https://sputniknews.uz/20211126/maxsus-xizmat-va-kiberhujum-evropa-aqshdan-ortga-urilgan-zarba-uchun-qasos-olmoqchi-21539226.html
“Махсус хизмат ва киберҳужум”: Европа АҚШдан “ортга урилган зарба” учун қасос олмоқчи
“Махсус хизмат ва киберҳужум”: Европа АҚШдан “ортга урилган зарба” учун қасос олмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Битта армия, битта штаб ва битта душман – Европа Иттифоқида “Стратегик компас” режаси сабаб баҳслашишмоқда. 26.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-26T17:09+0500
2021-11-26T17:09+0500
2021-11-26T17:15+0500
колумнистлар
ақш
европа
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21536885_0:132:2464:1518_1920x0_80_0_0_4b2330fa8998e82f59b546f10e64ee36.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Европа мамлакатлари ўзларининг ҳарбий блокини яратишади ва бу билан НАТО ва АҚШдан бўлган қарамликни камайтиришади. Аммо кўпчилик қарши чиқмоқда – турли сабабларга кўра.“Гибрид уруш”“Европани буюк ва ҳақиқий мустақил қилиш”, - дея бот-бот такрорлашмоқда Брюсселда. У ерда ишончлари комилки, бунга 2030 йилгача янги мудофаа стратегияси – “Стратегик компас” ёрдам беради.Уни тарзда жуда тез ишлаб чиқишди. 2020 йил охирида Германия турли таҳдидлардан ҳимоясининг “комплеск чораларини ишлаб чиқишни” таклиф қилди. Ярим йил ўтиб хомаки кўринишини миллий ҳукуматларга кўрсатишди.2022 мартига келиб эса концепцияни тасдиқлашмоқчи. Иттифоқнинг асосий амалдорлари ҳамкасбларини ҳар қачонгига қараганда шошилтиришмоқда.Таҳдидларнинг ўтказилган таҳлили очиқ-ойдин кўрсатадики, Европа хавф остида <…> Биринчидан, бизнинг иқтисодий имкониятларимиз кўпроқ чекланган. Ўттиз йил олдин дунё бойлигининг чорак қисми ЕИга тегишли эди, йигирма йилдан кейин фақат ўн фоизи бўлади. Қолаверса, аҳоли жадал қисқариб бормоқда: аср охирига келиб Европада дунё аҳолисининг атиги беш фоизи бўлади”, - деб қўрқитмоқда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича комиссари Жозеп Боррель.Афғонистондаги воқеалар эса “америкалик ҳамкорлар” ҳатто ўзларини ҳимоя қила олмасликларини кўрсатди. Шу боис европаликлар мустақил ёпирилиб келаётган ҳалокатнинг олдини олишлари шарт.Ҳужжатда “охирги замон элчисини” белгилаб олишди – Россия, муаллифларнинг фикрича, гибрид уруш, дезинформация ва киберҳужум тактикасидан фойдаланмоқда”. Хитойни ҳам тил олиб ўтишди – “иқтисодий рақобатчи ва тизимли душман”.Шунинг учун Евроиттифоқига умумий стратегия, умумий мудофаа бюджети ва қўшинлар лозим – ҳатто фазода. 2025 йилга келиб Брюссель сони беш минг жангчини ташкил этувчи ягона тез муносаб билдирадиган универсиал гуруҳ тузишни режалаштирмоқда.“ЕИ кучлари кенгайтиришнинг олдинги уринишлари чекланган муваффақиятга эга бўлган. Янги стратегия қўшинларимизни янада тезкор ва самарали қилади”, - дея шубҳа қилмайди Боррель. Ва мисол келтиради: агар ҳужжат тайёр бўлганида, Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантлар инқирозини жуда тез ҳал этишган бўлишарди.Бироқ айнан қандай қилиб, амалдор аниқлик киритмаган. Ким қўмондонлик қилади, контенгинтни нима билан қуроллантиришади, амалиётларни қандай мувофиқлаштиришади каби саволлар ҳам очиқ қолмоқда. Саволлар бисёр. Еврокомиссар ишончсизлик билан қараётганларга қисқа жавоб беради: “Мени қарама-қаршилик қизиқтирмайди”.