https://sputniknews.uz/20211123/toshkentda-toqqiz-yoshli-farzandi-kochada-shar-sotgan-ota-jarimaga-tortildi-21478037.html
Тошкентда тўққиз ёшли фарзанди кўчада шар сотган ота жаримага тортилди
Тошкентда тўққиз ёшли фарзанди кўчада шар сотган ота жаримага тортилди
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёш болакай кўчада ҳаво шарларини сотиб юргани қизғин муҳокама қилинган эди.
2021-11-23T12:10+0500
2021-11-23T12:10+0500
2021-11-23T12:18+0500
ҳодисалар
тошкент
жарима
иибб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0b/18264751_315:885:2383:2048_1920x0_80_0_0_a27815eb40751e5debf2f16b254d7bd4.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Тошкентда вояга етмаган фарзанди кўчада шар сотиш билан шуғулланган отага чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёш болакай кўчада ҳаво шарларини сотиб юргани қизғин муҳокама қилинган эди.Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни 3-синф ўқувчиси Ш.Ф. ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани Биллур маҳалласида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган.Туман ИИО ФМБ ходимлари боланинг отаси – 34 ёшли Н.Ф. билан боғланишган. Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилган.Натижада унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилган.Бу модда бўйича БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (270 минг сўмдан 1,3 миллион сўмгача) жарима кўзда тутилган.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима миқдори оширилган эди.
https://sputniknews.uz/20211113/toshkentda-13-yoshli-bola-trackerni-olib-qochdi-uning-ota-onasi-javobgarlikka-tortildi-21336600.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0b/18264751_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2b4037e2911e7c1587570df8c928b713.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент болакай шар сотиш
тошкент болакай шар сотиш
Тошкентда тўққиз ёшли фарзанди кўчада шар сотган ота жаримага тортилди
12:10 23.11.2021 (янгиланди: 12:18 23.11.2021) 3-синф ўқувчиси Юнусобод туманида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Тошкентда вояга етмаган фарзанди кўчада шар сотиш билан шуғулланган отага чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ
хабар бермоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёш болакай кўчада ҳаво шарларини сотиб юргани қизғин муҳокама қилинган эди.
Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни 3-синф ўқувчиси Ш.Ф. ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани Биллур маҳалласида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган.
Туман ИИО ФМБ ходимлари боланинг отаси – 34 ёшли Н.Ф. билан боғланишган. Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Натижада унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилган.
Бу модда бўйича БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (270 минг сўмдан 1,3 миллион сўмгача) жарима кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима миқдори оширилган эди.