Ўзбекистонлик талабалар учун Россияда квоталар сони уч бараварга кўпайтирилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Oбуна бўлиш
Сўнгги 3 йил ичида Россия Ўзбекистон фуқароларига Россия олийгоҳларида бепул таълим олишлари учун ҳар йили ажратиладиган грант ўринларини босқичма-босқич ошириб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Келгуси йилда ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий таълим муассасаларида бепул таълим олиш учун квоталар 750 ўринни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазир Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги 3 йил ичида Россия томони Ўзбекистон фуқароларига Россия олийгоҳларида федерал бюджет ҳисобидан таълим олишлари учун ҳар йили ажратиладиган грант ўринларини босқичма-босқич ошириб бормоқда.

“Келгуси 2022/2023-ўқув йилида Россия ҳукумати томонидан тақдим этилган квоталар сони 750 ўринни ташкил этиши кутилмоқда, бу эса 2018 йилга нисбатан уч баравар кўп демакдир”, - деди Тошқулов иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида сўзлаган нутқида.

У буни Россия томонининг мамлакат иқтисодиёти учун малакали кадрлар тайёрлашга қўшган салмоқли ҳиссаси деб билишини таъкидлади.
Аввалроқ 2022 йилда МДҲ мамлакатлари учун Россияда таълим олиш учун квоталар кўпайтирилиши маълум қилинган эди.Россотрудничество раҳбарининг ўринбосари Павел Шевцов Sputnik агентлигига берган интервьюсида келгуси йили ўзбекистонлик абитуриентлар 750 та квотага умид қилишлари мумкинлигини билдирган эди.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Путин Россия ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги муваффақиятини қайд этди
Янгиликлар лентаси
0