Тошкентда 13 ёшли бола Tracker’ни олиб қочди: унинг ота-онаси жавобгарликка тортилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтрана белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда Tracker’ни олиб қочган 13 ёшли бола уни тўхтатган ЙПХ ходимларидан қочиб кетди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 2 ноябрь куни 13 ёшли, 7-синф ўқувчиси эшиги очиқ қолган Tracker автомобилини олиб қочиб кетди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, Чилонзор туманида 2 ноябрь куни кечги соат 4-5 атрофида Tracker эгаси ишдан қайтгач, машинасини одатдаги жойида қолдирган. Аммо автомобиль эшиги очиқ қолган. Эрталаб 07:10 атрофида машинаси йўқлигидан хабар топган аёл милицияга хабар берган. Ходимлар томонидан туманнинг Қатортол кўчасида хизмат олиб борилаётганда 09:30 ларда Tracker автоулови тўхтатилган. У тўхтамасдан, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланган. Машина қувилиб, сиқув йўли билан тўхтатилган.
Ўрганишлар натижасида машинани 13 ёшли, 7-синф ўқувчиси бошқаргани аниқланган. У кечаси 01:30 ларда ўртоғининг уйига кетаётганда эшиги қулфланмаган машинани кўрганини, ўт олдириш тугмаси ёрдамида уни миниб кетганини айтган.
Қайд этилишича, машина эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан бола ўқийдиган мактабда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилган.
Бола вояга етмагани учун унинг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан жавобгарликка тортилган. Бу каби ҳаракатларни амалга оширган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага тортилади.
Янгиликлар лентаси
0