Бежирим ва қудратли: Россия қирувчиси Дубайдаги экспертларни лол қолдирди

© Sputnik / Alexey Maishev  / Медиабанкка ўтишПрезентация нового военного самолета Checkmate
Презентация нового военного самолета Checkmate  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Oбуна бўлиш
Бешинчи авлод Су-75 (Checkmate) энг янги қирувчи БААдаги DubaiAirshow 2021 халқаро кўргазмасининг юлдузи бўлди.
Хорижлик мутахассисларни парвоз тезлиги ва узоққа уча олиши, паст радиолокация кўрувчанлик, учувчисиз бошқариш имкониятлари ва Россия самолётининг Американинг F-35 га қараганда рақобатбардош нархи ҳайратга солди.
Якуний мақсади осмонда ва дунё бозорида устунликни эгаллаш, Американинг F-35сини сиқиб чиқариш бўлган Су-75 енгил қирувчининг DubaiAirshow 2021 авиасалони илк хорижий намойиши бўлди. Бунинг учун Checkmate маҳсулотининг Комсомольск-на-Амур авиазаводида юқори жанговар сифатли ва техник хусусиятлари мавжуд.
Ишлаб чиқарувчилар маълумотларига кўра, Checkmate 2460 км/соатга тезликни оширишга, 7400 кг жанговар юкни ташишга, бир вақтнинг ўзида олтитачага ҳаво, денгиз ва ердаги нишонларга ҳужум қилишга қодир. Бундан ташқари, зарбали дронлар ва бешинчи авлод хорижий самолётларига ҳужум қилолади. Ёқилғи қуймасдан 3000 км гача бўлган масофани босиб ўтишга қодир.
Фрегат Адмирал Горшков провел успешный пуск ракеты Циркон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Россиянинг “Циркон” гипертовушли ракетаси нималарга қодир
Бешинчи авлод Су-75 (Checkmate) Россия платформаси очиқ архитектурага эга ва тахминан 20-30 млн долларга баҳоланмоқда, яъни F-35 га қараганда арзонроқ. Эҳтимолий харидорлар учун аҳамиятли аргумент. Боз устига Россия ҲКК Россиянинг енгил қирувчисини 2024 йилда қуролланишга олишни режалаштирмоқда. Эслатаман, Lockheed Martin компанияси Американинг F-35 фойдаланишнинг кўп йиллари давомида кўп серияли ишлаб чиқариш учун Пентагоннинг розилигини ололмади, яъни расман АҚШ ҲҚК қуролланишига қабул қилинмаган.
“Сухой” бирлашган авиасозлик корпорацияси бош директори Юрий Слюсарь аввалроқ Комсомольске-на-Амурда янги бир двигателли Су-75 қирувчисининг бир неча намуналарини ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилганди. Етказиб бериш ҳажми яқин 15 йилда тахминан 300 машинага баҳоланмоқда. Самолёт Африка, Ҳиндистон ва Вьетнам мамлакатларига экспортга мўлжалланган. Устига устак “аниқ буюртмачи” маълум бўлиб бўлган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Checkmate янги кўринмас самолёти мақбул эксплуатацион харажатларга эга бўлади ва йигирмага яқин мамлакатларда Россиянинг тўртинча авлод МиГ-29 қирувчисини муносиб ўрнини олади.
Оптимизм тўлиқ ўзини оқлаган, Рособоронэкспорт Дубайда турли учар қурилмаларни етказиб бериг учун 2,5 млрд долларга сўровлар олиб бўлди-ку. Бугунги буюртмалар тўплами – 180 дона вертолёт техникаси – 4 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Истребитель-бомбардировщик пятого поколения F-35 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
АҚШнинг "миллий фожиаси": F-35 энг сифатсиз самолётларидан бири деб топилди

