https://sputniknews.uz/20210915/ozbekiston-turkmaniston-chegaraoldi-savdo-zonasini-tashkil-etish-loyihasi-yakuniga-etkaziladi-20504601.html
Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси якунига етказилади
Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси якунига етказилади
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат ўртасида транспорт йўлакларини янада ривожлантириш, авиақатновларни босқичма-босқич қайта тиклаш, “Туркманбоши” денгиз порти инфратузилмасидан... 15.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-15T13:36+0500
2021-09-15T13:36+0500
2021-09-15T13:36+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
туркманистон
сардор умурзаков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20504447_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_8b9271a4a7e0af7ea51f142a12b511ce.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвистициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев ҳамраислигида бўлиб ўтган йиғилишда томонлар икки мамлакат иқтисодиётининг қиёсий устунликларини ҳисобга олган ҳолда саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича келишиб олишди.Келишувга мувофиқ энди икки мамлакат бозорларига ўзбек ва туркман маҳсулотларини барқарор етказиб беришни таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилади ҳамда ҳар икки томон ўзбек-туркман савдо айланмаси ҳажмини яқин келажакда 1 млрд долларга етказишга тайёр.Шунингдек, томонлар транспорт йўлакларини янада ривожлантириш, авиақатновларни босқичма-босқич қайта тиклаш, 2022 йилда ўзаро тариф имтиёзларини тақдим этиш, “Туркманбоши” денгиз порти инфратузилмасидан фойдаланиш истиқболлари ҳамда бошқа ташаббусларни назарда тутувчи қўшма чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олдилар.Ўзбек-туркман чегарасида трансчегаравий савдо зоналари яратилиши Умурзаковнинг ўтган йили май ойида Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан видеоконференцалоқа орқали музокараларида маълум бўлганди.Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистонда туркман капитали иштирокида 160 корхона фаолият кўрсатмоқда ҳамда жорий йилнинг биринчи ярмида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 20 фоизга ошди.
https://sputniknews.uz/20210804/ozbekiston-va-turkmaniston-savdo-aylanmasi-hajmini-1-mlrd--ga-etkazish-rejalashtirilmoqda-19949104.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20504447_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_1f90946de1bc7654f0ce517d9b753319.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, туркманистон, сардор умурзаков
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, туркманистон, сардор умурзаков
Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси якунига етказилади
Икки мамлакат ўртасида транспорт йўлакларини янада ривожлантириш, авиақатновларни босқичма-босқич қайта тиклаш, “Туркманбоши” денгиз порти инфратузилмасидан фойдаланиш истиқболлари кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвистициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев ҳамраислигида бўлиб ўтган йиғилишда томонлар икки мамлакат иқтисодиётининг қиёсий устунликларини ҳисобга олган ҳолда саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича келишиб олишди.
Келишувга мувофиқ энди икки мамлакат бозорларига ўзбек ва туркман маҳсулотларини барқарор етказиб беришни таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилади ҳамда ҳар икки томон ўзбек-туркман савдо айланмаси ҳажмини яқин келажакда 1 млрд долларга етказишга тайёр.
“Шунингдек, яқин келажакда Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонаси фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш тўғрисидаги Битим лойиҳасини келишиш ҳам якунига етказилади”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, томонлар транспорт йўлакларини янада ривожлантириш, авиақатновларни босқичма-босқич қайта тиклаш, 2022 йилда ўзаро тариф имтиёзларини тақдим этиш, “Туркманбоши” денгиз порти инфратузилмасидан фойдаланиш истиқболлари ҳамда бошқа ташаббусларни назарда тутувчи қўшма чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олдилар.
Ўзбек-туркман чегарасида трансчегаравий савдо зоналари яратилиши Умурзаковнинг ўтган йили май ойида Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан видеоконференцалоқа орқали музокараларида
маълум бўлганди.Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистонда туркман капитали иштирокида 160 корхона фаолият кўрсатмоқда ҳамда жорий йилнинг биринчи ярмида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 20 фоизга ошди.