Фарзанди ЎРВИ билан касалланган ота-оналар энг кўп қайси хатога йўл қўйишади

© Pixabay / Victoria_BorodinovaРебенок с градусником, иллюстративное фото
Ребенок с градусником, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Педиатр фарзанди ўткир респиратор вирусли инфекция билан касалланган ота-оналар қандай йўл тутиши кераклигини айтди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Республика ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт илмий-амалий маркази бўлим мудири Манзура Болтабоева фарзанди ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) билан касалланган ота-оналарга тавсия берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, баъзи ота-оналар фарзандининг ҳарорати кўтарилиб, бурни оқиб, тумов белгилари кузатила бошласа, дарҳол дорихонага югуришади ва ўзбошимчалик билан боласига антибиотиклар беришади. Лекин ЎРВИда ҳам, гриппда ҳам антибиотиклар ёрдам бермайди.
Болтабоева бу аксинча, жуда оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Масалан, ичак дисбактериозини келтириб чиқаради. Баъзи антибиотиклар эса жигарга жиддий зиён етказиши мумкин. Шу сабабли ота-оналарга шифокор тавсиясисиз фарзандларига антибиотик бермаслик доимо уқтириб келинади.
Мутахассис ЎРВИга чалинган болаларни қандай вазиятда уй шароитида даволаш мумкин, қайси ҳолатда эса тез ёрдамга мурожаат қилиш лозимлиги ҳақида ҳам тўхталди.
“Бемор боланинг ҳолатига ота-онаси жуда эътиборли бўлиши керак. Агар болада пневмониянинг илк белгилари кузатилса, шифохонада даволаниш тавсия этилади”, - дейди шифокор.
Педиатрнинг қайд этишича, ҳарорати баланд боланинг томоғини ёд ёки зелёнка билан артиш кўпчилик йўл қўядиган катта хатолардан бири. Чунки ЎРВИга чалинган боланинг шиллиқ қавати жуда нозик, бунинг устига, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.
Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, лорингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши мумкин.
Тана ҳарорати кўтарилганда парацетамол бериш тавсия этилади. Аммо баъзи ота-оналар тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллашади.
Ребенок болеет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Ўткир респиратор касалликлар нега болаларда кўп учрайди?
Бу мутлақо мумкин эмас. Биринчидан, анальгин қонни суюлтириб юборади. Димедрол эса болада йўтал пайдо бўлган, бронхлари торайиб қолган пайтда асоратларни янада кучайтиради.
Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш янглиш хатти-ҳаракатдир. Чунки тутун бола органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0