Зулмдан озод бўлишБу ғояни фақат Брюссель жадал илгари сураётгани йўқ. Берлин ва Париж янги тизимдан манфаатдор. У ерда очиқчасига ташқи кучлардан “мустақилликка интилиш” ҳақида гапиришмоқда.Аввало НАТО назарда тутилмоқда. Айнан альянс кучлари, Евроиттифоқи шартномасига кўра, қитъанинг мудофаа асоси бўлиб хизмат қилади. АҚШ бошчилигида, албатта.Америкаликлар Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнашиб олишган. Гуруҳ сони доимо ўсиб келди ва 1980 йилларда 300 минг кишига етди. Ҳозир – 60 минг атрофида.Асосий контингент – 34 минг – Германияда. У ерда АҚШ чегарасидан ташқарида бўлган энг йирик “Рамштайн” Америка базаси бор. Сўнгги йилларда немис сиёсатчилари океан ортидаги меҳмонлар ҳақида яхши фикр билдиришмаяпти: уларнинг кўп қисми Берлин пуллари билан боқиляпти.Бундан ташқари, қуролни айнан Пентагондан харид қилишга тўғри келади ва бу ҳам кўпчиликка маъқул эмас. Чунончи, ҳозир бундестагда F-35 ёки “маҳаллий” “Eurofighter” танлаш борасида бош қотиришмоқда.Боз устига немислар олтинчи авлод қирувчиларини биринчи бўлиб яратишмоқчи. Французлар билан биргаликда: Эммануэль Макрон ҳамиша ЕИнинг ҳарбий тобелиги ҳақида мулоҳаза билдириб келади. Париж Вашингтон сиймосида ҳам Африка ва Яқин Шарқда, ҳам қурол бозоридаги рақибни кўради. Шу билан бирга Париж беш йил давомида ҳарбий экспортини 72 фоизга оширди.Янада кўпроқ бўлиши мумкин эди, агар Австралия француз сувости кемаларидан қўққисдан воз кечмаганида. Канберра AUKUS лойиҳаси доирасида Штатлар ва Буюк Британия билан ҳарбий иттифоқни афвал билди. Бунинг ортидан 56 миллиард долларлик шартноманинг бекор қилинишини Елисей саройи “ортга урилган зарба” деб атади.Пентагоннинг энг йирик ҳарбий денгиз базалари бўлган Италияда ҳам эътироз билдириши мумкин бўлган нарсалари бор. Рим сиёсатчилари эҳтиёткорлик билан фикр билдиришмоқда, бироқ оддий италияликлар янкиларга қарши йиллар давомида исён кўтаришмоқда.2017 йилда Виченцадаги қатор маст жанжаллардан кейин америкаликларда ҳатто қисмни тарк этиш тақиқланди.“Сизни кўрганимиздан шодмиз”Бу воқеалар бўйича Болтиқбўйи етакчи. Май ойида Эстониянинг Тапа шаҳарчасида америкалик ҳарбийлар маҳаллий қизларга қўпол равишда шилқимлик қилишди. Жанжал юзага келди, у Таллин аралашувидан кейин ҳал этилди.Шундай бўлсада, болтиқбўйиликлар митинг уюштиришмайди. Ҳукумат эса мислсиз “Америка кучлари бўлиб турганидан шод”. Улар учун базалар ҳам қуришяпти: галдагиси “Геркус ”Литвада август ойида очилди. Устига устак Вилнюс ташаббуси билан, гарчи Пентагон унинг зарурлигига шубҳа қилган бўлсада.Польшада эса – бутун зирҳли танк бригадаси бор. Тез орада Пентагон тўлақонлик базани қуриб, у ерга 85 та танк, 190 та пиёда жанговар машинаси, 35 та ўзиюрар артиллерия қурилмаси ва 4 та танк кўпригини ётқизувчи. Россия чегарасигача атиги 256 километр.“Янги можаро”Польша ва Болтиқбўйи “Россия таҳдиди” сабаб “Компасга” қарши. Бошқа скептикларнинг иқтисодий сабаблари бор. Аввало Евроиттифоқининг чекланган имкониятларга эга “кичик аъзолари” танқид қилишмоқда. Масалан, Чехиянинг Европарламентидаги вакили Александр Вондра лойиҳани “ўта амбицияли” деб атамоқда.