https://sputniknews.uz/20211110/otkir-respirator-kasalliklar-nega-bolalarda-kop-uchraydi--21300029.html
Ўткир респиратор касалликлар нега болаларда кўп учрайди?
Ўткир респиратор касалликлар нега болаларда кўп учрайди?
Sputnik Ўзбекистон
Шу кунларда Ўзбекистонда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври кузатилмоқда.
2021-11-10T21:40+0500
2021-11-10T21:40+0500
2021-11-10T21:40+0500
жамият
грипп
саломатлик
болалар
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0a/21299992_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_6b5958976969fbe4f04e66d2746322e7.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври кузатилмоқда. Айниқса, боғча ва мактаб ёшидаги болалар ўртасида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан cезиларли даражада ошгани қайд этиляпти.Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динора Дўстмуҳаммедова ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ жараёнлар, умуман касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, тарқалиши ва кечиши ҳақида маълумот берди.Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) – ҳаво-томчи орқали юқиб, нафас йўлларининг турли қисмлари яллиғланиши ва интоксикация синдроми билан кечадиган вирусли хасталиклар гуруҳидир.ЎРК болаларда юқумли касалликлар умумий сонининг 90 фоизини ташкил этиб, уларнинг барчаси мавсумий характерга эга. Яъни, бу хасталиклар йилнинг бошқа даврларига нисбатан айнан куз-қиш мавсумида кўп учрайди. Бу гуруҳга бир неча касалликлар, хусусан, вирусли – грипп, парагрипп, аденовирус, ротавирус, энтеровирус, шунингдек, бактериал– пневмококк, менингококк, стафилококк кабилар киради.Шифокор кунлар совиб, ҳаво бироз пасайиши билан ёш болалар ўртасида ЎРК нега кўп учрашига тўхталди.Унинг сўзларига кўзларига кўра, айрим ота-оналар фарзандида касалликнинг катарал – бурун оқиш, аксириш, йўтал, бош оғриғи каби белгилари кузатилса-да уларни боғча ёки мактабга юборишга монелик қилмайди. Бу эса нотўғри. Чунки болалар бир-бири билан ўзаро мулоқотда бўлиши натижасида касалликнинг кенг тарқалишига замин яратилади.ЎРК ҳаво-томчи орқали юқиши сабабли, вирус таначалари аксирганда ёки йўталганда 2-3 метргача тарқалиб, кўпчиликни зарарлайди. Шу боис вирусга чалинган болани алоҳидалаш ва уни якка тартибда даволаш лозим.Бу касалликнинг кечиши бола организми, хусусан, унинг иммун тизими билан бевосита боғлиқ. Айримларда хасталик енгил даражада ўтса, баъзиларда бирмунча оғирроқ кечади. Касаллик асосан тумов билан бошланади.Кейинчалик бурун оқиши кузатилиб, дастлаб шиллиқ, кейинчалик яшил бўлиб оқади. Шунингдек, йўтал, томоқ қичиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, катта болаларда томоқ оғриши, кичик ёшдагиларда эса томоқ қизариб, овқат ейишга қийналади.
https://sputniknews.uz/20211109/saratonni-davolashning-samarali-usuli-topildi-21280871.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0a/21299992_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_bf9c6b4e643b58bcdafb78a3c7f54e25.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
болалар ўткир респиратор касалликлар ўзбекистон инфекция
болалар ўткир респиратор касалликлар ўзбекистон инфекция
Ўткир респиратор касалликлар нега болаларда кўп учрайди?
Ўзбекистонда болалар ўртасида ЎРКга чалиниш йилнинг бошқа даврларига нисбатан cезиларли кўпайди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври кузатилмоқда. Айниқса, боғча ва мактаб ёшидаги болалар ўртасида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан cезиларли даражада ошгани қайд этиляпти.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динора Дўстмуҳаммедова ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ жараёнлар, умуман касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, тарқалиши ва кечиши ҳақида
маълумот берди.Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) – ҳаво-томчи орқали юқиб, нафас йўлларининг турли қисмлари яллиғланиши ва интоксикация синдроми билан кечадиган вирусли хасталиклар гуруҳидир.
ЎРК болаларда юқумли касалликлар умумий сонининг 90 фоизини ташкил этиб, уларнинг барчаси мавсумий характерга эга. Яъни, бу хасталиклар йилнинг бошқа даврларига нисбатан айнан куз-қиш мавсумида кўп учрайди. Бу гуруҳга бир неча касалликлар, хусусан, вирусли – грипп, парагрипп, аденовирус, ротавирус, энтеровирус, шунингдек, бактериал– пневмококк, менингококк, стафилококк кабилар киради.
Шифокор кунлар совиб, ҳаво бироз пасайиши билан ёш болалар ўртасида ЎРК нега кўп учрашига тўхталди.
“Боиси айни шу пайтда уларнинг иммун тизими сустлашиб, касалликка қарши курашувчанлиги сезиларли даражада пасаяди”, - дейди Динора Дўстмуҳаммедова.
Унинг сўзларига кўзларига кўра, айрим ота-оналар фарзандида касалликнинг катарал – бурун оқиш, аксириш, йўтал, бош оғриғи каби белгилари кузатилса-да уларни боғча ёки мактабга юборишга монелик қилмайди. Бу эса нотўғри. Чунки болалар бир-бири билан ўзаро мулоқотда бўлиши натижасида касалликнинг кенг тарқалишига замин яратилади.
ЎРК ҳаво-томчи орқали юқиши сабабли, вирус таначалари аксирганда ёки йўталганда 2-3 метргача тарқалиб, кўпчиликни зарарлайди. Шу боис вирусга чалинган болани алоҳидалаш ва уни якка тартибда даволаш лозим.
Бу касалликнинг кечиши бола организми, хусусан, унинг иммун тизими билан бевосита боғлиқ. Айримларда хасталик енгил даражада ўтса, баъзиларда бирмунча оғирроқ кечади. Касаллик асосан тумов билан бошланади.
Кейинчалик бурун оқиши кузатилиб, дастлаб шиллиқ, кейинчалик яшил бўлиб оқади. Шунингдек, йўтал, томоқ қичиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, катта болаларда томоқ оғриши, кичик ёшдагиларда эса томоқ қизариб, овқат ейишга қийналади.