https://sputniknews.uz/20211130/putin-yangi-shtammning-dunyo-iqtisodiyotiga-ehtimoliy-tasirini-baholadi-21586481.html
Путин янги штаммнинг дунё иқтисодиётига эҳтимолий таъсирини баҳолади
Путин янги штаммнинг дунё иқтисодиётига эҳтимолий таъсирини баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Дунё иқтисодиёти аста-секин қайта тикланмоқда, бироқ унинг тикланиш суръатлари коронавируснинг омикрон штамми сабабли савол остида. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
2021-11-30T17:42+0500
2021-11-30T17:42+0500
2021-11-30T17:42+0500
россия
владимир путин
иқтисод
омикрон штамми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21586431_0:0:2802:1577_1920x0_80_0_0_b5f091c5433dfed4b448d6f29892afec.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Дунё иқтисодиёти аста-секин қайта тикланмоқда, бироқ унинг тикланиш суръатлари коронавируснинг омикрон штамми сабабли савол остида. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия чорлайди!” инвестиция форумида нуқт сўзлаётиб маълум қилди.“Мана икки йилдирки умумий диққат марказида коронавирус эпидемияси бўлиб турибди, буни ҳеч нарса қилолмайсан, унинг инвестиция, бизнес, корпорация алоқаларига таъсири катта. Бутун глобал иқтисодиётга таъсир кўрсатмоқда”, - деди Путин.Путиннинг фикрига кўра, коронавирус штаммларининг ҳар қандай ўзгаришларига тайёр туриш лозим.“Яқин ҳафта ичида янги штаммнинг оқибатлари қанчалик жиддий эканини маълум бўлади. Аммо шу нарса аниқ аёнки, вируснинг ҳар қандай ўзгаришига тайёр турмоқ лозим, аввало тест ва вакциналар самарадорлигини доимо кузатиб бориш, инфекция тарқалишини камайтириш учун аниқ алгоритмлардан фойдаланиш зарур”, - дея қўшимча қилди Россия етакчиси.ЖССТ ўтган ҳафта Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана ва Гонконгда аниқланган коронавируснинг янги B.1.1.529 штаммига омикрон деб ном берди. Дастлабки хулосаларга кўра, у жуда кўп мутацияларни ўз ичига олган бошқаларига қараганда юқумлироқдир.
https://sputniknews.uz/20211130/qozogiston-omikron-shtamm-tufayli-bir-qancha-davlatlardan-kirishni-cheklaydi-21583883.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21586431_71:0:2802:2048_1920x0_80_0_0_d93dbafbc4e787be04f271b4bbe8fef7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин омикрон штамм ҳақида иқтисодиёт
путин омикрон штамм ҳақида иқтисодиёт
Путин янги штаммнинг дунё иқтисодиётига эҳтимолий таъсирини баҳолади
Россия президентининг сўзларига кўра, дунё иқтисодиёти аста-секин қайта тикланмоқда, бироқ унинг тикланиш суръатлари коронавируснинг омикрон штамми сабабли савол остида.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Дунё иқтисодиёти аста-секин қайта тикланмоқда, бироқ унинг тикланиш суръатлари коронавируснинг омикрон штамми сабабли савол остида. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия чорлайди!” инвестиция форумида нуқт сўзлаётиб маълум қилди.
“Мана икки йилдирки умумий диққат марказида коронавирус эпидемияси бўлиб турибди, буни ҳеч нарса қилолмайсан, унинг инвестиция, бизнес, корпорация алоқаларига таъсири катта. Бутун глобал иқтисодиётга таъсир кўрсатмоқда”, - деди Путин.
“Таъкидлайман, иқтисодиёт аста-секин бунга қарамасдан қайта тикланмоқда, бироқ тикланиш суръатлари яна савол остида. Ва бунинг сабаби барча маълум – коронавируснинг янги штамми келтириб чиқарган касалланишнинг галдаги тўлқини”, - дея давом эттирди Россия раҳбари нутқини. У шу сабаб бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар яна чеклов чораларини киритишга мажбур бўлишаётганини урғулади.
Путиннинг фикрига кўра, коронавирус штаммларининг ҳар қандай ўзгаришларига тайёр туриш лозим.
“Яқин ҳафта ичида янги штаммнинг оқибатлари қанчалик жиддий эканини маълум бўлади. Аммо шу нарса аниқ аёнки, вируснинг ҳар қандай ўзгаришига тайёр турмоқ лозим, аввало тест ва вакциналар самарадорлигини доимо кузатиб бориш, инфекция тарқалишини камайтириш учун аниқ алгоритмлардан фойдаланиш зарур”, - дея қўшимча қилди Россия етакчиси.
ЖССТ ўтган ҳафта Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана ва Гонконгда аниқланган коронавируснинг янги B.1.1.529 штаммига омикрон
деб ном берди. Дастлабки хулосаларга кўра, у жуда кўп мутацияларни ўз ичига олган бошқаларига қараганда юқумлироқдир.