https://sputniknews.uz/20210729/shavkat-mirziyoev-olmaliqda-yangi-mis-boyitish-fabrikasiga-tamal-toshi-qoydi-19866548.html
Шавкат Мирзиёев Олмалиқда янги мис бойитиш фабрикасига тамал тоши қўйди
Шавкат Мирзиёев Олмалиқда янги мис бойитиш фабрикасига тамал тоши қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Олмалиқдаги янги мис бойитиш фабрикасининг йиллик қуввати 60 миллион тонна бўлиб, у ерда мис, олтин ва кумуш металлари қазиб олинади. 29.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-29T13:29+0500
2021-07-29T13:29+0500
2021-07-29T18:27+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
олмалиқ кмк
кластер
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19875864_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_5a0c1031b88af206daa32b5bc5be7b56.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги "Ёшлик I" кони негизида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Янги мис бойитиш фабрикасининг йиллик қуввати 60 млн тонна бўлади ва у икки босқичда амалга оширилади: Янги конда қимматбаҳо металларни қазиб ва ажратиб олишнинг самарали ва замонавий услубларидан фойдаланилади. Хусусан, мисни флотация усули билан ажратиб олиш, сорбцион эритмага ўтказиш орқали олтин ажратиб олиш ва бошқа технологиялар.Янги корхонада технологик жараёнлар максимал даражада автоматлаштирилган бўлади. Хусусан, майдаланган руда, тайёр маҳсулот ва чиқинди рудалар барча ўз омборларига ёки эритиш цехларига конвейер ёрдамида автоматлаштирилган тартибда ююборилади. Олмалиқдаги ушбу мис бойитиш корхонасини қуриш учун Ўзбекистон Россиянинг Етакчи консорциуми - Enter Engineering компанияси ҳамда "Газпромбанк"нинг "Уралмашзавод" корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Келишувга асосан Enter Engineering ва "Уралмашзавод" Олмалиқдаги мис бойитиш комбинатини қуриб "тайёр ҳолатда" Ўзбекистонга топшириши керак. Бунда Enter Engineering объект қурилиши ва лойиҳалаш ишларини бажаради "Уралмашзавод" эса - керакли аспоб ва ускуналарни етказиб беради. Олмалиқдаги янги мис бойитиш корхонаси 2024 йилда ишга тушганидан сўнг бу ерда 6 мингта янги иш ўринлари яратилади.
https://sputniknews.uz/20210729/olmaliqda-dunyodagi-eng-yirik-oltin-va-mi-zahiralari-joylashgan---prezident-19869644.html
https://sputniknews.uz/20210729/olmaliqda-xom-ashyodan-tayyor-mahsulotgacha-sanoat-klasteri-yaratiladi--prezident-19870256.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19875864_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_250311b3be5bb40c08e2cd8c3ef49388.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, олмалиқ кмк, кластер, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
иқтисод, шавкат мирзиёев, олмалиқ кмк, кластер, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
Шавкат Мирзиёев Олмалиқда янги мис бойитиш фабрикасига тамал тоши қўйди
13:29 29.07.2021 (янгиланди: 18:27 29.07.2021) Олмалиқдаги янги мис бойитиш фабрикасининг йиллик қуввати 60 миллион тонна бўлиб, у ерда мис, олтин ва кумуш металлари қазиб олинади.
ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги "Ёшлик I" кони негизида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Янги мис бойитиш фабрикасининг йиллик қуввати 60 млн тонна бўлади ва у икки босқичда амалга оширилади:
1 босқич: 2021 -2025 йилларга қадар 290 минг тонна мис катоди, 38 тонна олтин ва203 тонна кумуш;
2 босқич: 2024-2028 йилларда 400 минг тонна мис катоди, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш олиш режалаштирилган.
Янги конда қимматбаҳо металларни қазиб ва ажратиб олишнинг самарали ва замонавий услубларидан фойдаланилади. Хусусан, мисни флотация усули билан ажратиб олиш, сорбцион эритмага ўтказиш орқали олтин ажратиб олиш ва бошқа технологиялар.
Янги корхонада технологик жараёнлар максимал даражада автоматлаштирилган бўлади. Хусусан, майдаланган руда, тайёр маҳсулот ва чиқинди рудалар барча ўз омборларига ёки эритиш цехларига конвейер ёрдамида автоматлаштирилган тартибда ююборилади.
Олмалиқдаги ушбу мис бойитиш корхонасини қуриш учун Ўзбекистон Россиянинг Етакчи консорциуми - Enter Engineering компанияси ҳамда "Газпромбанк"нинг "Уралмашзавод" корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Келишувга асосан Enter Engineering ва "Уралмашзавод" Олмалиқдаги мис бойитиш комбинатини қуриб "тайёр ҳолатда" Ўзбекистонга топшириши керак. Бунда Enter Engineering объект қурилиши ва лойиҳалаш ишларини бажаради "Уралмашзавод" эса - керакли аспоб ва ускуналарни етказиб беради.
Олмалиқдаги янги мис бойитиш корхонаси 2024 йилда ишга тушганидан сўнг бу ерда 6 мингта янги иш ўринлари яратилади.