“Бир томондан, - дейди сиёсатчи, - Россия ва Хитой у ерда хавфли ғаним сифатида белгиланган. Бошқа томондан эса, Европа Иттифоқи уларни ҳамкорлар деб ҳисоблайди”.Шунга ўхшаш “ёрлиқларни ёпиштириш” иқтисодий вазиятни ёмонлаштиради деб таъкидлашмоқда. Айниқса, ковид пайтида.Бироқ Брюссель ҳарбий харажатларни кўпайтиришни талаб қилмоқда, гарчи ЕИ шундоқ ҳам етти йил ичида мудофаага 1,93 миллиард доллар сарфлаган бўлсада. Қатор давлатлар бу учун чўнтак кавлашни исташмаяпти. Европада НАТОдан ташқари бир неча тузилма фаолият юритади, хусусан, “European Corpus”. У назарий жиҳатдан тўртта дивизияни ишга солишга қодир. Жангчилари – етти минг киши – 20 йил аввал Босния ва Косовода ҳаракат қилишган.Лойиҳадан манфаатдон мамлакатлар, аввало Франция, синдирмоқда. Мавзу долзарб: НАТО ахир бошқа шарт-шароитларда ва бошқа мақсадлар учун тузилганди, қарши курашиш тузилмаси энди ўзгача: фронтнинг аниқ чизиғи йўқ”, - дея тушунтиради Геосиёсий муаммолар академияси вице-президенти Константин Соколов.Аммо, экспертнинг таъкидлашича, янги альянс “ўз базаларини тарк этишлари даргумон бўлган” америкалик кучлар билан қандай чиқишиб кетиши маълум эмас. Европа Иттифоқи ичида кескинлик ўчоқлари эҳтимоли бор.
https://sputniknews.uz/20211022/natoda-muammo-yuzaga-keldi-belarus-taslim-bolmayapti-21022541.html
https://sputniknews.uz/20211006/xafa-boldi-nato-bloki-qudratli-harbiy-kuchga-ega-bolgan-azosidan-ayrilishi-mumkin-20798781.html
https://sputniknews.uz/20210918/frantsiya-ilk-bor-aqsh-va-avstraliyadan-oz-elchilarini-chaqirib-olmoqda-20547279.html
https://sputniknews.uz/20210922/zaxarova-aukus-hamkorligi-tuzilishi-nato-uchun-shok-boldi-20603559.html
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Антон Скрипунов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/645/99/6459989_108:0:671:563_100x100_80_0_0_b657e5d0a07880a46f5bd3a9924c3dc7.jpg
Антон Скрипунов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/645/99/6459989_108:0:671:563_100x100_80_0_0_b657e5d0a07880a46f5bd3a9924c3dc7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21536885_61:0:2258:1648_1920x0_80_0_0_6264e7d4ba7570711dca13263c267dad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Антон Скрипунов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/645/99/6459989_108:0:671:563_100x100_80_0_0_b657e5d0a07880a46f5bd3a9924c3dc7.jpg
колумнистлар, ақш, европа, нато
колумнистлар, ақш, европа, нато
“Махсус хизмат ва киберҳужум”: Европа АҚШдан “ортга урилган зарба” учун қасос олмоқчи
17:09 26.11.2021 (янгиланди: 17:15 26.11.2021) Битта армия, битта штаб ва битта душман – Европа Иттифоқида “Стратегик компас” режаси сабаб баҳслашишмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Европа мамлакатлари ўзларининг ҳарбий блокини яратишади ва бу билан НАТО ва АҚШдан бўлган қарамликни камайтиришади. Аммо кўпчилик қарши чиқмоқда – турли сабабларга кўра.
“Европани буюк ва ҳақиқий мустақил қилиш”, - дея бот-бот такрорлашмоқда Брюсселда. У ерда ишончлари комилки, бунга 2030 йилгача янги мудофаа стратегияси – “Стратегик компас” ёрдам беради.
Уни тарзда жуда тез ишлаб чиқишди. 2020 йил охирида Германия турли таҳдидлардан ҳимоясининг “комплеск чораларини ишлаб чиқишни” таклиф қилди. Ярим йил ўтиб хомаки кўринишини миллий ҳукуматларга кўрсатишди.
