https://sputniknews.uz/20211114/rossiyada-tort-ozbekistonlik-yongin-oqibatida-halok-boldi--21344254.html
Россияда тўрт ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлди
Россияда тўрт ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Москва вилояти Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда ёнғин содир бўлди.
2021-11-14T12:22+0500
2021-11-14T12:22+0500
2023-04-05T18:34+0500
ҳодисалар
ёнғин
москва
мигрантлар
миграция
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Москва вилояти Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда ёнғин содир бўлди.Ёнғин 13 ноябрь куни шаҳарчадаги Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида рўй берган.Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан алоқа ўрнатган.Ёнғин оқибатида бу ерда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.Вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.).Ҳолат назоратга олинган. Вафот этган ўзбекистонликлар жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
https://sputniknews.uz/20211011/toshkentda-yongin-oqibatida-bir-kishi-halok-boldi-20855492.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистонликлар ёниб кетди москва мигрантлар
россия ўзбекистонликлар ёниб кетди москва мигрантлар
Россияда тўрт ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлди
12:22 14.11.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда ёнғин содир бўлди. Бунинг оқибатида тўрт ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Москва вилояти Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда ёнғин содир бўлди.
Ёнғин 13 ноябрь куни шаҳарчадаги Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида рўй берган.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан
алоқа ўрнатган.Ёнғин оқибатида бу ерда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.
Вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.).
Ҳолат назоратга олинган. Вафот этган ўзбекистонликлар жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.