Ўзбек-Туркман чегараолди савдо зонаси: президент қарори тайёрланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Узбекистана и Туркменистана
Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Oбуна бўлиш
“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида” президент қарори лойиҳаси тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида” президент қарори лойиҳасини тайёрлади.
Қарор лойиҳаси Туркманистон президентининг шу йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига қилган расмий ташрифи доирасида имзоланган ҳукуматлараро битимларни кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларнинг амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
“UzAuto Motors” автомобилларини Туркманистонда ишлаб чиқариш бошланади
Лойиҳа билан Тошкент шаҳрида 2021 йил 5 октябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида товар айланмасини кўпайтириш ва ҳўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтириш тўғрисидаги Битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Ўзбек-Туркман чегараолди савдо-зонаси – Савдо маркази фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш тўғрисидаги Битимни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги халқаро шартномалар амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0