https://sputniknews.uz/20211125/turkmaniston-bilan-chegaradagi-2-ta-otkazish-punkti-ishi-qayta-tiklanmoqda-21523285.html
Туркманистон билан чегарадаги 2 та ўтказиш пункти иши қайта тикланмоқда
Туркманистон билан чегарадаги 2 та ўтказиш пункти иши қайта тикланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон мутасаддилари биргаликда 26 ноябрдан бошлаб давлат чегараси орқали иккита ўтказиш пункти фаолиятини тиклаш устида иш олиб бормоқда.
2021-11-25T17:24+0500
2021-11-25T17:24+0500
2021-11-25T17:24+0500
жамият
ўзбекистон
туркманистон
транспорт вазирлиги
назорат ўтказиш пункти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21522952_292:31:1135:505_1920x0_80_0_0_e30c210c4c69929e0ed1c23d7d897922.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон мутасаддилари биргаликда 26 ноябрдан бошлаб давлат чегараси орқали иккита ўтказиш пункти фаолиятини тиклаш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Улар ҳозир халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча бўлиши керак.Қайд этилишича, 26 ноябрдан санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли билан қайта тикланиши кутилмоқда. Икки пунктнинг нейтрал зоналарида синов юк ташувлари 25 ноябрь куни амалга оширилган.Вазирлик бу борадаги келишув 18 ноябрь куни онлайн бўлиб ўтган транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек-туркман ишчи гуруҳининг учрашувида эришилганини қўшимча қилган.Аввалроқ ўзбек-қирғиз чегарасидаги назорат ўтказиш пункти вақтинчалик ёпилиши хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210915/ozbekiston-turkmaniston-chegaraoldi-savdo-zonasini-tashkil-etish-loyihasi-yakuniga-etkaziladi-20504601.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21522952_343:7:1024:518_1920x0_80_0_0_25d2245c2eb83f5e9f2f189bf85befeb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон туркманистон назорат ўтказиш пункти чегара
ўзбекистон туркманистон назорат ўтказиш пункти чегара
Туркманистон билан чегарадаги 2 та ўтказиш пункти иши қайта тикланмоқда
Гап 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли ёпилган "Хўжайли — Куня-Ургенч" ҳамда "Шовот — Дашогуз" чегара ўтказиш пунктлари ҳақида бормоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон мутасаддилари биргаликда 26 ноябрдан бошлаб давлат чегараси орқали иккита ўтказиш пункти фаолиятини тиклаш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гап "Хўжайли — Куня-Ургенч" ҳамда "Шовот — Дашогуз" чегара ўтказиш пунктлари ҳақида бормоқда. Пунктлар 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли ёпилган эди
Улар ҳозир халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча бўлиши керак.
Қайд этилишича, 26 ноябрдан санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли билан қайта тикланиши кутилмоқда. Икки пунктнинг нейтрал зоналарида синов юк ташувлари 25 ноябрь куни амалга оширилган.
Вазирлик бу борадаги келишув 18 ноябрь куни онлайн бўлиб ўтган транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек-туркман ишчи гуруҳининг учрашувида эришилганини
қўшимча қилган.Аввалроқ ўзбек-қирғиз чегарасидаги назорат ўтказиш пункти вақтинчалик ёпилиши
хабар қилинган эди.