https://sputniknews.uz/20211120/vebrf-okmkga-712-mln-evro-kredit-ajratadi-21447643.html
ВЭБ.РФ ОКМКга 712 млн евро кредит ажратади
ВЭБ.РФ ОКМКга 712 млн евро кредит ажратади
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг ВЭБ.РФ давлат ривожланиш корпорацияси Ўзбекистондаги энг йирик мисни қайта ишлаш заводи - Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун 712 миллион евро миқдоридаги кредит шартномаси имзоланди.
2021-11-20T15:34+0500
2021-11-20T15:34+0500
2021-11-20T15:34+0500
ўзбекистон
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
вэб.рф
шавкат мирзиёвнинг россияга ташрифи 2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19870878_0:257:2727:1791_1920x0_80_0_0_0f4104046afa749d2a40a25a15c15b14.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида қатор иқтисодий лойиҳалар ҳам имзоланди.Хусусан Россиянинг ВЭБ.РФ давлат ривожланиш корпорацияси Ўзбекистондаги энг йирик мисни қайта ишлаш заводи - Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун 712 миллион евро миқдоридаги кредит шартномаси имзоланди. Ушбу маблағлар Олмалиқдаги йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3 - мисни қайта ишлаш заводининг қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ “Ёшлик I” конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда. Келажакда ушбу конни мавжуд "Қалмоққир" кони билан бирлаштириш кўзда тутилган. Ўшанда қўшма кон мис рудаси заҳиралари бўйича дунёдаги энг йирик конлардан бирига айланади. ОКМК маълумотларига кўра, МДҲ ҳудудида биринчи марта бундай қувватга эга завод қуриш режалаштирилган. Уни амалга ошириш учун Чили ва Перудаги мис конларида ана шундай ишлаб чиқариш тизимлари ўрганилган.Лойиҳанинг 2-босқичи ишга тушганидан сўнг рудани қайта ишлаш ҳажми йилига 160 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. 2028 йилга келиб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннагача ошириш имконини беради. Бундан ташқари, ОКМК 2028 йилгача йилига 270 тонна кумуш ва 50 тонна олтин ишлаб чиқаради.Маълумот учун, ҳозирда VEB.RF кўмагида Ўзбекистонда энергетика, машинасозлик, транспорт ва қишлоқ хўжалигида умумий қиймати 57,2 миллиард рубль бўлган 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда. VEB.RF нинг иштироки ҳажми 36,8 миллиард рублни ташкил этади.Олмалиқ КМК Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Республикада ишлаб чиқарилган кумушнинг қарийб 90 фоизи, олтиннинг 20 фоизи ҳам комбинат ҳиссасига тўғри келади.
https://sputniknews.uz/20210805/olmaliq-mis-boyitish-fabrikasi-haqida-batafsil--19959499.html
https://sputniknews.uz/20210729/shavkat-mirziyoev-olmaliqda-yangi-mis-boyitish-fabrikasiga-tamal-toshi-qoydi-19866548.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19870878_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_3b9f1518645ac049dc16810a6cb89756.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вэб.рф олмалиқ кон-металлургия комбинати окмк
вэб.рф олмалиқ кон-металлургия комбинати окмк
ВЭБ.РФ ОКМКга 712 млн евро кредит ажратади
Маблағлар Россияда ишлаб чиқилган ускуналарни сотиб олиш, шу билан боғлиқ хизматлар ҳақини тўлашга йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида қатор иқтисодий лойиҳалар ҳам имзоланди.
Хусусан Россиянинг ВЭБ.РФ давлат ривожланиш корпорацияси Ўзбекистондаги энг йирик мисни қайта ишлаш заводи - Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун 712 миллион евро миқдоридаги кредит шартномаси
имзоланди. Ушбу маблағлар Олмалиқдаги йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3 - мисни қайта ишлаш заводининг қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ “Ёшлик I” конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда. Келажакда ушбу конни мавжуд "Қалмоққир" кони билан бирлаштириш кўзда тутилган.
Ўшанда қўшма кон мис рудаси заҳиралари бўйича дунёдаги энг йирик конлардан бирига айланади. ОКМК маълумотларига кўра, МДҲ ҳудудида биринчи марта бундай қувватга эга завод қуриш режалаштирилган. Уни амалга ошириш учун Чили ва Перудаги мис конларида ана шундай ишлаб чиқариш тизимлари ўрганилган.
Лойиҳанинг 2-босқичи ишга тушганидан сўнг рудани қайта ишлаш ҳажми йилига 160 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. 2028 йилга келиб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннагача ошириш имконини беради. Бундан ташқари, ОКМК 2028 йилгача йилига 270 тонна кумуш ва 50 тонна олтин ишлаб чиқаради.
Маълумот учун, ҳозирда VEB.RF кўмагида Ўзбекистонда энергетика, машинасозлик, транспорт ва қишлоқ хўжалигида умумий қиймати 57,2 миллиард рубль бўлган 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
VEB.RF нинг иштироки ҳажми 36,8 миллиард рублни ташкил этади.
Олмалиқ КМК Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Республикада ишлаб чиқарилган кумушнинг қарийб 90 фоизи, олтиннинг 20 фоизи ҳам комбинат ҳиссасига тўғри келади.