Ўзбекистон ва Туркманистон савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд $ га етказиш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Узбекистана и Туркменистана
Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон – Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Яқин келажакда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 1 миллиард долларга етказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралари давомида маълум бўлди.
Туркманбоши шаҳрида шаҳридаги учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Кўп қиррали иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун устувор вазифалари белгилаб олинди. Ўзаро савдони ривожлантириш учун шарт-шароитлар яхшилаш, шу жумладан, мавжуд тариф ва нотариф тўсиқларни изчил бекор қилиш ҳамда икки мамлакат бозорларига Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқилган товарларнинг киришини соддалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирга бошлашга келишилди.
“Икки мамлакат иқтисодиётларининг мавжуд салоҳиятини инобатга олган ҳолда ушбу чора-тадбирлар яқин келажакда Ўзбекистон – Туркманистон савдо айланмаси ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш имконини бериши башорат қилинмоқда”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон – Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари кўриб чиқилди. Таъкидланишича, бу икки томонлама савдо ривожига қўшимча туртки беради, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва маиший техника, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, шунингдек, нефть-кимё маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни оширади.
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Президент шу ҳафта Туркманистонга боради
Ўзбек-туркман чегарасида трансчегаравий савдо зоналари яратилиши Умурзаковнинг ўтган йили май ойида Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан видеоконференцалоқа орқали музокараларида маълум бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0