлар бериш орқали бизнесни қўллаб-қувватламоқда. Бу йилда 25 мингга яқин кичик ва ўрта бизнес субъектлари қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан фойдаланди.
Рейтинг коронавирусга қарши курашиш бўйича инновацион ечимлар глобал харитаси асосида тузилди ва дунёнинг 100 га яқин етакчи шаҳарлари ва 40 та давлатини баҳолади. Глобал харита 2020 йил март ойида тузилди ва йил давомида унга мингдан ортиқ ечимлар қўшилди.