https://sputniknews.uz/20211130/yol-harakati-qoidalariga-qanday-ozgartirishlar-kiritiladi-hukumat-qarori--21587278.html
Йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади: ҳукумат қарори
Йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади: ҳукумат қарори
Sputnik Ўзбекистон
“Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
2021-11-30T17:48+0500
2021-11-30T17:48+0500
2021-11-30T18:08+0500
жамият
ўзбекистон
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17668723_0:0:3227:1816_1920x0_80_0_0_6dfe88715f960c2b5fe39e27447a3652.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари ўрганиб чиқилиб, мазкур қоидаларнинг 141та бандига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киртилмоқда.Вена конвенцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тушунчалар киритилган. Хусусан, велосипед турдаги транспорт воситаларига алоҳида эътибор қаратилганлигини ҳамда велосипедларга тенглаштирилган конструкциясига бир қатор технологик ўзгартиришлар киритилган транспорт воситалари йўлларда кўпайганлигини инобатга олиб, лойиҳада “Велосипед” тушунчасига янги таҳрир берилиб, “Велосипедчи”, “Велосипед йўлкаси”, “Велосипедчилар учун бўлак”, “Пиёда ва велосипед йўлкаси” каби тушунчалар киритилмоқда.“Қувиб ўтиш” тушунчаси тубдан ўзгартирилиб янги таҳрирда баён этилди, шундан келиб чиқиб лойиҳага, “Қайта тизилиш” ва “Ўзиб кетиш” тушунчалари киритилмоқда.Йўлларида хорижий давлатларнинг транспорт воситалари сони кўпайганлигини инобатга олиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳага “Хорижий автотранспорт воситалари” тушунчаси киритилмоқда.Бундан ташқари, технологик ривожланиш натижасида электр двигатель билан ҳаракатга келадиган транспорт воситалари турлари кўпайиб, республикага кириб келаётганлигини инобатга олиб, лойиҳада “Мотоцикл” ва “Мопед” тушунчалари янги таҳрирда қабул қилинди, “Электромобиль” ва“Гибрид автомобиль” тушунчалари киртилмоқда.Шунингдек, “Тўхтаб туриш жойи”, “Ҳаракатланиш учун хавф ”, “Қатнов қисмлари кесишмаси”, “Хавфсизлик оролчаси”, “Чекланган кўриниш ”, “Авария ҳолатини юзага келтириш” каби тушунчалар билан тўлдирилмоқда.Лойиҳада хавфсизлик камарини тақиш тартиби мутлоқ ўзгартириш таклиф қилинмоқда, бунга кўра хавфсизлик камарини нафақат ҳайдовчилар балки йўловчилар ҳам тақиш шарти белгиланмоқда.
https://sputniknews.uz/20211015/id-kartaga-ega-haydovchilardan-pravani-korsatish-talab-etilmaydi-20929286.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17668723_217:0:2948:2048_1920x0_80_0_0_89bc75660776d13b266bcc6fe8475bde.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади
йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади
Йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади: ҳукумат қарори
17:48 30.11.2021 (янгиланди: 18:08 30.11.2021) “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг янги таҳрири тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат
қарори лойиҳаси тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари ўрганиб чиқилиб, мазкур қоидаларнинг 141та бандига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киртилмоқда.
Вена конвенцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тушунчалар киритилган. Хусусан, велосипед турдаги транспорт воситаларига алоҳида эътибор қаратилганлигини ҳамда велосипедларга тенглаштирилган конструкциясига бир қатор технологик ўзгартиришлар киритилган транспорт воситалари йўлларда кўпайганлигини инобатга олиб, лойиҳада “Велосипед” тушунчасига янги таҳрир берилиб, “Велосипедчи”, “Велосипед йўлкаси”, “Велосипедчилар учун бўлак”, “Пиёда ва велосипед йўлкаси” каби тушунчалар киритилмоқда.
“Қувиб ўтиш” тушунчаси тубдан ўзгартирилиб янги таҳрирда баён этилди, шундан келиб чиқиб лойиҳага, “Қайта тизилиш” ва “Ўзиб кетиш” тушунчалари киритилмоқда.
Йўлларида хорижий давлатларнинг транспорт воситалари сони кўпайганлигини инобатга олиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳага “Хорижий автотранспорт воситалари” тушунчаси киритилмоқда.
Бундан ташқари, технологик ривожланиш натижасида электр двигатель билан ҳаракатга келадиган транспорт воситалари турлари кўпайиб, республикага кириб келаётганлигини инобатга олиб, лойиҳада “Мотоцикл” ва “Мопед” тушунчалари янги таҳрирда қабул қилинди, “Электромобиль” ва“Гибрид автомобиль” тушунчалари киртилмоқда.
Шунингдек, “Тўхтаб туриш жойи”, “Ҳаракатланиш учун хавф ”, “Қатнов қисмлари кесишмаси”, “Хавфсизлик оролчаси”, “Чекланган кўриниш ”, “Авария ҳолатини юзага келтириш” каби тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Лойиҳада хавфсизлик камарини тақиш тартиби мутлоқ ўзгартириш таклиф қилинмоқда, бунга кўра хавфсизлик камарини нафақат ҳайдовчилар балки йўловчилар ҳам тақиш шарти белгиланмоқда.