Бежирим ва қудрат уйғунлиги

DubaiAirshow 2021 авиасолонида Россия бешинчи авлод Checkmate янги енгил қирувчиси етказиб беришни Яқин ва Узоқ Шарқ, Лотин Америкаси мамлакатлари билан муҳокама қилмоқда. Россия бирлашган авиасозлик корпорацияси бош директори Юрий Слюсарь самолёт аввалига БАА учун ишлаб чиқарилганини билдирди. Қўшма Штатларнинг асабий муносабати маълум, аммо Су-75 эҳтимолий буюртмачилар учун ўта жозибали. Шундай экан америкаликларнинг халақит бериш қўлидан келмайди.
Checkmate қурол-яроғларига ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталар “ҳаво - ҳаво” ва “ҳаво – сатҳ”, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган бомбаларнинг кенг спектри, бошқа кўплаб нарсалар киради. Қирувчи вазифаларни махфий бажаришда бештагача узоққа учадиган ракеталарни ички бўлмаларида ташишга қодир. Су-75 радиолокацион станция борти фаол фазаланган антеннали панжара билан жиҳозланган. Бу унга олтигачага ҳаво нишонига ҳужум қилишга ва 30 тагачасини таъқиб қилишга имкон беради.
Учувчисиз учиш модификацияси – бу мода эмас, балки қатъий зарурият, тактик усуллар спектрини кенгайтириш, Су-75ни тармоқли ҳарбий амалиятларда қўллаш шартлари. Қирувчи ахборот алмашиш, мўлжалга бошқа авиация мажмуаларини йўналтириш ва зарбали учувчисиз учар қурилмаларини ўрганмоқда. Шу билан бирга Checkmate “ақл бовар қилмас рақобатбардош нархли”. Таққослаш учун, 30 миллион долларга Америка F-16 қирувчисининг тахминан ярмини сотиб олиш мумкин. Су-75ни арзонлаштиришга Су-35 ва су-57 қирувчилари билан бир хиллаштириш билан эришилади.

АҚШ учун “жиддий зарба”

Учиш хусусиятларининг нодир уйғунлиги, жанговар қодирлиги ва ҳамёнбоп нархи Россиянинг Су-75 бир моторли қирувчисига халқаро қуролланиш бозорини муваффақиятли эгаллашига йўл очади – 2026 йил йирик сериялар ишлаб чиқарилиши бошланиши билан. Европада Checkmate аллақачон АҚШ учун “жиддий” зарба деб тан олинди ва Су-75 туфайли Вашингтон “бош оғриғига” дуч келиши башорат қилинди. АҚШ ҲҲК учун ҳаводаги устунлик “ғоят оғирроқ вазифа” бўлмоқда, уни яқин 40 йилда “қайта кўриб чиқишга” тўғри келади.
Американинг ихтисослашган нашри MilitaryWatchMagazine Россиянинг янги Су-75 қирувчисини “санъат асари” деб атамоқда ва ҳеч муболағасиз. Россиянинг ишончли ва қудратли авиатехникаси анъанавий равишда дунёда улкан талабга эга. Россия юқори технологияли қуролларни шунчалик экспорт қилмайди – у ишлаб чиқариш сирлари, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва – суверенитет маълумотлари билан бўлишади.
Презентация нового истребителя Сухого на МАКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Россиянинг янги енгил қирувчиси ҳаммани ҳайратда қолдирди
Ҳарбий-техник ҳамкорлик линияси орқали буюртма қилинган Россия маҳсулотлари ҳажми бугун 53 миллиард долларга етади. Яқин етти йилда Россия халқаро бозорга 50 тагача янги қуроллар намуналарини олиб чиқишни режалаштирмоқда, улар орасида 20 тадан зиёд авиатехника ва 10 та ҳаво ҳужумига қарши мажмуалар бор. Москва учувчисиз учар дунё бозорининг 10 фоизини эгаллашни мўлжалламоқда. Бунинг ортидан Су-57 йўқолиб қолмайди, аксинча Россия мудофаа саноати мажмуасининг ташриф қоғози бўлади, муносиб равишда Россия Федерацияси иттифоқчилари ва ҳамкорларининг мудофаа қобилиятига, тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0