2022 мартига келиб эса концепцияни тасдиқлашмоқчи. Иттифоқнинг асосий амалдорлари ҳамкасбларини ҳар қачонгига қараганда шошилтиришмоқда.
Таҳдидларнинг ўтказилган таҳлили очиқ-ойдин кўрсатадики, Европа хавф остида <…> Биринчидан, бизнинг иқтисодий имкониятларимиз кўпроқ чекланган. Ўттиз йил олдин дунё бойлигининг чорак қисми ЕИга тегишли эди, йигирма йилдан кейин фақат ўн фоизи бўлади. Қолаверса, аҳоли жадал қисқариб бормоқда: аср охирига келиб Европада дунё аҳолисининг атиги беш фоизи бўлади”, - деб қўрқитмоқда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича комиссари Жозеп Боррель.
Афғонистондаги воқеалар эса “америкалик ҳамкорлар” ҳатто ўзларини ҳимоя қила олмасликларини кўрсатди. Шу боис европаликлар мустақил ёпирилиб келаётган ҳалокатнинг олдини олишлари шарт.
Ҳужжатда “охирги замон элчисини” белгилаб олишди – Россия, муаллифларнинг фикрича, гибрид уруш, дезинформация ва киберҳужум тактикасидан фойдаланмоқда”. Хитойни ҳам тил олиб ўтишди – “иқтисодий рақобатчи ва тизимли душман”.
Шунинг учун Евроиттифоқига умумий стратегия, умумий мудофаа бюджети ва қўшинлар лозим – ҳатто фазода. 2025 йилга келиб Брюссель сони беш минг жангчини ташкил этувчи ягона тез муносаб билдирадиган универсиал гуруҳ тузишни режалаштирмоқда.
“ЕИ кучлари кенгайтиришнинг олдинги уринишлари чекланган муваффақиятга эга бўлган. Янги стратегия қўшинларимизни янада тезкор ва самарали қилади”, - дея шубҳа қилмайди Боррель. Ва мисол келтиради: агар ҳужжат тайёр бўлганида, Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантлар инқирозини жуда тез ҳал этишган бўлишарди.
Бироқ айнан қандай қилиб, амалдор аниқлик киритмаган. Ким қўмондонлик қилади, контенгинтни нима билан қуроллантиришади, амалиётларни қандай мувофиқлаштиришади каби саволлар ҳам очиқ қолмоқда. Саволлар бисёр. Еврокомиссар ишончсизлик билан қараётганларга қисқа жавоб беради: “Мени қарама-қаршилик қизиқтирмайди”.
Бу ғояни фақат Брюссель жадал илгари сураётгани йўқ. Берлин ва Париж янги тизимдан манфаатдор. У ерда очиқчасига ташқи кучлардан “мустақилликка интилиш” ҳақида гапиришмоқда.
Аввало НАТО назарда тутилмоқда. Айнан альянс кучлари, Евроиттифоқи шартномасига кўра, қитъанинг мудофаа асоси бўлиб хизмат қилади. АҚШ бошчилигида, албатта.
Америкаликлар Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнашиб олишган. Гуруҳ сони доимо ўсиб келди ва 1980 йилларда 300 минг кишига етди. Ҳозир – 60 минг атрофида.
Асосий контингент – 34 минг – Германияда. У ерда АҚШ чегарасидан ташқарида бўлган энг йирик “Рамштайн” Америка базаси бор. Сўнгги йилларда немис сиёсатчилари океан ортидаги меҳмонлар ҳақида яхши фикр билдиришмаяпти: уларнинг кўп қисми Берлин пуллари билан боқиляпти.
Бундан ташқари, қуролни айнан Пентагондан харид қилишга тўғри келади ва бу ҳам кўпчиликка маъқул эмас. Чунончи, ҳозир бундестагда F-35 ёки “маҳаллий” “Eurofighter” танлаш борасида бош қотиришмоқда.
Боз устига немислар олтинчи авлод қирувчиларини биринчи бўлиб яратишмоқчи. Французлар билан биргаликда: Эммануэль Макрон ҳамиша ЕИнинг ҳарбий тобелиги ҳақида мулоҳаза билдириб келади. Париж Вашингтон сиймосида ҳам Африка ва Яқин Шарқда, ҳам қурол бозоридаги рақибни кўради. Шу билан бирга Париж беш йил давомида ҳарбий экспортини 72 фоизга оширди.
