https://sputniknews.uz/20211117/xavfli-yuklar-ozbekiston-tojikiston-prezident-qarori-tayyorlandi-21396749.html
Хавфли юклар, Ўзбекистон-Тожикистон: президент қарори тайёрланди
Хавфли юклар, Ўзбекистон-Тожикистон: президент қарори тайёрланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳудуди орқали Тожикистонга хавфли юкларни олиб ўтиш соддалаштирилади.
2021-11-17T16:52+0500
2021-11-17T16:52+0500
2021-11-17T16:52+0500
иқтисод
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
тожикистон
эмомали раҳмон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20162198_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_ee7437d70ae7fceb3113a87e5fcc6037.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Транспорт вазирлиги “Халқаро шартнома тасдиқлаш тўғрисида” президент қарори лойиҳасини тайёрлади.Ўзбекистон ҳукумати ва Тожикистон ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юкларни олиб ўтиш тўғрисидаги келишув лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон президенти 10 июнь куни Тожикистонга амалга оширилган расмий ташриф жараёнида имзоланди.Ҳозирги вақтда қонунга асосан транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати 30 кундан ошмайди.Келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юклар олиб ўтилиши бўйича қарор қабул қилиш ва рухсат бериш ваколатига эга ваколатли орган ҳисобланади.Транзит бир йилгача муддатга бериладиган умумий ёки бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.Ариза берувчилар ёки экспедиторлик ташкилоти ташишни бошлашдан олдин Ўзбекистон томони ваколатли органини бошқа давлатлар томонидан берилган, уларнинг ҳудудлари орқали транзитни амалга ошириш режалаштирилган зарур транзит рухсатномаларининг мавжудлиги тўғрисида хабардор қилади.
https://sputniknews.uz/20211109/ozbek-turkman-chegaraoldi-savdo-zonasi-prezident-qarori-tayyorlandi-21273805.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20162198_596:138:3037:1968_1920x0_80_0_0_c2e40c92dd855f5b161e179b01c43551.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хавфли юклар, ўзбекистон-тожикистон
хавфли юклар, ўзбекистон-тожикистон
Хавфли юклар, Ўзбекистон-Тожикистон: президент қарори тайёрланди
Ўзбекистон ҳудуди орқали Тожикистонга хавфли юкларни олиб ўтиш тартиби соддалаштирилади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Транспорт вазирлиги “Халқаро шартнома тасдиқлаш тўғрисида” президент
қарори лойиҳасини тайёрлади.
Ўзбекистон ҳукумати ва Тожикистон ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юкларни олиб ўтиш тўғрисидаги келишув лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон президенти 10 июнь куни Тожикистонга амалга оширилган расмий ташриф жараёнида имзоланди.
Ҳозирги вақтда қонунга асосан транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати 30 кундан ошмайди.
“Тожикистон томони Ўзбекистон ҳудуди орқали Тожикистоннинг хавфли юкларини олиб ўтиш учун рухсатномани 1 ойдан 1 йилгача чўзиш имкониятини кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган”, - дейилган ҳужжатда.
Келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юклар олиб ўтилиши бўйича қарор қабул қилиш ва рухсат бериш ваколатига эга ваколатли орган ҳисобланади.
Транзит бир йилгача муддатга бериладиган умумий ёки бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.
Ариза берувчилар ёки экспедиторлик ташкилоти ташишни бошлашдан олдин Ўзбекистон томони ваколатли органини бошқа давлатлар томонидан берилган, уларнинг ҳудудлари орқали транзитни амалга ошириш режалаштирилган зарур транзит рухсатномаларининг мавжудлиги тўғрисида хабардор қилади.