https://sputniknews.uz/20211126/mirziyoev-ashxoboddagi-sammitda-ishtirok-etadi-21538906.html
Мирзиёев Ашхободдаги саммитда иштирок этади
Мирзиёев Ашхободдаги саммитда иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.
2021-11-26T16:09+0500
2021-11-26T16:09+0500
2021-11-26T16:09+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
туркманистон
саммит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0d/21336413_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_2eb111956046fee2bdad9d209e5da66c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.Тадбир кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, “яшил” иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади. Саммитнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш кўзда тутилган.Таъкидланишича, Туркманистонга ташриф дастури доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Мамлакат ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
https://sputniknews.uz/20211125/turkmaniston-bilan-chegaradagi-2-ta-otkazish-punkti-ishi-qayta-tiklanmoqda-21523285.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0d/21336413_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3ee93d00689207cef589cb458e96296b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев туркманистон саммит
шавкат мирзиёев туркманистон саммит
Мирзиёев Ашхободдаги саммитда иштирок этади
Президент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок учун Туркманистонга боради.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида
бўлади. Тадбир кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, “яшил” иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади. Саммитнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, Туркманистонга ташриф дастури доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Мамлакат ИҲТга 1992 йилда қўшилган.