Ургут туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаПожарный МЧС
Пожарный МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Oбуна бўлиш
Ёнғин оқибатида тахминан 150 кв.м. майдонда уйнинг шифти ва том қисми ёниб зарарланди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Бугун соат 14:13 да Самарқанд вилояти Ургут тумани Дўстлик МФЙдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:19 да етиб бориб, ёнғин соат 15:38 да қуршаб олинди ва 15:55 да бартараф этилди.
Россияда тўрт ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлди
Ёнғин оқибатида тахминан 150 кв.м. майдонда уйнинг шифти ва том қисми ёниб зарарланди.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0