https://sputniknews.uz/20211130/ozbekistonda-12-14-yoshli-qizlar-odam-papilloma-virusiga-qarshi-emlanmoqda-21590519.html
Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда
Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда, Нидерландиянинг “Мерк” корхонасида ишлаб чиқарилган 1 миллион 400 минг доза “Гардасил” вакцинаси олиб келинди. 30.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-30T19:48+0500
2021-11-30T19:48+0500
2021-11-30T19:48+0500
жамият
ўзбекистон
эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_0:104:3273:1945_1920x0_80_0_0_870adcbf28ca9d8869842eaef3d5fde6.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда одам папиллома вируси сабабли бачадон бўйни саратони касаллиги аниқланмоқда.Бунга қарши энг самарали чора эса мазкур хасталикка қарши эмланишдир. Айниқса, ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш касалланиш ҳолатларининг олдини олишга катта ёрдам беради."Бундай вакциналар хотин-қизларнинг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлайди," — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.Дунёнинг 102 мамлакатида миллий эмлаш дастурига 9 ёшдан бошлаб қизларни эмлаш киритилган. Ўзбекистон ҳам 2019 йилдан ана шу давлатлар сафига қўшилди.Айни пайтда республикада 12-14 ёшли қизлар ўртасида эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Чунки айни шу ёш оралиғида вакцинадан сўнг иммунитет энг кучли шаклланади. Бунинг учун жойларга эҳтиёжга кўра, 1 миллион 400 минг доза ОПВ вакцина ва шприцлари етказиб берилди.Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг маълум қилишича, бундай вакциналарнинг 270 миллиондан ортиқ дозаси дунёнинг 102 давлатида қўлланилган.Ҳозирги кунда республикага Нидерландиянинг “Мерк” корхонасида ишлаб чиқарилган 1 миллион 400 минг доза “Гардасил” вакцинаси олиб келинди ва яроқлилиги текширилиб, тасдиқланди.Вакцинация жараёнлари 3138 та эмлаш пунктида амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20191022/zbekistonda-odam-papilloma-virusiga-arshi-emlashga-start-berildi-12660595.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_271:0:3002:2048_1920x0_80_0_0_73613048831e0d0dc60899b32f3be6a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, эмлаш
жамият, ўзбекистон, эмлаш
Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда
Қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда, Нидерландиянинг “Мерк” корхонасида ишлаб чиқарилган 1 миллион 400 минг доза “Гардасил” вакцинаси олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда одам папиллома вируси сабабли бачадон бўйни саратони касаллиги аниқланмоқда.
Бунга қарши энг самарали чора эса мазкур хасталикка қарши эмланишдир. Айниқса, ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш касалланиш ҳолатларининг олдини олишга катта ёрдам беради.
"Бундай вакциналар хотин-қизларнинг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлайди," — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.
Дунёнинг 102 мамлакатида миллий эмлаш дастурига 9 ёшдан бошлаб қизларни эмлаш киритилган. Ўзбекистон ҳам 2019 йилдан ана шу давлатлар сафига қўшилди.
Айни пайтда республикада 12-14 ёшли қизлар ўртасида эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Чунки айни шу ёш оралиғида вакцинадан сўнг иммунитет энг кучли шаклланади. Бунинг учун жойларга эҳтиёжга кўра, 1 миллион 400 минг доза ОПВ вакцина ва шприцлари етказиб берилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг маълум қилишича, бундай вакциналарнинг 270 миллиондан ортиқ дозаси дунёнинг 102 давлатида қўлланилган.
Ҳозирги кунда республикага Нидерландиянинг “Мерк” корхонасида ишлаб чиқарилган 1 миллион 400 минг доза “Гардасил” вакцинаси олиб келинди ва яроқлилиги текширилиб, тасдиқланди.
Вакцинация жараёнлари 3138 та эмлаш пунктида амалга оширилмоқда.