Биринчи 100 кун: бизга бундай Афғонистон керак эмас

© AP Photo / Bernat ArmangueБойцы Талибана наслаждаются прогулкой на лодке по плотине Карга, Афганистан
Бойцы Талибана наслаждаются прогулкой на лодке по плотине Карга, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, ҳеч ким томонидан тан олинмаган толиблар энг яқин қўшниларидан мамлакатни траснформация учун норасмий карт-бланш олишди.
Уларга тўсқинлик қилишмаяпти, қўшма иқтисодий лойиҳаларга орентир олиниб, афғон аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатилади.
Қўшни Марказий Осиё давлатлари ва Россия аввалдан белгилаб берилган йўналишлар бўйича ижобий натижалар кутмоқда: инклюзив ҳукуматни шакллантириш, террорчилик таҳдидларини камайтириш, аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги, наркотикларсиз иқтисодиёт. Толибларнинг янги ҳукуматининг биринчи 100 куни ҳеч қандай прогрессивликни олиб келмади.
Истребитель F-35 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Ўрта ер денгизидаги катта муваффақиятсизлик: АҚШ F-35 қирувчиси қулаб тушди
Россия президенти Владимир Путин 18 ноябр куни Афғонистондаги вазият Россия Федерацияси жанубий чегараларида қўшимча хавфсизлик чораларини кўриш ва иттифоқчилар – Марказий Осиё давлатларига ёрдам кўрсатишни талаб қилишини айтди.
Устувор вазифаларни белгилаб берди – назоратсиз қочоқлар оқимининг олдини олиш, фуқаролар тинчлигини ўрнатишга фаол кўмаклашиш, Афғонистонда террорчилик тузилмалари ва наркотиклар билан боғлиқ жиноятларни зарарсизлантириш.
Шу куни Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя шундай хулоса қилди: “Афғонистонда 15 августдан кейин ўрнатилган янги воқелик на афғонлар ўзини, на халқаро ҳамжамиятни мамлакатда барқарорликни таъминлашга яқинлаштирмади, унинг ҳудудида барқарорлик, тинч бўлинмас давлат барпо қилишни таъминламади, наркотик ва жиноятдан холи қилмади”.
Презентация нового военного самолета Checkmate  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Бежирим ва қудратли: Россия қирувчиси Дубайдаги экспертларни лол қолдирди
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев огоҳлантирганди: “Агар Кобулдаги янги ҳокимиятлар вазиятни нормаллаштира олмаса, халқаро ҳамжамият эса афғон халқига самарали ёрдам кўрсата олмаса, воқеалар ҳалокатли сценарий бўйича, жумладан, янги сценарий бўйича ривожланиши мумкин, фуқаролар уруши даври, аҳолининг умумий қашшоқланиши ва очлик. Буларнинг барчаси МДҲ мамлакатлари ва бутун дунёга салбий таъсир қилади. Россия ваъдасини бузувчи (толиблар) нисбатан совуқ ғазабини шундай изҳор қилди. Афғонистон Марказий Осиёдаги қўшниларининг ҳам сабри чексиз эмас.
Натижалар керак. Кичик моноетник ҳукуматга эга ўнлаб афғон халқларини назорат қилиш - осон иш эмас, вақт толибларга қарши ишламоқда. АҚШ ва НАТО каби ташқи ўйинчиларнинг янги геосиёсий экспериментлари ва авантюрларининг олдини олиш жуда муҳим.