Янада кўпроқ бўлиши мумкин эди, агар Австралия француз сувости кемаларидан қўққисдан воз кечмаганида. Канберра AUKUS лойиҳаси доирасида Штатлар ва Буюк Британия билан ҳарбий иттифоқни афвал билди. Бунинг ортидан 56 миллиард долларлик шартноманинг бекор қилинишини Елисей саройи “ортга урилган зарба” деб атади.
Пентагоннинг энг йирик ҳарбий денгиз базалари бўлган Италияда ҳам эътироз билдириши мумкин бўлган нарсалари бор. Рим сиёсатчилари эҳтиёткорлик билан фикр билдиришмоқда, бироқ оддий италияликлар янкиларга қарши йиллар давомида исён кўтаришмоқда.
2017 йилда Виченцадаги қатор маст жанжаллардан кейин америкаликларда ҳатто қисмни тарк этиш тақиқланди.
“Сизни кўрганимиздан шодмиз”
Бу воқеалар бўйича Болтиқбўйи етакчи. Май ойида Эстониянинг Тапа шаҳарчасида америкалик ҳарбийлар маҳаллий қизларга қўпол равишда шилқимлик қилишди. Жанжал юзага келди, у Таллин аралашувидан кейин ҳал этилди.
Шундай бўлсада, болтиқбўйиликлар митинг уюштиришмайди. Ҳукумат эса мислсиз “Америка кучлари бўлиб турганидан шод”. Улар учун базалар ҳам қуришяпти: галдагиси “Геркус ”Литвада август ойида очилди. Устига устак Вилнюс ташаббуси билан, гарчи Пентагон унинг зарурлигига шубҳа қилган бўлсада.
Польшада эса – бутун зирҳли танк бригадаси бор. Тез орада Пентагон тўлақонлик базани қуриб, у ерга 85 та танк, 190 та пиёда жанговар машинаси, 35 та ўзиюрар артиллерия қурилмаси ва 4 та танк кўпригини ётқизувчи. Россия чегарасигача атиги 256 километр.
Польша ва Болтиқбўйи “Россия таҳдиди” сабаб “Компасга” қарши. Бошқа скептикларнинг иқтисодий сабаблари бор. Аввало Евроиттифоқининг чекланган имкониятларга эга “кичик аъзолари” танқид қилишмоқда. Масалан, Чехиянинг Европарламентидаги вакили Александр Вондра лойиҳани “ўта амбицияли” деб атамоқда.
“Бир томондан, - дейди сиёсатчи, - Россия ва Хитой у ерда хавфли ғаним сифатида белгиланган. Бошқа томондан эса, Европа Иттифоқи уларни ҳамкорлар деб ҳисоблайди”.
Шунга ўхшаш “ёрлиқларни ёпиштириш” иқтисодий вазиятни ёмонлаштиради деб таъкидлашмоқда. Айниқса, ковид пайтида.
Бироқ Брюссель ҳарбий харажатларни кўпайтиришни талаб қилмоқда, гарчи ЕИ шундоқ ҳам етти йил ичида мудофаага 1,93 миллиард доллар сарфлаган бўлсада. Қатор давлатлар бу учун чўнтак кавлашни исташмаяпти. Европада НАТОдан ташқари бир неча тузилма фаолият юритади, хусусан, “European Corpus”. У назарий жиҳатдан тўртта дивизияни ишга солишга қодир. Жангчилари – етти минг киши – 20 йил аввал Босния ва Косовода ҳаракат қилишган.
Лойиҳадан манфаатдон мамлакатлар, аввало Франция, синдирмоқда. Мавзу долзарб: НАТО ахир бошқа шарт-шароитларда ва бошқа мақсадлар учун тузилганди, қарши курашиш тузилмаси энди ўзгача: фронтнинг аниқ чизиғи йўқ”, - дея тушунтиради Геосиёсий муаммолар академияси вице-президенти Константин Соколов.
Аммо, экспертнинг таъкидлашича, янги альянс “ўз базаларини тарк этишлари даргумон бўлган” америкалик кучлар билан қандай чиқишиб кетиши маълум эмас. Европа Иттифоқи ичида кескинлик ўчоқлари эҳтимоли бор.