https://sputniknews.uz/20211015/id-kartaga-ega-haydovchilardan-pravani-korsatish-talab-etilmaydi-20929286.html
ID-картага эга ҳайдовчилардан “права”ни кўрсатиш талаб этилмайди
ID-картага эга ҳайдовчилардан “права”ни кўрсатиш талаб этилмайди
Sputnik Ўзбекистон
ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди. 15.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-15T20:20+0500
2021-10-15T20:20+0500
2021-10-15T20:20+0500
жамият
пластик карта
ҳайдовчилик гувоҳномаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556784_680:658:2899:1906_1920x0_80_0_0_58f2f9781a830b2aab7a5356a24d94b2.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:- Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;- чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;- судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;- автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;- жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:- янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;- транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;- транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
https://sputniknews.uz/20210725/id-karta-va-xorijga-chiqish-biometrik-pasportini-berish-dxm-orqali-amalga-oshiriladi-19819990.html
https://sputniknews.uz/20210131/Endi-ID-karta-ki-aydovchilik-guvonomasi-bilan-am-bank-khizmatidan-foydalanish-mumkin-15905705.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556784_677:391:2886:2048_1920x0_80_0_0_57b29b373519456a16d40af300d02aab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, пластик карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси
жамият, пластик карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси
ID-картага эга ҳайдовчилардан “права”ни кўрсатиш талаб этилмайди
ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:
Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:
- Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
- чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
- судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
- автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
- жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.
Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.
Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:
- янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.
Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.