Хавфсизлик спектри

Ҳарбий жиҳатдан Марказий Осиё давлатлари ва Россия жанубий чегараларни мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда – улар қуролли кучларнинг ҳарбий интеграциялашувини оширмоқда, деярли узлуксиз қатор қўшма маневрлар ўтказмоқда. Бундан ташқари, йилнинг иккинчи ярмида Россия Тожикистон ва Ўзбекистонга замонавий қурол-яроғ етказиб беришни фаоллаштирди.
Бу кўп қиррали, мураккаб иш минтақа хавфсизлигининг ягона ишончли кафолати бўлиб қолмоқда ва яқин келажакда (ойлар ёки йиллар) шубҳасиз давом этади. Афғонистон ҳудудида террорчилик гуруҳлари таҳдидлари сақланиб қолмоқда, толиблар вилоятлар ва пойтахтда террорчилик ҳужумлари нишонига айланмоқда. Марказий Осиё давлатлари жанубдан “жиҳодчилар” босқинидан холи бўлишига кафолат йўқ.
Cовместные учения узбекских и казахских военных на полигоне Матыбулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Қайноқ Марказий Осиё: республикалар ҳарбий кучларини қандай бирлаштирмоқда
“Ислом давлати”* террористик гуруҳининг Афғонистон ҳудудида кучаяётган фаоллиги БМТда 18 ноябр куни хавотир билан таҳлил қилинди: августда – 13 та ҳужум, сентябрда – 38, октябрда – 48 та теракт. Мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият ИШИД* сафининг ўсишига ёрдам беради – ўша ерда тўлайдилар.
Толибон ҳукумати асосан Покистон таъсирида бўлган “паштунлар” бўлиб, Афғонистоннинг 80та халқ ва кичиқ халқларнинг иқтисодий манфаатлари ва диний имтиёзларини ифода этмайди. Россия, Хитой, Покистон ва Марказий Осиё давлатлари иштирокида турли майдонларда Толибоннинг нуфузли вакиллари билан олиб борилган музокаралар бу ҳукумат таркиби ва самарадорлигига унчалик таъсир қилмайди.
Иқтисодиёт ва аёллар ҳуқуқлари – “Амирлик”нинг энг ҳал қилиб бўлмайдиган 2та муаммосидир.
Капитолий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
АҚШ қўлидан НАТО шериклиги орқали Ўзбекистонни “сиқувга олиш” келадими?
Биринчиси ҳали ҳам кўкнори плантацияларига таянади. 2021 йилда Афғонистонда кўкнори ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизга ошиб, 6,8 минг тоннага етди. Беқарорлик кўкнори нархини кўтаради ва бу “фермерлар”ни “ишлаб чиқариш”ни оширишга ундайди.
Бошқа томондан, Ислом Республикасининг эски ҳукумати АҚШдаги ҳисоблари блокланган, янги сармоя фондлари мавжуд эмас. Қўшнилар жиддий иқтисодий (энергетика ва транспорт) лойиҳаларини амалга оширишга шошилмаяпти, бу ерда ҳеч ким уларни амалга ошириш ва ходимларнинг хавфсизлигини кафолатламайди. Ташқаридан инсонпарварлик ёрдами кириб келаётган хавотирли аёвсиз доира Афғонистоннинг 40 миллион аҳолиси фаровонлиги учун етарли эмаслиги аниқ.

Беқарор “амирлик”

Толибон мамлакатда тартибни тиклашга интилмоқда ва 18 ноябр куни Кобул шимолида ИШИД* террорчилик гуруҳига қарши операция ўтказди - улар уч нафар жангарини йўқ қилди. Бироқ, янги ҳукумат "рақобатчилар" томонидан қаттиқ қуролли қаршиликка дуч келмоқда - бир кун олдин "Исломий давлат"* томонидан уюштирилган иккита портлаш юз берди.
13 ноябрдан буён бир ҳафта ичида “жиҳодчилар” пойтахтда қатор портлашлар уюштиришди, қурбонлар сони кўп. Мамлакатнинг деярли барча вилоятларида тераклар давом этмоқда. Ишончли хавфсизлик тизимини яратиш учун Толибон етарлича куч ва малака етишмаяпти, улар ИШИД* гуруҳининг фаолият майдонининг кенгайишини тўхтата олмаяпти.
НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
НАТОда муаммо юзага келди: Беларус таслим бўлмаяпти
Барқарор ва хавфсиз Афғонистон – бу жуда узоқ истиқболдир. Foreign Policy нашри ёзишича, кўплаб ўрта бўғиндаги толиблар “сиёсий идора” курсидан ҳафсаласи пир бўлди, норозилар ИШИД* отрядларига ўтишни бошлади. Шубҳасиз, партизан рейдлари, наркотик моддалар контрабандасидан олинган даромадлар билан биргаликда - давлатни бошқаришдан кўра осонроқ ишдир.
Шу фонда Россия ҳаво космик кучларининг 3та Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти 18 ноябр куни Кобулга ўнлаб тонна гуманитар ёрдам етказди ва Афғонистондан Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон ва Украина фуқаролари бўлган 380 нафар кишини эвакуация қилди.
Россия Марказий Осиё минтақасидаги ва умуман жанубий стратегик йўналишдаги вазиятни барқарорлаштириш учун 11 давлат – Россия, Афғонистон, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон давлатларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштирган Москва маслаҳатлашувлари форматидан фаолроқ фойдаланмоқчи.
* РФда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0