Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлашга старт берилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВакцинация от кори
Вакцинация от кори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ССВ ҳисоб-китобига кўра, натижада келажакда ҳар йили 1100 та касалланиш ва бачадон бўйни хасталиги бўйича эса 600 га яқин ўлим ҳолатининг камайишига эришилади.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлашга старт берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Эндиликда барча 9 ёшли ўсмир қизлар ушбу касалликка қарши эмланади. Қайд этилишича, одам папиллома вирусига қарши вакцинанинг нархи анча қимматлиги сабаб аксарият давлатларда у пулли асосда бажарилади. Ўзбекистонда эса, ўсмир қизлар давлат ҳисобидан бепул эмланади.

ССВ ҳисоб-китобига кўра,  натижада келажакда ҳар йили 1100 та касалланиш ва бачадон бўйни хасталиги бўйича эса 600 га яқин ўлим ҳолатининг камайишига эришилади.

Шприц с лекарством - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аёллар онкологик касалликка қарши эмланади

Таъкидланишича, бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 нафардан ортиқ аёллар вафот этади.

Ўзбекистонда ҳам ушбу хасталик аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейин иккинчи ва касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса туғиш ёшидаги аёллар орасида иккинчи ўринда туради. ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили мамлакатда 1600 нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда.

Миллий эмлаш календарига кўра, мамлакатда болалар давлат бюджети ҳисобидан 12 та бошқариладиган инфeкцияларга қарши эмланади. Шунинг учун ҳам мамлакатда эпидемиологик ҳолат барқарор сақланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0